Сиртқи бўлими умумий ва аниқ фанлар кафедраси


Тaлaбaлaр мустaқил иши бўйича маслаҳатларни ташкил этиш тартиби


Download 152 Kb.
bet5/7
Sana20.12.2022
Hajmi152 Kb.
#1040667
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МUSTAQIL ISH USL. Ўзбек тили. 2022- YIL. (1)

5. Тaлaбaлaр мустaқил иши бўйича маслаҳатларни ташкил этиш тартиби

Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар дарси аудиториядан ташқарида амалга оширишга мўлжалланган мустақил ишларни бажариш юзасидан тегишли йўлланмалар бериш ва унинг бажарилишини назорат қилиб бориш мақсадида ташкил қилинади.


Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар дарси фаннинг календар-тематик режасига мувофиқ ўтказилади. «Ўзбек тили» фани бўйича талабаларнинг мустақил иш мавзулари ва мазмуни, уларни бажариш юзасидан ҳисобот шакллари қуйидаги жадвалда келтирилган:
3. Мустақил таълим



Мустақил таълим мавзулари1

Дарс соатлари




1

O‘zbek tili – Davlat tili.

8

2

Milliy qadriyatlar – millat iftixori

8

3

Zamonaviy dunyoda ta’lim.

8

4

Grammatika.

8

5

Tarix va zamonamiz.

8

6

Til va terminоlogiya.

8

7

Ulug‘ ajdodlarimiz

8

8

Tabiat va inson. Inson va salomatlik.

8

9

O‘zbekiston va jahon adabiyoti. Muqimiy va uning zamondoshlari.

8

10

Sharq akademiyalari. Referat matni, uning tuzilishi va ifoda materialining xususiyatlari.

7




Жами

79

Маслаҳат дарси тегишли фан ўқитувчиси томонидан ўтказилади.


Фан ўқитувчиси маслаҳат дарсида қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • талабалар мустақил ишлари топшириқларини бажариш юзасидан тегишли йўлланма беради.

  • топшириқни бажариш режасини тузишга ёрдамлашади;

  • тегишли адабиётлар ахборот манбаларини тавсия қилади;

  • талабалар мустақил ишлари юзасидан тайёрланган ишланма ва топшириқ натижаларини қабул қилади ҳамда баҳолайди.

Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар ўқув жараёнининг ташкил этилишига қараб талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида дарс жадвалига киритилади.


6.Тaлaбaлaр мустaқил ишлaрини назорат қилиш ва баҳолаш тартиби


МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
МЕЪЗОНЛАРИ
Фан бўйича талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги Низом” талабларига асосан амалга оширилади.
Талабанинг мустақил таълим топшириқларини бажаришидаги фаоллиги фан ўқитувчиси томонидан баҳолаб борилади. Талабалар билимини баҳолаш 5 баҳолик тизимда назарда тутилган мезонлар асосида амалга оширилади.
Талабаларнинг билими қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:




Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling