Сиз танкидга к


Download 32.24 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi32.24 Kb.
#1594015
Bog'liq
Сиз танкидга қандай муносабатда


Сиз танқидга қандай муносабатда бўласиз?


Қуйидаги саволларга самимий жавоб беринг ва буни билиб оласиз.
1. Ёлғиз қолганда ўзингизни бахтиёр ҳис этасизми?
2. Одатда рўй бериши мумкин бўлган нарсани олдиндан пайқай оласизми?
3.Сиз қойиллатиб бажарадиган ишлар борми?
4.Тақдир сиз билан ўйин ўйнаётганини сезасизми?
5.Ҳато қилсангиз, баҳоналар қидиришдан кўра айбингизни тан олиб қўя қоласизми?
6.Сизга таниш бўлган барчани ёқтирасизми?
7.Даҳшатли тушларни тез-тез кўриб турасизми?
8.Танқид қилаётганларга нисбатан ҳушмуомала бўла оласизми?
9. Бошқа одамларнинг муаммолари сизни чин кўнгилдан ташвишлантирадими?
10.Имконият бўлди дегунча ўз-ўзингизни баҳолашга, ўзингизнинг кучли ва кучсиз томонларингизни англашга уринасизми?


Калит: 1-ха; 2-ха; 3-ха; 4-ха, 5-ха, 6-йўқ, 7-йўқ, 8-ха, 9-ха, 10-ха.
Калитдаги жавобга мос келган хар бир жавоб 1 балл баҳоланади.


Натижалар талқини
8-10 балл. Танқид сизнинг ёрдамчингиз. Танқид сизни ҳафа қилмайди, унга нисбатан уз эмоцияларингизни бошқара оласиз, уни тўғри қабул қиласиз.
4-7 балл. Танқид бироз ғашингизга тегади. Танқидни кўтара олмаслигингиз мумкин, аммо бу кўпрок танқид ким томонидан айтилаётганига ва сизда қандай кайфият устун эканига боғлик.
0-3 балл. Танқид кўнглингизга оғир ботади. Танқид сизни жуда қаттиқ ранжитиши мумкин. Одамларни чин дилдан тушунишга интилсангиз уларнинг сўзи ва ҳаракати кўнглингизни жароҳатламайди.
Download 32.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling