Ўсмир томонидан синфнинг идрок этилишига хос хусусиятларини ўрганиш методикаси саволномаси
Download 38.92 Kb.
|
14LOBARATORIYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоблар варақаси. Синалувчининг Ф.И.О_________________________________________________
Ўсмир томонидан синфнинг идрок этилишига хос хусусиятларини ўрганиш методикаси саволномаси. 1. Гуруҳда менга энг яхши шерик бўлиши мумкин. А. Мендан кўра кўпроқ нарсани билган одам. Б. Барча масалаларни ҳамкорликда ечишга интиладиган одам. В. Ўқитувчининг диққатини бўлмайдиган одам. 2. Энг яхши ўқитувчи бу… А. Индивидуал ёндашадиган ўқитувчи. Б. Бошқаларнинг ёрдам бериши учун шароит яратиб берувчи ўқитувчи В. Жамоада ҳар кимга эркин фикр билдириг учун имконият берувчи ўқитувчи. 3. Мен ҳурсанд бўламан, агар менинг дўстларим А. Мендан кўра кўпроқ нарсаларни билсалар ва менга ёрдам бера олсалар. Б. Бошқаларга ҳалақит бермай мустақил равишда муваффақият қозона олсалар. В. Зарурат туғилганда бошқаларга ёрдам берсалар. 4. Менга жуда ёқади, агар… А. Гуруҳда ҳеч кимга ёрдам керак бўлмаса, Б.Вазифаларни бажаришга ҳеч ким ҳалақит бермаса. В. Бошқалар мендан кўра ёмонроқ тайёрланган бўлса. 5. Менимча, қўлимдан кўп нарса келади, қачонки… А. Бошқалар қўллаб – қувватлаганда ва менга ёрдам берганда. Б.Ҳаракатларим етарлича рағбатлантирилганда. В. Ҳамма учун фойдали бўлган ташаббусни илгари сўриш имкони бўлганда. 6. Менга шундай жамоалар ёқадики… А. У ерда ҳар бир инсон барчанинг муваффақиятидан манфаатдор бўлади. Б. У ерда ҳар ким ўз иши билан билиб – билиб шуғулланади ва бир – бирига ҳалақит бермайди. В. У ерда ҳар бир инсон ўз вазифасини бажаришда бошқаларга суянади. 7. Ўқувчилар фикрича энг ёмон ўқитувчи бу… А. Ўқувчилар ўртасида рақобат муҳитини ҳосил қилувчи ўқитувчи. Б. Ўқувчиларга етарлича эътибор бермайдиган ўқитувчи. В.Гуруҳ билан ҳамкорликда ишламайдиган ўқитувчи. 8. Инсонга қониқиш бахш этади… А.Ҳеч ким халақит бермайдиган шароитда ишлаш. Б. Бошқалардан янги ахборотни олиш. В.Бошқаларга фойда келтириш. 9. Ўқитувчининг асосий вазифаси… А.Бошқалар олдидаги бурчига содиқ одамларни тарбиялаш. Б.Одамларни мустақил ҳаётга тайёрлаш. В. Бошқалар ёрдамидан фойдалана оладиган одамларни вояга етказиш. 10. Агар гуруҳ олдида бирор муаммо турган бўлса, мен… А. Бу муаммонинг бошқалар томонидан ҳал этилишини кутиб туришни маъқул кўраман. Б.Бу муаммони бошқалар ёрдамисиз мустақил ҳал этишга ҳаракат қиламан. В. Бу муаммони ҳал этиш учун ҳаракат қилаётганларга ёрдам беришга интиламан. 11. Мен жуда яхши ўқиган бўлардим, агар ўқитувчи… А.Менга индивидуал ёндашганда. Б. Менга бошқалардан ёрдам олиш учун шароит яратиб берганда. В. Гуруҳ муваффақиятига хизмат қиладиган ташаббусларимни қўллаб – қувватлаганда. 12. Энг оғири… А. Сен мустақил равишда муваффақиятга эриша олмаслигинг. Б.Сен гуруҳда ўзингни кераксиз одамдек ҳис этишинг. В.Атрофдагиларнинг сенга ёрдам бермаслиги. 13. Ҳамма нарсадан кўра мен кўпроқ… А.Дўстларим ёрдами билан эришган муваффақиятларимни қадрлайман. Б. Менинг ҳиссам ҳам бор бўлган умумий муваффақиятни қадрлайман. В.Ўз мустақил ҳарактерларим билан эришган муваффақиятимни қадрлайман. 14. Мен… А.Ҳамкорликда фаолият юритишга ўрганган жамоада ишлашни хоҳлардим. Б.Ўқитувчи билан индивидуал ишлашни хоҳлардим. В.Ўз соҳасининг етакчи мутахассислари билан ишлашни хоҳлардим. Жавоблар варақаси. Синалувчининг Ф.И.О_________________________________________________ Ёши_______________________ Вазифаси:________________________________
Download 38.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling