Социология йу́налиши 4- курс талабаси Дониёрова Дилноза Фан: Тиббиёт социологияси


Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологияси мазмунан куйидаги асосий масалаларни ўрганади


Download 283.32 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi283.32 Kb.
#1500395
1   2   3   4
Bog'liq
Дониёрова Дилноза

Шифокор этикаси ва тиббиёт деонтологияси мазмунан куйидаги асосий масалаларни ўрганади.

Хозирги замон шифокоридан нафакат малакали мутахассис бўлиш, балки тиббий, маданий, маънавий билимларни таргиботчиси, ташкилотчиси бўлиш талаб этилади. Шифокорлик касбига ўзини бағишлаган инсон уз атрофидагиларга меҳрибон, уларнинг жами кулфатига шодликларига шерик була оладиган, ўзидан кечиб бўлсада хар доим беморга ёрдам беришга тайёр булмоги лозим.

  • Инсонийлик, хушфеллик, шифокорнинг муҳим сифатларидан биридир. Суҳбатдан сунг шифокор беморнинг ўзини енгил хис этиши, тузалишига бўлган ишончи ортиши керак, бу эса беморнинг рухий физиологик холатига ижобий таъсир этиш уни тезрок тузалишига ёрдам беради.

Бемор билан шифокор ўртасидаги муносабатларининг яна бир муҳим томонларидан бири беморни холати, саломатлиги хақида кай даражада маълумот, ахборот беришдир. Бу масала хар-бир беморнинг шахсини, касалликнинг оқибатини эътиборга олган холда хал килиниши лозим.

Беморни муваффакиятли даволаш учун, бемор рухиятини хар қандай шикастлардан асраш унинг ишончини козониш, энг яқин кишига айланиши лозим.

  • Гиппократ сўзи билан айтганда «Беморга меҳр-мухаббат кўрсат, кўнглини кўтар, энг асосийси унга хавф туғдираётган нарсалардан халос эт».

Шифокор билан беморнинг қариндош уруғлари ўртасидаги муносабат

Беморнинг қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабатда шифокор ўзини куйидагича тутиши керак яъни қариндош-уруғлар билан бемор ўртасидаги ўзаро муносабатни, улардан кайси бирининг хурмати бемор олдида юкори эканлигини аниклаши ва шифокор ана шундай қариндош-уруғларга суяниб иш тутиши керак. Бу шифокор учун, беморга психотерапевтик таъсир ўтказиш учун ўта зарурдир.

  • Кўп холларда беморнинг қариндош уруғлари беморга муолажа қилаётган ёки уни текшираётган пайтда узлари ҳам иштирок этишини талаб этадилар. Агар бунга заруриат бўлмаса, уларнинг иштирок этиши мақсадга мувофик эмас. Бундан хатти-харакатларни ортиқча эканлигини шифокор беморнинг қариндош-уруғларига беморнинг йўғида ётиғи билан тушунтириб бериши лозим.

Download 283.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling