Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш


Download 330.73 Kb.
bet12/30
Sana18.06.2023
Hajmi330.73 Kb.
#1575686
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
dom.rod

Бачадон ичи воситалари (БИВ) ни бачадон
бўшлиғига киритиш
Кўрсатма: Исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш
Монеликлар: ҳомиладорлик, ички жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари ва ўсма касалликлари.
Бажариш техникаси

  1. Ҳамшира қўлларини ювиб, қуритиб артади.

  2. “Cоппер- Т” БИВ нинг ишлатилиши муддати текшириб кўрилади.

  3. БИВ нинг герметик ёпиқлигига ишонч ҳосил қилингач, пакетнинг 1/3 қисми очилади.

  4. Ҳамшира қўлларига резина қўлқоп кияди.

  5. БИВ нинг икки қаноти пакетни устидан стерилликни бузмаган ҳолда стержинни ичига киритилади.

  6. Пакетни ичидан поршенни олиб, стерженни ичига киритилади (орқа томонидан).

  7. Қинга кўзгу киритилиб, бачадон бўйни ва қин деворлари кўздан кечирилади.

  8. Антисептик эритма билан бачадон ва қин деворларига ишлов берилади.

  9. Бачадон бўйнининг юқори лаби тишли қисқич билан қистирилади.

  10. Бачадон бўшлиғи зондланади (бачадон ҳолати ва бачадон бўшлиғининг узунлиги аниқланади).

  11. БИВ бачадон бўшлиғининг узунлигига қараб мослаштириб олинади, пакет бутунлай очилиб, БИВ ўнг қўлга олинади.

  12. Бачадон бўшлиғига киритишга тайёрланган БИВ ни махсус шприц орқали бачадон бўшлиғига киритилади, токи идентификацион ўлчагич бачадон бўйнига теккунича.

  13. Оқ стерженни озгина олдинга итариб кейин БИВ нинг қанотлари бўшагач стержен чиқарилади.

  14. Мосламанинг найчаси 3-4см чиқарилиб, БИВнинг ипи кесилади.

  15. Мосламанинг найчаси қиндан бутунлай чиқарилади.

  16. Бачадон бўйнидан қисқич ечилади.

  17. Қуруқ пахтали шарикни 30-60секунд бачадон бўйнининг қисқич олинган жойга босиб турилади.

  18. Қиндан кўзгу чиқарилади.

  19. Ишлатилган асбобларни хлорамин эритмасига деконтаминация учун 10 дақиқага қолдирилади.

  20. Қўлдан қўлқоп ечилиб қўл ювилади.

  21. Аёл 15-20 дақиқадан сўнг ўрнидан туриши мумкин.



Kontraseptiv vositalarning zamonaviy usullarini qo‘llashda hamshiraning vazifalari.
Reja:

  • Kontraseptiv vositalar tasnifi.

  • Bo‘yida bo‘lishdan saqlanishning zamonaviy usullarini, ulardan foydalanish qoidalari.

  • Gormonal kontrasepsiyani tavsiya etishdan oldin ayollarga tegishli maslahatlar berish.

  • Gormonal kontrasepsiyaning afzalliklari va noto‘g‘ri qo‘llanganda uchraydigan asoratlar.

  • Ichiladigan kontraseptivlar ta’siri, samarasi

  • Bachadon ichi vositalarining tuzilishi.

  • To‘siqli usullarni qo‘llash borasida ayollarga maslahatlar berish.


Download 330.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling