Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда тарбия шаклларининг узвийлиги: Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари
Download 50.03 Kb.
|
Эстетикани 3-мавзуи 4-семестр
Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда тарбия шаклларининг узвийлиги: Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари. 1.Шахсни эстетик тарбиялашда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги. 2.Меҳнат- турмуш эстетикасининг муҳим омили. 3. Рекламанинг эстетик хусусиятлари Инсон қалбига йўл аввало таълим ва тарбиядан бошланади. Тарбияда эстетик таълим ва билимнинг зарур ижтимоий талаб ҳисобланади. БМТнинг минг йиллик саммитида келтирилган қуйидаги маълумотлари мушоҳада ва мулоҳаза учун асос бўлади. Маълумотларга кўра, 2001-2002 ўқув йилида дунё бўйича 115 миллион бола ёки бошланғич мактаб ёшидаги болаларнинг 18 фоизи мактабга бормаган. Буларнинг 61,3 миллиони қизлар (53 фоизи), 45 миллиони (39%) Африка Сахарасидагилар ва 42 миллиони (36%) Жанубий Осиёдаги болалардан иборатдир. Мактабни қолдириш эҳтимоли катта бўлган болалар Ғарбий ва Марказий Африкадаги (45,3%), Шарқий ва Жанубий Африкадаги (38,5%) Жанубий Осиёдаги (26%) ҳамда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги (18,7%) болалар бўлди. Мазкур минтақаларнинг барчасида ўғил болалардан кўра қиз болалар кўпроқ мактабга бормаслиги кузатилган. Ўғил ва қиз болалар ўртасидаги энг катта фарқ Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада кузатилган. Мазкур минтақада ўғил болаларнинг 15,4 фоизи, мактабни қолдирган бўлса, бу холат қизларнинг 22,1 фоизида кузатилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ахлоқий, эстетик ва мантиқий тафаккурни янгилаш ва бойитишни тақозо этади. Хусусан, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлигини ахлоқий ва эстетик маданиятдан, мантиқий тафаккур ва мушоҳададан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Бу мақсадга эришиш учун бўлажак мутахассис ёки давлат хизматчиси аввало ахлоқий кўникма, эстетик билим ва мантиқий мушоҳадага эга бўлиши зарур. Қолаверса, эстетика фани доирасида ўзлаштириладиган билимлар умуман шарқликларга, хусусан халқимизга бегона эмас. Зеро, бу илмсиз ўзбек халқи тафаккури, дунёқараши, қадрияти, маданияти, бир сўз билан айтганда, унинг буюклигини англаш мумкин эмас. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг “3.3.1. Узлуксиз таълимни ташкил этиш ҳамда ривожлантириш принциплари”да таълимнинг ижтимоийлашуви – таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш”га боғлиқ эканлиги бундан буён одамлар тафаккурини ўзгартириш эстетик тарбиядан айри ҳолда амалга ошмайдиган жараён эканлигидан далолат беради. Бугунги кунга келиб ғоявий таҳдидларга қарши кураш айнан эстетик билимни тақазо этмоқда. Шу боис авлодни эстетик тарбия асосида вояга етказиш доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. Ҳозирда эстетик билимлар доираси шу қадар кенгайиб бормоқдаки, у деярли барча соҳаларда масалан, соғлиқни сақлаш тизимида – тиббиёт эстетикаси, экология соҳасида – экологик эстетика, техникавий тараққиёт соҳасида – техника эстетикаси (дизайн)нинг юзага келгани шулар жумласидандир. Шу билан бир қаторда, жамият маънавий ҳаётини юксалтириш ҳам эстетика фани олдига қатор вазифаларни қўймоқда. Эстетика фани инсоннинг кундалик ҳаётига ғоятда яқин. Чунки, эркин, демократик жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси гўзалликни чуқур ҳис этадиган, уни асрайдиган нафис дид эгалари бўлишлари, ҳақиқий бадиий асар билан савияси паст асарни фарқлашлари, «оммавий маданият»нинг ғайриэстетик хусусиятларини рад қила олишлари лозим Эстетик билимнинг ҳозирги кунда умумжаҳоний глобал муаммоларни ҳал қилишдек муҳим вазифаси ҳам борки, улар орасида энг долзарби сайёрамизда нафосатга асосланган эстетосфера муҳитини яратиш билан боғлиқ. Чунки техногенцивилизация даврида техника, технология, умуман ноосфера инсоннинг яшаш муҳитига айланиб қолган. Бинобарин, инсониятнинг табиий эҳтиёжларини қондириш имкониятлари кенгайиб бораётган бир даврда уларнинг эстетик муҳитга эҳтиёжлари ортиб бормоқда. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Интернетдан фойдаланувчилар сони кам бўлсада, глобал тармоқда ишлаш ёшлар томонидан жуда қисқа фурсатларда ўзлаштирилиб олинмоқда. Бироқ, ёшларнинг қайси веб сайтлардан фойдаланиши ғоявий тарбия масаласида катта аҳамиятга эга. Бу борада бельгиялик профессор Фрэнк Тевиссон томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Европа мамлакатларида 90 фоиз талабалар Интернетдан фойдаланишар экан. Аммо, уларнинг қайси сайтдан фойдаланишларини ўрганилганда, атиги 10 фоиз талаба бевосита ўқув жараёнига тааллуқли сайтларга, 90 фоизи эса, асосан порнографик мазмундаги сайтларга киришни хуш кўриши маълум бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълимни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида “олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини ошириш, талаба-ёшларга мустақиллик ғояларига, юксак маънавият ва инсонийликнинг миллий анъаналарига содиқлик руҳини чуқур сингдириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий тафаккурни мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бориш” муҳим вазифалар этиб белгилаб берилди. Мазкур вазифаларни таълим муассасаларида тўлақонли ва оқилона бажарилиши авввало, эстетика фанининг илмий ва таълимий асосларини янада мустаҳкамлашни назарда тутади. Бунда эстетика фанини ўқитишни такомиллаштириш, фаннинг мазмунини долзарб мавзулар билан бойитиш, таълим билан тарбиянинг узвийлигини таъминлаш ҳамда эстетика таълими сифатини юксалтириш долзарб аҳамиятга эга. Бундан ташқари, эстетика фанининг тарбия жараёнидаги ўрни айниқса, олий таълим муассасаларида эстетик тарбиянинг тўғри йўналтирилиши “талаба + мутахассис = зиёли” кўринишнинг тарбиявий мақсади ва асосини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу турли таҳдидларнинг доираси кенгайиб бораётган, “оммавий маданият”нинг ғайриэстетик кўриниши тез ўзгариб инсон тафаккурига салбий таъсири кучайиб бораётган ҳозирги глобаллашув даврида эстетика фанига бўлган таълимий, тарбиявий эҳтиёжни янада кучайтиради. Меҳнат моддий ва маънавий гўзалликлар яратиш билан эстетик тарбиянинг муҳим воситаси ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-фойдали меҳнатнинг бадиийлик билан алоқаси таъсирида вужудга келади. Мазкур муносабат пировардида меҳнат воситаларининг инсонга келтирадиган зарарини камайтиради. қолаверса, меҳнатга ижодий ёндашув жамият маънавий қиёфасини белгиловчи омил ҳисобланади. Ўзбекистонда барпо этилаётган жамиятнинг иқтисодий асоси - ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётидир. Ушбу жараёнда энг муҳим ва долзарб вазифа инсонларда меҳнатга бўлган янгича эстетик муносабатни шакллантиришдан иборат. Ташаббускорлик ва тадбиркорликни рағбатлантириш, одамларда мулкка эгалик хиссиётини тарбиялаш ўз навбатида меҳнатга бўлган эстетик муносабат орқали рўёбга чиқади. Меҳнат - инсоннинг ақлий ёки жисмоний кучи билан амалга ошириладиган эстетик фаолият. У маънавий ва моддий жиҳатдан одамзот ҳаётини фаровонлаштириш, маънавий ҳамда моддий қадриятларни яратиш воситаси. Меҳнатда инсон айни пайтда ҳам ақлий, ҳам жисмоний томондан тарбияланиб, маънавий юксалиб боради. Бироқ меҳнат оғир мажбуриятга айланган жойда унинг бу хусусиятлари йўқолади. Шу сабабли меҳнат ҳар жиҳатдан юксак самара бориши учун эркин бўлиши, меҳнат жараёни ижодий ва қизиқарли кечиши лозим. Агар меҳнат эркин ва ижодий бўлса кўплаб юксак асарлар, мукаммал маҳсулотлар яратилади. Ва аксинча, меҳнат асарлари хунук бўлса инсоннинг меҳнат қилиш завқи ва бахтидан мосуво эканлиги, бу эса улар яшаётган жамиятнинг маънавий қашшоқлигини кўрсатади. Меҳнат - меҳнат шароити, меҳнат жараёни ва меҳнат натижаларидан иборат. Меҳнат шароити ёки муҳити ишчи меҳнат қилаётган корхона биноси, архитектураси, дизайни, ёруғлиги, ҳаво муҳити, шовқин, ундаги микроиқлим омиллари ҳарорат, нисбий намлик, атмосфера босими, ўзаро ишчан вазият, ахлоқий-эстетик муҳитни ҳам қамраб олади. Меҳнат жараёни эса инсоннинг ишлаб чиқариш воситалари, уларни бошқариши, ишлаб чиқариш вазиятидан иборат. Меҳнат натижалари яратилажак, яратилган маҳсулот-товарлардир. Бу уччаласи ўзаро боғлиқ бўлиб меҳнат муҳити ижобийлиги, меҳнат жараёнини инсон учун машаққатли, соғлигига зиён етказадиган, толиқтирадиган эмас, аксинча завқли ва қулай бўлишига, меҳнат жараёнининг ижобийлиги эса маҳсулот-товарлар сифати, эстетикаси, қулайлиги, уйғунлиги билан белгиланади. Меҳнат кўринишидан қатъий назар техника тараққиётига боғлиқ. Ибтидоий даврдан бошлаб бугунги энг янги илғор технология шаклланганигача меҳнат воситалари бир неча бор ўзгарди, даврдан даврга такомиллашиб борди. Бу албатта меҳнат эстетикасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Оддийгина компюьтер технологиясини оладиган бўлсак, у ҳисоб-китоб билан шуғулланувчи касб эгаларидан тортиб, ёзувчи-ижодкорлар меҳнатини енгиллаштирибгина қолмай улар вақтининг тежалиши, вақтдан унумли фойдаланиш имконини яратди. Бугун фермер ва деҳқонларимиз ҳам замонавий техника орқали ерга ишлов бермоқда. Техника тараққиёти ишчини оғир жисмоний меҳнатдан халос этгани билан бирга унинг руҳий-ахлоқий масъулиятини кучайтиради, яъни замонавий технологияни бошқариш, уни асраш инсондан ҳушёрлик, ахлоқий масъулият талаб этади. Жисмоний меҳнат техника зиммасига ўтгани сари, унинг ижодий табиати ортиб боради. Меҳнат шароитлари ва воситаларига эстетик мазмун бахш этиш инсонни эстетик камол топтириш билан бирга, унинг фойдали амалий вазифаларини ҳам кенгроқ доирада бажаришга сафарбар қилади. Натижада эстетик мазмун меҳнат унумдорлигини, самарадорлигини ва сифатини оширишнинг муҳим омилига айланади. Меҳнат инсоннинг ҳаётий эҳтиёжи, унинг турмуш эстетикасини шакллантирувчи восита ҳамдир. Меҳнат эстетикасининг шаклланишида ишлаб чиқариш воситаларининг замонавийлигидан ташқари, меҳнат коллективидаги ўзаро ахлоқий-эстетик муҳитнинг ҳам ўрни бор. Негаки аҳил жамоа, ўзаро ахлоқий-эстетик муносабат иш жараёнининг сифати ва натижаси эстетикасига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир буюм ўз даврининг, шу даврда яшаган инсон меҳнатининг маҳсулидир. Бу буюмлар ўз замонасининг техникаси, материали, одамлар диди билан чамбарчас боғлиқдир. Шу жиҳатдан ҳам биз ушбу нарса ва буюмларга қараб у давр маънавий-моддий маданияти, халқ эҳтиёжи, диди ҳақида маълумот оламиз. Хозирги кунда инсоннинг ташки киёфаси билан боғлик тиббиётнинг йуналишларидан бири эстетик медицинадир. Фаннинг сунгги ютуклари асосидаги самарали усуллар, юкори технологик воситалар асосида эстетик медицина юз ва тана терисини ёшартириш, ташки ёки туғма нуксонларни бартараф килиш, инсон жисми билан, унинг гузаллик мезонлари хакидаги карашлари орасидаги мувофикликни таъминлашга ёрдам беради. Эстетик медицинада хам гузаллик конуниятларига амал килинади. Масалан, эстетик стаматологиянинг асосий мезонлари симметрия, ритм, ранг, пропорция, уйғунлик булиб, бу мезонлар эстетик мезонлар хам хисобланади. Инсон доим эстетик идеалга интилади. Эстетик медицинага мурожаат этилишининг сабабларидан бири хам инсоннинг эстетик идеалга якинлашишга булган харакатидир. Лекин афсуски, гузаллик индустрияси ва эстетик медицина анъанавий гузаллик идеалларининг аксиологик мезонларининг бузилишига хам сабаб булаяпти. Юкоридаги санаб утилган замонавий санъат турларида идеал аёл образини яратишни нозик пластик харакатларсиз тасаввур этиб булмайди. Зеро, фото ва кино санъатида, телевидениеда пластик харакатлар ва артикуляция хам катта ахамиятга эга. Чехра, тана ва пластик харакат гузаллиги уйғунлигини куйидаги хусусиятларда кузатиш мумкин: хамохангликни, ритмни ва куйдаги хиссиётни сезиш; образга кира олиш; хар бир чикишнинг уз композициясига, шартли булса хам сахна асарига якинлаштириш; шакл ва мазмунига бирлигига, либосларда ранглар уйғунлигига эришиш. Чунки ушбу сохаларда факатгина чехра ва комат ёки спорт техникасининг эгаллашнинг узигина муваффакият келтирмайди. Гузал пластик харакат гузаллиги чехра, тана ва ички нафосатнинг уйғунлигини талаб килади . Download 50.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling