Солиҳ алайҳиссалом ва Самуд қавмининг маскани Муаллиф


Download 132.31 Kb.
bet1/4
Sana01.04.2023
Hajmi132.31 Kb.
#1316110
  1   2   3   4
Bog'liq
Солиҳ алайҳиссалом ва Самуд қавмининг маскани


Солиҳ алайҳиссалом ва Самуд қавмининг маскани
Муаллиф: 29.01.2013 16:29

Солиҳ алайҳиссаломнинг номлари Қуръони каримда 9 марта зикр қилинган:



Сура номи

Тартиб рақами

Оят рақами

Аъроф

7

73,75,77

Ҳуд

11

61,62,66,89

Шуъаро

26

142

Намл

27

45

“Самуд қавмига биродарлари Солиҳни (пайғамбар этиб юбордик). (У) деди: «Эй, қавмим! Аллоҳга сиғининг! Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Раббингиздан сизларга ҳужжат келди. Ушбу – Аллоҳнинг мўъжиза тарзидаги туяси. Уни (ўз ҳолига) қўйингиз – Аллоҳнинг ерида ўтласин! Унга ёмонлик (нияти) билан тега кўрмангиз! Акс ҳолда, сизларни аламли азоб тутгай». Сизларни (Аллоҳ) Од (қавми)дан кейинги халифа (авлод) қилгани ва текисликларида қасрлар (қуриб) олишингиз, тоғларидан ўйиб уйлар ясаб олишингиз учун сизларга Ердан жой берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва Ер (юзи)да бузғунчилик қилиб юрмангиз! Қавмининг мутакаббир зодагонлари уларнинг имон келтирган бечораҳол кишиларига: «Солиҳни Раббидан (юборилган) элчи деб биласизми?» – дедилар. (Улар) айтдилар: «Биз у орқали юборилган нарса (ваҳий)га ишонувчилармиз». Кибрга берилганлар эса: «Биз сизлар имон келтирган нарса (дин)га куфр келтирамиз», – дедилар. (Шундай деб) туяни сўйиб юбордилар ва Парвардигорларининг амридан бош тортдилар ҳамда айтдилар: «Эй, Солиҳ! Агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсанг (азоб)ни келтир!» Бас, уларни мудҳиш зилзила тутди ва ўз юртларида (ўтирганларича) гум бўлдилар. (Солиҳ) улардан безиб деди: «Эй, қавмим! Мен сизларга Раббимнинг топшириғини етказдим, сизларга насиҳат қилдим, лекин (сизлар) насиҳатгўйларни ёқтирмайсиз»”.


Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми Ақоба кўрфази шарқидаги Мадян ерларининг жануби шарқи, Ҳижоз ва Шом оралиғидаги Ҳижир (Солиҳ шаҳарлари) деган жойда яшаган. Харсанг тошларга ўйиб қурилган манзиллар ҳозиргача сақланган.
Самуд қавми санамларга сиғинган. Аллоҳ таоло уларга Солиҳ алайҳиссаломни воиз, насиҳатчи қилиб юборди. Харсангтошдан чиққан туя унинг мўжизаси эди. Самуд қавми уни сўйиб юборди. Уларни эса биргина яшин билан ҳалок қилди. Солиҳ алайҳиссалом ва у зотга эргашганлар омон қолдилар ва Фаластиндаги Рамла деган жойга кўчиб бордилар. Мана шу тўғри ривоят, чунки Рамла уларга энг яқин жойлашган ҳосилдор ер эди. Арабларга эса чорва молларини боқиш учун сув ва яйловли ерларлар катта аҳамиятга эга.
Хазрамавт халқи Солиҳ алайҳиссаломни Хазрамавтга кўчиб борганлар, чунки Самуд қавми асли ўша ердан бўлган, дейишади. Ва у ердаги бир қабрни у зотга нисбат беришади. Бундан ташқари яна икки фикр бор, биринчиси – ҳалокатдан кейин улар ҳеч қаерга кўчмаган, иккинчиси – улар Маккага кўчиб боришган ва то вафотларига қадар у ерда қолишган, қабрлари эса Каъбанинг ғарбида жойлашган.

Download 132.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling