Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Умумий қоидалар
-§. Камерал солиқ текширувини ўтказиш
Download 305 Kb.
|
Soliq tekshiruvlari
2-§. Камерал солиқ текширувини ўтказиш
25. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда расмийлаштириладиган буйруғи асосида ўтказилади. 26. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ асосида фақат битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилади. 27. Камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва унинг идентификация рақами, текширувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, камерал солиқ текширувини ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр кўрсатилади. 28. Камерал солиқ текширувида солиқ органининг икки ва ундан ортиқ текширувчи мансабдор шахслари қатнашганда, текшириш жараёнини бошқариш ва натижаларини умумлаштиришга буйруқда фамилияси биринчи кўрсатилган текширувчи жавобгар шахс ҳисобланади. 29. Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган санадан бошланади. Камерал солиқ текширувининг умумий муддати олтмиш кундан ошиши мумкин эмас. 30. Камерал солиқ текшируви давомида солиқ органи ушбу Низомга 5-иловада келтирилган мувофиқ шаклда расмийлаштирилган сўровнома асосида солиқ тўловчидан: солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳамда бошқа ҳисоб ҳужжатларини; тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни; солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни талаб қилиб олишга ҳақли. 31. Сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин. Бунда ариза солиқ тўловчи томонидан солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан кейинги кун давомида тақдим этилади. 32. Текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли бўлган ҳужжатларни (ахборотни) учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарур бўлган ҳолларда, солиқ органлари ушбу ҳужжатларни (ахборотни) солиқ тўловчининг контрагентидан ёки ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган бошқа шахслардан талаб қилиб олади. Ҳужжатларни (ахборотни) учинчи шахслардан талаб қилиб олиш ушбу Низомнинг 6-боби 5-параграфида белгиланган тартибда амалга оширилади. 33. Камерал солиқ текширувини ўтказиш учун солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади. Зарурат бўлган ҳолларда солиқ органи ҳужжатларнинг асл нусхалари билан танишишга ҳақли. 34. Агар ҳужжатлар олдин солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган солиқ тўловчига қайтарилган бўлса, шунингдек, солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган солиқ тўловчидан қайта талаб қилиб олиниши мумкин. 35. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича текширувни ўтказувчи мансабдор шахс ушбу Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хулоса тузади. Хулосада камерал солиқ текширувини бошлаш ташаббуси учун асос бўлиб хизмат қилган маълумотлар кўрсатилиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг аниқланганлиги ёки аниқланмаганлиги, қисман тасдиғини топганлиги ёки топмаганлиги, солиқ ҳисоботларидаги тафовутлар ёки хатолар баён этилади. Шунингдек, хулосада, агар бундай ҳаракатлар камерал солиқ текшируви доирасида амалга оширилган бўлса, солиқ тўловчидан ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ёхуд солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини кўздан кечиришда ҳамда ўтказилган сайёр солиқ текширувларида олинган ахборотни (ҳужжатларни) ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари ҳам кўрсатилади. 36. Камерал солиқ текшируви юзасидан тузилган хулоса солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан икки кун ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 37. Камерал солиқ текшируви материаллари, шу жумладан, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги далолатнома, текшириш якунларига кўра тафовутлар аниқланганлиги ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши мавжуд эмаслиги тўғрисида тузилган хулоса Солиқ кодексининг 135-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши керак. Download 305 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling