Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Умумий қоидалар
Download 305 Kb.
|
Soliq tekshiruvlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Солиқ текширувларининг турлари ва хусусиятлари
хронометраж кўздан кечириш — ишлаб чиқаришнинг (хизматлар кўрсатишнинг) ҳақиқий ҳажмларини аниқлашга доир солиқ назорати тадбири.
хулоса — камерал солиқ текшируви доирасида амалга оширилган ҳаракатлар, солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолатларнинг солиқ текширувида тасдиғини топганлиги ёки қисман тасдиғини топганлиги ёхуд тасдиғини топмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган текширувни ўтказган мансабдор шахс томонидан текширув натижаси бўйича тузиладиган ҳужжат. 4. Солиқ текширувлари доирасида ҳужжатлар алмашиш қуйидагича амалга оширилади: солиқ тўловчига ҳужжатлар электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, бироқ ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади; солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади; ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин. 2-боб. Солиқ текширувларининг турлари ва хусусиятлари 5. Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади: камерал солиқ текшируви; сайёр солиқ текшируви; солиқ аудити. 6. Камерал солиқ текшируви — солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) томонидан солиқлар ва йиғимлар (кейинги ўринларда — солиқлар) тўғри ҳисобланишини, ўз вақтида ва тўлиқ бюджет тизимига тўланишини текшириш мақсадида солиқ тўловчи, солиқ агентлари (кейинги ўринларда — солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ органида мавжуд бўлган солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув ҳисобланади. Қўшилган қиймат солиғини қоплаш билан боғлиқ бўлган камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом асосида белгиланади. 7. Сайёр солиқ текшируви — солиқ органлари томонидан солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш соҳасида солиқ тўловчиларнинг айрим мажбуриятларини, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларини бажариш бўйича ўтказиладиган текширув бўлиб, унда ҳисобга олиш ҳужжатларининг, товар-моддий қимматликлар ва пул маблағлари ҳаракатининг, шунингдек, солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг таҳлили ўтказилади. 8. Солиқ аудити — солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) муайян даврдаги молия ва солиқ ҳисоботларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига барча жиҳатлардан мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини, солиқ солиш мақсадларида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишда солиқ мажбуриятларининг тўғри шакллантирилиши ва акс эттирилишини солиқ органи томонидан ўтказиладиган ўрганиш орқали солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилигини текширишдир. 9. Сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади, давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни текшириш бундан мустасно. Солиқ тўловчиларда ўтказилган текширув натижалари солиқ органлари томонидан текширув тугатилганидан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади. Download 305 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling