“Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва солиқ тўловчиларнинг
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
soliqlar boshqa majburiy tolovlar va
Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар. “Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш” фани дастури доирасида Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни муваффақиятли ва мукаммал бажаришлари учун солиқлар ва солиққа тортишга доир амалий билимларни олиш билан бирга, солиқ тўловчиларни солиқ органларида ҳисобга олиш, уларнинг ҳисобини юритиш, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг шахсий карточкаларини юритиш, Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тушумлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш тартиби, солиқ тушумларига оид жамланма ҳисоботларни шакллантириш ва келгуси даврлар учун Давлат бюджетига тушумларни прогнозлаштиришга оид назарий ва амалий тушунчаларни чуқур билишлари зарур. Ушбу фанни чуқур ўзлаштирилиши солиқчиларни солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси имиджини яратишга, бу орқали солиқ идораларини хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантиришга, соҳанинг барча ходимларини ягона шиор «Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори» остига бирлаштиришга олиб борадиган дастурул амал бўлиб хизмат қилади. Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Тингловчи: мамлакатнинг бюджет-солиқ сиѐсти; Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тушумлари ҳисобини юритиш; солиқ тўловчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш; юридик шахсларни Давлат солиқ хизмати органларига ҳисобга қўйиш; жисмоний шахсларни Давлат солиқ хизмати органларига ҳисобга қўйиш; солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларини юритиш; Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш асослари; солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини очиш ва ѐпиш тартиби; солиқ тушумларига оид жамланма ҳисоботларга оид тушунчалар; Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларга оид тушунчаларни; Солиқ тушумларини таҳлили қилиш; таҳлил натижаларидан фойдалана олиш; Солиқ тушумларини прогноз қилиш тартиби ва усулларига оид назарий билимларни билиши ва улардан фойдалана олиши; солиқ тўловчиларни дсхо базасига ҳисобга олиш солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларини киритишда иловаларни тўлдириш солиқ объектларини шахсий карточкаларга киритиш ҳар бир солиқ турига мос келувчи прогноз усулини танлай олиш олинган таҳлилий маълумотлар асосида прогнозлаштириш бўйича Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling