Солиқлар ва мажбурий тўловлар тизими ва жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари


Download 75 Kb.
bet1/3
Sana06.04.2023
Hajmi75 Kb.
#1331147
  1   2   3
Bog'liq
ва мажбурий тўловлар тизими ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш


Aim.uz

Солиқлар ва мажбурий тўловлар тизими ва жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари
Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўзларига солиқ қонунчилиги хужжатларида юкланган вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун фақат назарий жиҳатларини ўрганиб қолмасдан, жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги, умумий асосга эга бўлган солиқ қонунчилиги тамойиллари, солиқлар ва мажбурий тўловлар тизими, жисмоний шахслардан олинадиган солиқларнинг турлари ва жисмоний шахсларга солиқ солиш механизмини амалдаги ҳолатини муккамал эгаллаган бўлиши лозим. Бунинг учун эса, «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш» фанини чуқур ва муккамал ўрганиши керак.
Жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари давлат мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб яратила бошланган. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида”ги қонунида Ўзбекистон Республикаси бундан буён ўзининг мустақил молия-солиқ сиёсатини олиб борилиши кўрсатиб ўтилган. Мамлакатимизнинг жисмоний шахсларни солиққа тортишни ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топган.
Мамлакатимизда юз берган иқтисодий ўзгаришлар, бозор муносабатларига асосланган жамиятга ўтиб борилиши солиқ қонунчилигида жиддий ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди. Мазкур ўзгаришлар ва ислоҳатларнинг барчаси 2007 йил 23 ноябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 2007 йил 30 ноябрда Сенат томонидан маъқулланган, 2007 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов томонидан тасдиқланган 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексида ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш, жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлаш билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, 1997 йил 29 августдаги “Давлат солиқ хизмати” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, 2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1257-сон қарори, 2010 йил 21 майдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш “тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 98-сон қарори, 2000 йил 5 майдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 180-сон қарори, 2010 йил 15 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг тузилмасига ўзгартишлар киритиш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1261-сон қарори, 2000 йил 13 мартдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш” тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 87-сон қарори, 2009 йил 21 июлдаги “Давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар узатиш тармоғини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 207-сон қарори, 2010 йил 15 сентябрдаги “Давлат солиқ хизмати органлари тизими янада модернизация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигидаги бошқа ҳужжатлар билан тартибга солиб турилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади.
Солиқларга қуйидагилар киради:
1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи.
2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи.
3. Қўшилган қиймат солиғи.
4. Акциз солиғи.
5. Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар.
6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
7. Мол-мулк солиғи.
8. Ер солиғи.
9. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
10. Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:
1. Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:

  • Ягона ижтимоий тўлов.

  • Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари.

  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар.

2. Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар:

  • Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар.

  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар.

3. Давлат божи.
4. Божхона тўловлари.
5. Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги
хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:
1.Ягона солиқ тўлови.
2.Ягона ер солиғи.
3.Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.

Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling