2023 йил учун сув солиғи ставкалари - Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади.
- Сувдан фойдаланиш учун белгиланган лимитлардан ортиқча сув олинганда, бундай ортиқча қисм бўйича солиқ ставкалари белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
- Сув ресурсларидан рухсат берувчи ҳужжатларсиз фойдаланилганда, шунингдек автотранспорт воситаларини ювишни амалга оширувчи корхоналар томонидан ер усти манбаларидан олинган сувдан фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг беш баравари миқдорида белгиланади.
Сув солиғини ҳисоблаш тартиби - 1.Мисол. Саноат корхонасининг 2023 йил учун водопровод тармоғидан фойдаланилган умумий сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари бўйича 9 000 м.куб.га тенг. Корхона томонидан фойдаланилган сув ҳажми фақат ер устидан олинса:
- V=9000* 570(1 м.куб.) = 5 130 000 сўм
- 2 - Мисол. Саноат корхонасининг 2023 йил учун водопровод тармоғидан фойдаланилган умумий сув ҳажми сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари бўйича 9 000 м.куб.га тенг. Шундан ер усти манбалардан фойдаланилган сув ҳажми бўйича, - 7 956,9 м.куб.(9 000 * 88,41%);
- ер ости манбалардан – 1 197 м.куб.(1 197 * 11,6%).
- V= (7 956,9 * 570) +(1 197 *580)= 4 535 433 +694 260= 5 229 693 cўм
446-модда. Солиқ даври - Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби - Солиқ суммаси солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
- Солиқ органлари солиқ базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
- деҳқон ҳўжаликлари учун;
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;
- тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;
- 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун улар томонидан аввалги солиқ даврида фойдаланилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан фойдаланилган сувнинг ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ суммаси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |