448-модда. Солиқ тўлаш тартиби - Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан солиқ даври учун солиқни тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- 1 октябрга қадар — солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи;
- 15 декабрга қадар — солиқнинг қолган суммаси.
- Деҳқон ҳўжаликлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан солиқни тўлаш йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай амалга оширилади.
Хизмат кўрсатувчи корхона умумбелгиланган солиқлар тўлайди. 2023 йилда фойдаланиладиган, солиқ солиниши лозим бўлган сувнинг таҳмин қилинган ҳажми 1 600 куб.м.ни ташкил қилади. Сув ДУК «Сувсоз» томонидан етказиб берилади. ДУК «Сувсоз» маълумотларига кўра сув қувурларига келиб тушадиган сувнинг ҳажми қуйидаги нисбатда бўлади: - Хизмат кўрсатувчи корхона умумбелгиланган солиқлар тўлайди. 2023 йилда фойдаланиладиган, солиқ солиниши лозим бўлган сувнинг таҳмин қилинган ҳажми 1 600 куб.м.ни ташкил қилади. Сув ДУК «Сувсоз» томонидан етказиб берилади. ДУК «Сувсоз» маълумотларига кўра сув қувурларига келиб тушадиган сувнинг ҳажми қуйидаги нисбатда бўлади:
- ер усти манбаларидан – 88,41%; ер ости манбаларидан – 11,6%. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2020 йилда қуйидагича бўлган:
- ер усти манбаларидан олинадиган сувнинг 1 куб.м. учун– 265 сўм;
- ер ости манбаларидан олинадиган сувнинг 1 куб.м. учун–320 сўм
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловнинг миқдорини ҳисоблаб чиқаринг.
2-Масала - Сув ўлчаш асбобининг кўрсатиши бўйича корхона 2023 йилда сарфлаган сув ҳажми 1 160 куб.м. ни ташкил этган. Сув ДУК «Сувсоз» томонидан етказиб берилади. Ундан ташқари корхона худудида қудуқ мавжуд бўлиб, бу қудуқдан олинган сув ҳажми 50 890 куб.м. ни ташкил этган, ундан 10 000 куб.м. сув иккинчи марта қайта ишлатилади. ДУК «Сувсоз»нинг маълумотларига кўра, сув қувурларига келиб тушадиган сув ҳажмининг нисбати қуйидагича: -ер усти манбаларидан – 88,41%; -ер ости манбаларидан – 11,6%. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2020 йилда қуйидагича бўлган: -ер усти манбаларидан олинган сувнинг 1 куб.м. учун – 265 сўм; -ер ости манбаларидан олинган сувнинг 1 куб.м. учун – 320 сўм. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 2023 йилга тўланадиган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |