Soliq. Hamkor ахборот тизимининг my soliq uz даги интерактив хизматидан фойдаланиш бўйича
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
SOLIQ.HAMKOR ахборот тизимининг my.soliq.uz даги интерактив хизматидан фойдаланиш бўйича ҚЎЛЛАНМАСИ SOLIQ.HAMKOR ахборот тизими солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот (хабар) бериш истагини билдирган муомалага лаёқатли жисмоний шахс (кейинги ўринларда – солиқ ҳамкори) томонидан юборилган мурожаатларни ДСҚ, ДСБ, ДСИ поғоналарида кўриб чиқиб тасдиғини топиш ёки рад этиш учун ишлаб чиқилган. Тизимнинг интерактив хизматидан фойдаланиш учун https://my.soliq.uz порталида интерактив хизматлар рўйхатидан «Солиқ ҳамкори» иконкасини топиш лозим. “Солиқ ҳамкори” хизмати танланади ва қуйидаги босқичлар амалга оширилади: 1. “Тизимга кириш” формасида рўйхатдан ўтиш ёки рўйхатдан ўтган мобил телефон рақами орқали тизимга кириш мумкин. Рўйхатдан ўтиш тугмасини босиш орқали: - Оммавий оферта билан танишиш; - Рўйхатга олиш маълумотларини киритиш; - Мобил телефон рақамини тасдиқлаш рўйхатга олиш қадамларидан ўтилади. Паспорт маълумотларни киритиб “Излаш” тугмаси босилади ва шахсий маълумотлар ячейкаларда автоматик тўлдирилади. Карта рақами, муддати ва мобил телефон рақами киритилиб, “Сақлаш” тугмаси босилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, солиқ ҳамкори мобил телефони ва телефонга юборилган тасдиқлаш коди орқали тизимга кириши мумкин бўлади. 2. Тизимга мобил телефон рақамини ва тасдиқлаш кодини териб, “Кириш” тугмасини босиш орқали кирилади. 3. “Ҳуқуқбузарлик ҳақида ҳабар бериш” вкладкаси орқали ДСХО ларига аниқланган хуқуқбузарлик бўйича маълумотларни юбориш мумкин. * билан белгиланган ячейкалар мажбурий тўлдирилиши лозим. Хуқуқбузарлик ҳолати аниқланган жойни харитада кўрсатишни унутманг. Ушбу шаклда ҳуқуқбузарлик тури, ҳуқуқбузарлик содир этган шохобча номи ёки ФИШ ва жойлашган манзили (вилоят, туман, маҳалла), мўлжал, хабар матни, бириктирилиши лозим бўлган файл ёки расмларни юклаш ва харитадаги жойлашган жойи тўлиқ киритилиб, “Юбориш” тугмаси босилади. 4. Рўйхатдан ўтган телефон рақамга тасдиқлаш коди смс тариқасида юборилади, юборилган тасдиқлаш коди киритилиб, “Тасдиқлаш” тугмаси босилади. 5. Юборилган маълумотлар қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома пайдо бўлгандан кейин, “Чиқиш” тугмаси босилади. 6. “Хабарларни ҳолатини текшириш” вкладкасида юборилган хабарлар рўйхати ва ҳолатини текшириш мумкин. “Батафсил” тугмасини босиш орқали хабарнинг ҳолатлар тарихини кўриш мумкин. Тизимда хабарни айланиш жараёнида қуйидагича ҳолатлар мавжуд: Янги жўнатилган Рад этилган Раҳбарга юборилган ДСҚ га юборилган ДСҚ раиси ўринбосарига имзо учун юборилган ДСҚ раиси ўринбосари томонидан имзоланган Омбудсманга юборилган Омбудсман томонидан рад этилган Текшириш ўтказишга рухсат берилган Текшириш учун буйруқ шакллантирилган Текшириш ўтказилган ва жарима қўлланилган Жарима ундирилган Солиқ ҳамкорига тўлаб берилган. 7. Солиқ хамкорининг хабари, ўрнатилган тартибда, сайёр текширувдан сўнг тасдиқланган тақдирда, унинг пластик картасига молиявий жарималарнинг 5(беш) фоизига қадар сумма пул ўтказиш йўли билан Солиқ сервис билинг тизими орқали амалга оширилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling