Сон меҳнат шартномаси


Бажарувчинииг мажбуриятлари


Download 48.5 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi48.5 Kb.
#1188040
1   2   3
Bog'liq
Соатбай шартнома намуна 2023 (3)

4. Бажарувчинииг мажбуриятлари
4.1.Меҳнат ва технология интизоми, Академиянинг ички тартиби қоидалари, Устави ва интизом тўғрисидаги қоидаларга риоя килиш.

  1. Ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва лавозими шаънига доғ туширмаслик.

  2. Ишда таълим олувчилар ва бошқа шахслар билан хушфеъл муносабатда бўлиш.

  3. Меҳнатни муҳофаза килиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чикариш санитарияси талабларига риоя қилиш.



5. Иш берувчининг ҳуқуқлари
5.1. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ишнинг бажарилишини назорат килиш;
лозим бўлганида шартномада келишилган ишни Академия ва унинг филиалларида бажарилишини талаб қилиш;

иш сифатидан қаноат ҳосил қилмаганда ёки бу ишни бажариш учун доимий ходимни қабул қилиш истагида бўлганида Бажарувчини уч кун аввал огоҳлантирган ҳолда мазкур шартномани бекор қилиш.


5.2. Иш берувчининг юқорида келтирилган ҳуқуқлари қатьий чегараланган бўлмай, у қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.


6. Иш берувчининг мажбуриятлари

  1. Қонунчилик ва бошка норматив ҳужжатларга риоя қилиш.

  2. Бажарувчига нормал иш шароитини яратиб бериш.

  3. Бажарувчига бажарилган ишлар ҳажми бўйича тузилган далолатнома асосида ҳақ тўлаш.



7. Меҳнатга хақ тўлаш
7.1.Ушбу шартномада белгиланган вазифаларни бажарганлиги учун Бажарувчига амалдаги қонун хужжатлари ва норматив хужжатларга мувофиқ соатбай иш хақи тўланади.


8.Меҳнат низолари
8.1.Иш берувчи ва Бажарувчи ўртасидаги ўзаро ҳал бўлмаган келишмовчиликлар ва низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал килинади.


9. Якуний қоидалар
9.1. Томонлар ушбу меҳнат шартномасини бажармасликлари юзасидан Ўзбекистон Республикаcи қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
9.2. Меҳнат шартномаси 2 нусхада тўлдирилади ва бир хил ҳуқуқий кучга эга, бир нусхаси иш берувчида, иккинчи нусхаси бажарувчида сақланади.
9.3.Ушбу мехнат шартномасининг шартларига томонларнинг келишуви асосида қонунга мувофиқ ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар ушбу меҳнат шартномасининг бўлинмас таркибий қисми ҳисобланади.



Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling