Сонли баённома


Download 50.5 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1292483
Bog'liq
гурух баённомаси №3


ПСТФ «Мехнат муҳофазаси ва экология» кафедраси

3рс-17 гурухининг мураббийлик соати




3- сонли БАЁНнома
21.09.2017 йил соат 13:40
Қатнашганлар: Гурух мураббийси ва 12 нафар гурух талабалари.


КУН ТАРТИБИ:

  1. «Одоб-ахлоқ қоидалари» тўғрисида, умумий қоидалари.

  2. Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий воқеаларга доир маълумотлар.

  3. Ўқув жараёни хакида



1.Эшитилди гурух мураббийси талабаларнинг дарслардан ўзлаштириш кўрсатгичлари билан қизиқиб, ўқиш давомида дуч келаётган қийинчиликлари ва уларни сабаб бўлаётган омиллари билан танишди, уларни бартараф этиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Давомат ёмон ва сабабсиз дарс қолдираётган талабалар бўйича гурух сардори Ниязмуротов маълумот берди.
қарор қилинди: Талабалар давомати ва ўзлаштириш кўрсаткичлари яхшилансин, назорати мураббийга юклатилсин
2.Эшитилди Ш.М. Мирзиёев 7- сентябрда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
7-8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида “Табиий бирикмалар кимёси, биологияси ва технологияси”мавзусида XII хақаро симпозиум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбоевнинг таклифига биноан 9-10 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлди ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ”Фан, технологиялар, иновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш” мавзусидаги Саммитида иштирок этди.
8 сентябрь куни Пойтахтимизнинг Сайилгох кўчасида “Ўзбегим” миллий қадриятлар фестивали доирасида Ўзбекистон ошпазлари томонидан 7360 кглик палов тайёрланди. Guinness World Records Вакили Ричард паловнинг тайёрланишини кузатиб борди ва Жаҳон рекорди ўрнатилди.
қарор қилинди: Мураббий ахбороти маълумот учун инобатга олинсин ва талабалар ўртасида ўрганилсин.
3.Эшитилди Олий таълим муассасининг «Одоб-ахлоқ қоидалари» 3 бўлимида кўзда тутилган жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқига доир умумий қоидалар ва маълумотларни тушунтирди. Гуруҳ талабаларининг бир-бирига мунособати, ўзаро ҳурмати, билмаганини бир-бирига ўргатиши, бир-бирини қўллаб қувватлаши кабиларни шакллантириш муҳимлигини, бу эса келажакда жамоада ўзларини қандай тутишларига, иш олиб боришда ва бошқаришда ёрдам беришлигини айтиб ўтди
қарор қилинди Мураббий ахбороти инобатга олинсин ва Институт ички “Одоб-ахлоқ қоидалари” сўзсиз бажарилсин, назорати мураббийга ва гурух сардорига юклатилсин
Сўзга чиққанлар: Кўрилган масалалар бўйича Абдуҳалилова М ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар

Гурух мураббийи Мирзаев О


Гурухи сардори: Ниязмуратов А
Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling