Сонли малакавий амалиёт шартномаси Бухоро шаҳри 2022 йил “ ” март


Download 45.5 Kb.
bet1/3
Sana02.02.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1147404
  1   2   3
Bog'liq
намуна амилиёт


_____-сонли малакавий амалиёт шартномаси


Бухоро шаҳри 2022 йил “___” март

Бухоро муҳандислик-технология институти номидан (матнда кейинги ўринларда “Институт” деб юритилади) институт ректори Н.Р.Баракаев бир томондан ва "Самарканд вилояти "ХЕТ"АЖ Окдарё тумани електр таминоти корхонаси" номидан (матнда кейинги ўринларда “Корхона” деб юритилади) жамият Бош директори Ш.Хужанов иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:




1. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалар ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3151-cонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг 2014 йил 10 январдаги “Олий таълим муассасаларида энергетика соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори асосида тузилган.
1.2. Мазкур шартнома Институт талабалари (магистлари)нинг Корхонада амалиёт базасини ташкил, ўтказиш ва амалиёт билан боғлиқ муносабатларни тартибда солади.


2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Институтнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
- институт мавжуд 5310700- электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (саноат), 5А 310701 - электр механикаси, 5А 310704 - электр техник мажмуалар ва тизимлар таълим йўналишларида ўқиётган талабаларни ўқув жараёнига мувофиқ малакавий амалиётга Корхонага йўналтириш;
- амалиёт дастурлари тегишли йўналишнинг малакавий талабларини ҳисобга олган ҳолда, Корхона билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- амалиётни ташкил қилиш, амалиёт бўйича масъулларни тайинлаш, талабаларни ва амалиёт объектларини амалиёт дастури, талабаларнинг амалиёт ҳисоботи кундалиги, амалиётга йўлланма билан таъминлаш;
- амалиётчи талабаларнинг умумий сонига қараб амалиёт раҳбарлартга ойлик иш ҳақи тўлаш;
- амалиётчи талабаларни баҳолаш меъзонлари ва рейтинг картасини ишлаб чиқиш;
- амалиётга юборилаётган талабларга техника ва меҳнат хавфсизлиги бўйича тушунтириш бериш ва кўникмалар шакллантириш;
- амалиёт раҳбарлари ва талабалари амалиёт даврида Корхона ҳудудида ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсуниши ва амалиёт даврида давоматни таъминлаш.
2.2. Корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:
- ўзига тегишли объектлардаги талабалар амалиётининг ташкил этишга рухсат бериш, амалиёт ўтказиладиган жойни белгилаш, амалиёт тартиби ва муддатига риоя қилиш;
- талабаларни меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари билан таништириш, бу борада тегишли хужжатларни тўлдириш;
- талабаларга амалиёт даврида масъул шахсларни бириктириш;
- амалиёт раҳбарлари ва талабаларнинг амалиёт даврида Корхона ҳудудида ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсунишини назорат қилиш;
- ички меҳнат интизомини бузган амалиёт раҳбарлари ёки талабаларга жазо кўриш учун институт ректорига хабар бериш.



Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling