1954 йил – Burger King
Burger King’нинг ўтмишдоши InstaBurger King 1953 йили Жексонвилда, асосчилар McDonald's ресторанига боришганидан кейин очилган. Ошхонанинг ишлаш тамойили ва таомларга ёндашув рақибникидан олинган.
Асосчилар тармоқни ривожлантиришга ҳаракат қилишди, бироқ корхона инқирозга учради ва уни франчайзлар Жеймс МакЛамор ва Дэвид Эдгертон сотиб олишди. 1954 йилда улар компанияни Burger King деб қайта номлашди.
Компания эгалари жами тўрт марта алмашди. 2018 йилнинг 31 декабрига келиб 100та мамлакатда 17 796 та Burger King ресторанлари фаолият олиб бораётганди. Улардан 99,7 фоизи – франшиза асосида.
Do'stlaringiz bilan baham: |