Spirituality and educational” centre under the high and secondary ministry of education the republic of uzbekistan


ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОСИЁ ФУТБОЛ КОНФЕДЕРАЦИЯСИ РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ


Download 77.97 Kb.
bet5/8
Sana11.03.2023
Hajmi77.97 Kb.
#1260622
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-хафта ахборот

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ОСИЁ ФУТБОЛ КОНФЕДЕРАЦИЯСИ РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ОФК ўртасидаги самарали шериклик мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилгани ва изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.
Ўзбекистон 1994 йилдан буён конфедерация аъзоси ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу ташкилот билан биргаликда футболни ривожлантириш, жумладан, ҳудудларда замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ва мавжудини реконструкция қилиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, аёллар футболини тараққий эттириш, муҳим халқаро мусобақаларни ўтказиш, техник кўмак бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган кўплаб тадбир ва дастурлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.


ЮРАГИМНИНГ ЖЎРИ БЎЛГАН ДЎМБИРАМ


Akademnashr” нашриёти томонидан “Юрагимнинг жўри бўлган дўмбирам” китоби нашр этилди.
Унда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида фаолият юритган ва юритаётган бахшилар ижодидан намуналар жамланган. Китобда уларнинг ҳаёт йўлларига тўхталиб ўтилиб, дўмбира ясовчи усталар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
Тўпламнинг бошқа китоблардан фарқли томони унга киритилган терма ва достонларнинг аудиоёзувлари алоҳида диск кўринишида илова қилинган.


ТАТАРИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА


Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Бутунжаҳон татарлари конгресси Миллий кенгаши раиси Василь Шайхразиев бошчилигидаги делегация 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолияти билан танишди.
Учрашувда Татаристон ва Ўзбекистон минтақалари ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.
Меҳмонларга миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти, хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
– Бугунги кунда мамлакатингизда татар миллатига мансуб 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.
Туризмни ривожлантириш мақсадида бугунги кунда Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида поезд, автобус қатновлари йўлга қўйилган.



Download 77.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling