ТИЖОРАТ БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТНИ ТУЗИШНИНГ ҲOЗИРГИ ҲOЛAТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори имзоланди. Унга кўра, қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:
- Акциядорлик жамиятлари, хусусан тижорат банклари 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди;
- 2021 йил якунига қадар бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёхуд «Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)», «Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)», «Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)» ва «Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)» сертификатларидан бирига эга камида уч нафар мутахассис миқдорида МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминлайди;
- Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини МҲХСга мувофиқ уйғунлаштириш ва бошқалар...
ТИЖОРАТ БAНКЛAРДA МOЛИЯВИЙ ҲOЛAТ ТЎҒРИCИДAГИ ҲИCOБOТНИ ТУЗИШНИНГ ҲOЗИРГИ ҲOЛAТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
“Банк иши” мутахассислиги, 21-09 гуруҳ ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2020 йилдаги «2020 — 2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПФ–5992-сон Фармонига кўра:
Юртимизда банк тизимини тубдан ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, халқаро стандартларга мувофиқ келадиган ва молиявий соҳага хорижий инвестициялар киритиш учун жозибадор ҳуқуқий муҳитни яратиш, банк секторига давлатнинг юқори даражада аралашувини қисқартириш, банкларнинг молиявий хизматлари оммабоплигини кенгайтириш, банк тизими замонавий сервис ечимлари асосида ахборот ва молиявий техналогияларни кенг жорий этиш каби банк тизими олдида турган устувор вазифа ва ечимлар белгиланиб берилган.
Банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш, халқаро молия институтлари кўмагида «Ипотека-банк» АТИБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асака» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва «Туронбанк» АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда уларни институционал ўзгартиришни (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини сотишни назарда тутиш каби вазифалар юклатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |