Стандартлаштириш
|
маълум бир тармоқда фаолиятни белгилаш мақсадида, умумий оптимал иқтисодиётга эришишга қаратилган қоидаларни ўрнатиш ва қўллаш демакдир. Бунда қизиқувчи томонлар иштироки ва фойдаси, ҳафсизлик шартлари кўзда тутилади.
|
Стандарт
|
маълум бир орган томонидан тасдиқланган, стандартлаштириш объектига комплекс меъёрлар, қоидалар ва талаблар қўядиган стандартлаштиришнинг меъёрий – техник ҳужжати ҳисобланади. Стандарт ҳозирги фаннинг, техниканинг ва илғор малаканинг юксалишига асосланиб тузилади ва жамият учун оптимал масалаларни ечишни кўзда тутиши керак
|
Регионал стандартлар
|
иқдисодий ва сиёсий қизиқишига асосан бирлашган бир гурух давлат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
|
Миллий стандартлар
|
алоҳида бир давлат томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
|
ДСТ, (ГОСТ) - Давлат стандартларини
|
стандартлаштириш давлат комитетлари томонидан тасдиқланади.
|
ССТ, (ОСТ) - Соҳалараро стандартлар
|
айрим бир соҳа учун ишлаб чиқилган ва ўша соҳанинг вазирлиги томонидан тасдиқланган бўлади.
|
РСТ - Республика стандартлари
|
республикадаги ҳамма корхона ва ташкилотлар учун зарурий ҳисобланади.
|
КСТ, (СТП) - Корхоналар стандартлари
|
фақат ўша корхона ҳудудида кучга эга бўлади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлади.
|
Маҳсулот сифати
|
ишлаб чиқаришни яхшиланишини бирдан бир зарурий шартидир.
|
Маҳсулот сифати кўрсаткичи
|
бу маҳсулотни сифатини ташкил қилувчи бир ёки бир неча хусусиятларнинг миқдорий тавсифидир.
|
Белгилаш кўрсаткичлари
|
маҳсулотни ишлатиш ҳусусиятларини асосий функцияларини характерлайди.
|
Сақлаш кўрсаткичлари
|
маҳсулотни маълум бир вақт мобайнида ўзининг озуқавий ва истеъмол ҳусусиятларини сақланишини характерлайди.
|
Технологик кўрсаткичлари
|
ишлаб чиқаришда кам ҳаражатларга эришиб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни характерлайди.
|
Транспорт кўрсаткичлари
|
маҳсулотни истеъмоли ва ишлатилишига боғлиқ бўлмаган маълум муҳитда аралашиб кетишлигига мойиллигини характерлайди.
|
Стандартлаштириш кўрсаткичлари
|
маҳсулотни стандартлар билан тўйинмаганлигини (таминланганлиги) характерлайди.
|
Ҳуқуқий патент
|
кўрсаткичлари маҳсулотни ишлаб чиқаришда фойдаланилган техник масалаларни ўзлаштирилиш режасини, уларнинг патент химоясини ва маҳсулотни реализация қилганда унинг даҳлсизлигини характерлайди.
|
Эстетик кўрсаткичлари
|
маҳсулотни ишлаб чиқаришда ишлатилишини такомиллаштириш ва рационал шаклларини характерлайди.
|
Экология кўрсаткичлар
|
атроф муҳитга таъсир даражасини характерлайди. Бу таъсирлар маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва истеъмолида пайдо бўлади.
|
Ҳавфсизлик кўрсаткичлари
|
маҳсулотни ишлатишда ва истеъмол қилишда уни инсон саломатлигига ҳавфсиз эканлигини таъминлашни ҳамда маҳсулотни сақлаш ва жўнатишдаги ҳавфсизлигини таъминлашни характерлайди.
|
Озиқ – овқат маҳсулоти сифатини ошиши
|
бу социал - иқдисодий масалаларни ечиш орқали аҳоли эҳтиёжини қондиришни йўлга қўйиш демакдир.
|
Маҳсулот сифатини режалашда
|
маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларини аниқлаш вазифаси биринчи ўринга қўйилади. Бунга ҳалқ ҳўжалигида маълум бир вақт мобайнида эришилади.
|
Маҳсулот меъёрий ва сифат даражаси
|
хом ашё ва материалларни меъёри мавжуд стандарт ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилган ҳолда ўрнатилади.
|
Илгарилаётган стандартлаштириш
|
стандартлаштириш объектлари кўрсаткичларини бошқаришнинг асосий омили ҳисобланади.
|
Маҳсулот сифатини доимий ошириш зарурияти
|
фан ва техника тараққиёти ривожланиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштирилган усулларини эскириши билан изоҳланади.
|
Маҳсулот сифатини таъминлаш
|
технологик, метрологик, техник, иқдисодий, ташкилий, маълумотлар олиниши ва ҳодимлар жиҳатидан таъминлашни ўз ичига олади.
|
Метрологик таъминлаш
|
Ўлчаш воситалари ва ўлчовчи асбобларни танлаш ва ишлатиш қоидаси, янги ускуналарни метрологик таъминлаш, Давлат стандарт органлари билан келишилган ҳолда ўлчовчи ускуналар ва ўлчаш усулларини қўллашни таъминлаш.
|
Техник таъминлаш
|
бу ишлаб чиқаришни ҳамма техник воситалари билан таъминлашда маҳсулот сифатини бошқариш ва назорат қилиш тадбирлари мажмуасидир.
|
Маълумотлар олишни таъминлаш
|
изланиш олиб бориш, анализ ва тармоқда ўзимиздаги ва чет элдаги фан-техника тараққиёти ҳақида маълумотлар бериш системасини яратиш, маълумот берадиган материаллар нашр қилиш ва тармоқ мутахассисларига маълумотлар хизматини олиб боришда ўз аксини топади.
|
Маҳсулот сифати даражасини баҳолаш
|
бу баҳоланаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари номенклатурасини танлашни, ана шу кўрсаткичларни аниқлашни ва уларни асосийлари билан солиштиришни ўз ичига олган операциялар мажмуидир.
|
Сифатни баҳолаш
|
ёғ - мой саноатида амал қилаётган давлат стандартлари ва техникавий шартларга асосан йўлга қўйилади.
|
Эстетик кўрсаткичлар
|
маҳсулотни ташқи кўриниши, уни таъми, ҳиди, ранги, шакли, консистенцияси ва тиниқлигини баҳолаш олиб борилади
|
Бошланғич намуна
|
Намуналар мойли уруғлар, кунжара ва шротнинг ҳар бир туркумидан олинади.
|
Анализ учун тортмаларни ажратиш
|
Анализ учун тортмаларни ўртача намунадан ажратилади.
|
Суюқ ёғ ва мойлардан намуна олиш
|
Ёғ ва мойни партияларга бўлиш деб, уларни бир хил навига, турига, бир вақтда қайта ишланганига ва ишлаб чиқарилганига, битта транспортда жўнатилганига ва сифат кўрсаткичлари битта хужжатда кўрсатилганига қараб бўлишга айтилади
|
Қаттиқ совун партияси
|
бир вақтда ишлаб чиқарилган, бир хил навли, бир хил номдаги ва битта корхона ишлаб чиқарган ва бир вақтда ишлатишга тавсия этилган аниқ бир миқдорига айтилади.
|
Сақлашга тайёрлаш ва сақлаш
|
Транспортда келтирилган мойли уруғларни қабул қилиш.
|
Уруғларни мойни сиқиб олишга тайёрлаш
|
Ишлаб чиқаришга узатиш.
|
Пресслаб мой олиш (бирламчи ёғсизлантириш)
|
Намловчи-буғловчи шнекларда иссиқлик ва намлик билан қайта ишлаш.
|
Маргарин
|
ўзида физик – кимёвий системани намоён қилади, асосий компонентлардан бири бўлган – сув (дисперсс фаза), иккинчи компонент – ёғ (дисперсион муҳит) майда томчи шаклида тарқалади ва «Сув– ёғ» эмульсияли кўринишида бўлади.
|
Намуна
|
ёрлиқ топширувчилардан қабул қилинган мойли уруғларнинг ҳар бир партияси учун ёзилади ва квитанция ёзишга хизмат қилади.
|
Совуннинг сифат сони
|
бу совун бўлагининг номинал массасини берилган кислоталар сонига нисбатан % сонини чиқариш.
|
Механик аралашмалар
|
қовурма ёки кунжаранинг майда бўлакчалари бўлиб, мойга уни олишда тушиб қолади.
|
Мойларни бирламчи тозалаш
|
тиндириш, фильтрлаш ва марказдан қочма куч ёрдамида тозалаш усуллари билан амалга оширилади.
|