Стоматология факультети Юз-жағ хирургия кафедрасининг 2021-йил “ ” “ ”-сонли йиғилиши баённомасидан КЎчирма йиғилиш раиси
Download 16.31 Kb.
|
протокол для ассистентва
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЎЧИРМА Йиғилиш раиси
- Қатнашганлар
- КУН ТАРТИБИ
- Кафедра в.б. доценти Ph.D Кубаев А.С.
- Кафедра ассистенти т.ф.н. Усмонов Р.Ф.
- Раис т.ф.н. У.Б. Ғаффоров
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Йиғилиш раиси: т.ф.н. У.Б. Ғаффоров Йиғилиш котиби: асс. Д.Б. Нарзиева
Самарқанд Давлат Тиббиёт институти стоматология факультети Юз-жағ хирургия кафедрасининг 2021-йил “____” ___________ “____”-сонли йиғилиши баённомасидан КЎЧИРМА Йиғилиш раиси: СамДТИ юз-жағ хирургияси кафедраси мудири т.ф.н. Ғаффоров У.Б. Йиғилиш котиби: кафедра ассистенти Нарзиева Д.Б. Қатнашганлар: т.ф.д. доц. Шомуродов Қ.Э., Ph.D в.б. доц. Кубаев А.С., асс.: т.ф.н. Усмонов Р.Ф., PhD Ибрагимов Д.Д., Шодиев С.С., Исхакова З.Ш., Нарзиева Д.Б., Валиева Ф.С., Мақсудов Д.Д., Исматов Ф.А., Абдурахмонов Ф.Р., Исматов Н.С., Ахроров А.Ш., Хатамов Э.Б., Исаев У.И., Абдуллаев А.С., КУН ТАРТИБИ: “Шифокор сузи” газетасининг 2021 йил 24 май №5 сонида чиқарилган танлов эълони бўйича стоматология факультети Юз-жағ хирургия кафедраси ассистент ўқитувчи лавозимига номзодни тавсия этиш. ЭШИТИЛДИ: Йиғилиш раиси СамДТИ Юз-жағ хирургияис кафедраси мудири Ғаффоров У.Б. кун тартибидаги масала юзасидан “Шифокор сузи” газетасининг юқорида қайд этилган сонидаги эълон бўйича институт ректори номига 1 та ариза тушганлигини маълум қилди ва ўқиб берди: Ассистент Мусурманов Ф.И. аризаси мазмуни Шундан сўнг раислик этувчи Ғаффоров У.Б. номзод тавсияномалари ва анкета маълумотлари хамда аризага илова қилинган хужжатлар билан йиғилиш қатнашчиларини тўлиқ таништирди. Ассистент Мусурманов Ф.И. илмий-педагогик фаолияти бўйича Мақсудов Д.Д. ҳисобот берди. Кафедра ходимлари фикри ва тавсияларини номзодга билдиришлари сўралди. Кафедра в.б. доценти Ph.D Кубаев А.С. – Мусурманов Ф.И. кафедрада кенг қамровли ишларни амалга оширган, ўқув ишлари, илмий тадқиқот, ташкилий ва маънавий маърифий ишлар бўйича юкламалар бажариб келмокда. Ҳар бир амалий машғулотларга маъсулият билан ёндашиши уни тиришқоқлигидан далолатдир. Янги педагогик технологиялардан фойдаланади. Умуман олганда ассистент лавозимига Ф.И. Мусурмановни тавсия этаман. Кафедра ассистенти т.ф.н. Усмонов Р.Ф. – кафедрада Ф.И. Мусурманов студентлар орасида ҳам эътирофга эга ўқитувчи бўлиши билан бирга институт ва кафедра жамоат ишларида фаол қатнашади. Раис т.ф.н. У.Б. Ғаффоров: Ф.И. Мусурманов охирги илмий, маънавий-маърифий ишлари бўйича ҳисоботига кўра етарлича илмий мақолалар нашр этган, ўқув қўлланма тайёрлаш босқичи, ҳамда институт жамоат ишларида фаол қатнашади. PhD илмий даражасини олиш учун илмий ишини тезрок химоя килиши керак. Юқорида сўзга чиққан профессор-ўқитувчиларнинг фикрларини инобатга олиб, кафедра вакант ассистент лавозимига эълон қилинган ўринга номзод овозга қўйилди. Раис т.ф.н. У.Б. Ғаффоров: Шу масала буйича Ф.И. Мусурмановнинг ассистент номзодлигини яширин ёки очиқ овоз бериш йўли билан танловдан ўтказишларингизга таклиф киритаман. Хамма очиқ овоз бериш йўли билан маъқулладилар. Овоз бердилар: Розилар – 17 киши Қаршилар – йўқ Бетарафлар – йўқ Кафедра педагог-ўқитувчилари бир овоздан Ф.И. Мусурманов номзодини ассистент лавозимига тавсия қилдилар. Қаршилар, бетарафлар йўқ. Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра йигилиши мухокама килиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ф.И. Мусурманов номзоди СамДТИ стоматология факультети Юз-жағ хирургия кафедраси ассистент лавозимига тавсия этилиб, танлов ўтказиш учун ариза ва тўпланган хужжатлар стоматология факультети кенгаши йиғилишига тақдим қилинсин; Йиғилиш раиси: т.ф.н. У.Б. Ғаффоров Йиғилиш котиби: асс. Д.Б. Нарзиева Download 16.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling