тўлов) — нарх модели, бунда реклама берувчи бевосита ўз рекламасига
сичқончанинг тугмасини босиш учун ҳақ тўлайди. Ҳисоб-китоб
бирлиги минг марта сичқонча тугмасини босиш ҳисобланади.
СРМ, Cost Per thousand impressions (мингта намойиш учун
тўлов) — нарх модели, бунда реклама нархи ҳисоб-китоби
уни сайтга
ташриф буюрувчиларги намойиш қилиш сонига асосланади. Ҳисоб-
китоб бирлиги минг марта намойиш ҳисобланади.
CPS, Cost Per Sale (сотиш учун тўлов) — нарх модели,
бунда
реклама берувчи рекламани жойлаштирган компания билан реклама
жалб этган ташриф буюрувчиларга товар сотишга асосланган ҳолда
ҳисоб-китоб юритади.
CPV, Cost Per Visitor (ташриф буюрувчи учун тўлов) — нарх
модели, бунда реклама берувчи рекламани
жойлаштирган компания
билан жалб қилинган ташриф буюрувчилар сонига асосланади. Ҳисоб-
китоб бирлиги мингта ташриф буюрувчи ҳисобланади.
CRP, Capacity Requirements Planning (ишлаб чиқариш
қувватига эҳтиѐжларни режалаштириш) — режалаштириш
функцияси, керакли қувват даражаси ѐки чекловини аниқлаш, ўлчаш ва
тўғирлаш учун мўлжалланади. MRP II
методологиясида CRP атамаси
ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ишлаб
чиқариш ресурслари ва меҳнат сонини деталли аниқлаш жараѐнига
мансуб.
Do'stlaringiz bilan baham: