Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
12.32. Сув босимини оширувчи ва кенгайтирувчи бакларга хизмат кўрсатувчи насослар электр двигателлари сув сатҳини тартибга солиш учун автомат қурилмалар билан жиҳозланишлари керак . ушбу бакларда ўрнатилган датчиклар занжиридаги кучланиш 42 Вдан ортиқ бўлмаслиги керак. 12.33. Жамоат бинолари ҳоналаридаги умумий ёритиш виключателларини пол сатҳидан 1,5 мгача баландликда ўрнатиш тавсия этилади. 12.34. Мактаблар ва мактабгача ёшдаги болалар муассасаларидаги болалар истиқомат қиладиган хоналарда виключателлар ва розеткалар полдан 1,8м баландликда ўрнатилиши керак. 65 Умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг куч тармоқларида, одатда, розеткаларни полдан 1,3 м баландликда, ишга тушириш аппаратларини эса, 1.2-1,6 м баландликда ўнатмок лозим. Бошқа жамоат бинолари ва хоналардаги ёритиш ва куч розеткаларини ўрнатиш баландлиги, уларга электр асбобларини улаш учун қулай килиб, хоналарнинг вазифаси ва интерьерлар безагига боғлиқ ҳолда, бирок, одатда , полдан кўпи билан 1 м қилиб танлаб олинади. 12.35. Мактабларнинг кабинетлари ва лабораторияларида ўқувчилар столларидаги розеткалар ҳамда лаборатория шчитчалари ўқитувчи столида ўрнатилган ўчирувчи аппарат орқали уланган бўлиши керак. Розеткаларнинг таъминот линияларини айирувчи трансформатор орқали уламоқ ёки ҳимоя ўчириш қурилмасини ўрнатиб ҳимояламоқ лозим. Синф хоналари, ўқув хоналари, кабинетлар ва лабораторияларда диапроекторни ва кинопроекторни улаш учун иккита розетка: бирини синф доскаси олдида, иккинчисини хонанинг доскага қарама-қарши деворида ўрнатиш лозим. 12.36. Йиғиштириш механизмларини улаш учун ҳимоя контактига эга розеткалар магазинларнинг савдо залларида, овқатланиш, мажлислар ва спорт залларида, конференц- залларда, вестибюлларда, холларда, йўлакларда ва механизацияланган йиғиштириш зарур бўлган бошқа хоналарда ўрнатилиши керак. Розеткаларни узунлиги 15 м гача бўлган таъминловчи ўтказгичи бўлган йиғиштириш механизмларидан фойдаланиш имконини таъминлайдиган масофада ўрнатмок лозим. Ўтказгичнинг кўрсатилган узунлиги ҳар бир хонани йиғиштириш имконини таъминлаши шарти билан битта розеткани бир неча хонага мўлжаллаб ўрнатиш тавсия этилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling