Строительные нормы и правила


Бир турдаги қатламлари кетма-кет жойлашган тўсиқ конструкциясининг термик қаршилигини R


Download 2.16 Mb.
bet6/25
Sana31.01.2024
Hajmi2.16 Mb.
#1818600
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
КМК 2.01.04 узб

2.6. Бир турдаги қатламлари кетма-кет жойлашган тўсиқ конструкциясининг термик қаршилигини Rк, м2оС/Вт, алоҳида қатламлар термик қаршиликлари йиғиндиси деб аниқлаш лозим


Rк = R1 + R2 + … + Rn + Rв.п , (5)
бу ерда R1, R2, … , Rn - конструкциясини алоҳида қатламларини термик каршиликлари, м2 оС / Вт (3) - формула бўиича аникланади;
Rв.п - ёпиқ ҳаво қатламини термик қаршилиги, 2.3б даги 2 - эслатмани ҳисобга олган холда 2 – сон Иловадан қабул қилинади.
2.7. Бир турда бўлмаган тўсиқ конструкцияларини (иссиқлик изоляция қатламли, енгиллаштирилган теримли кўп қатламли тошли деворлар) келтирилган термик қаршилиги Rкпр, м2 оС / Вт, қуйидагича аниқланади:
а) Тўсиқ конструкция (ёки унинг қисми) иссиқлик оқими йўналишига параллел ҳолда текислик билан бир ашёдан бўлган - бир турдаги (бир қатламли) бир участкали ва бошқалари бир турда бўлмаган ҳар ҳил ашёдан бўлган қатламлардан иборат бўлган участкаларга шартли кесилади ва тўсиқ конструкциясини термик қаршилиги Rа, м2оС/Вт, қуйидаги формуладан аниқланади:
, (6)
бу ерда F1, F2, …, Fn конструкцияни алоҳида участкаларини (ёки
унинг қисмларини) майдонлари, м2;
R1, R2, … , Rn – конструкцияни алоҳида кўрсатилган участкаларини термик қаршилиги, бир турдали участкалари учун (3) – формуладан ва бир турда бўлмаган участкалари учун (5)-формуладан аниқланади;
б) тўсиқ конструкцияси (ёкн унинг қисми, Rа ни аниқлаш учун қабул қилинган) иссиқлик оқими йўналишига перпендикуляр текислик билан бир хил қатламлари бир турдаги яъни битта ашёдан қилинган, бошқалари эса бир турда бўлмаган - ҳар хил бир ашёли қатламли участкаларга эга бўлган қатламларга шартли кесилади. Бир турдаги қатламлар термик қаршилиги (3) - формуладан, бир турда бўлмаган қатламларники (6) - формуладан ва тўсиқ конструкцияларини термик қаршилиги Rб – алоҳида бир турдаги ва бир турда бўлмаган қатламлар термик қаршиликлари йиғиндиси сифатида (5) - формуладан аниқланади.
Тўсиқ конструкциясини келтирилган термик каршилиги қуйидаги формуладан аниқланиши лозим



Download 2.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling