3-маъруза. IEEE 802.х стандартларининг тузилиши ва таркибий қисми - 1. IEEE 802.х стандартларининг
- тузилиши.
- 2. Канал сатҳининг сатҳ ости сатҳлари ва
- уларнинг асосий вазифалари.
- 3. 802 комитет бўлимларининг номлари.
Таянч иборалари - IEEE ( Institute of Electrical and Electronics Engineers – электротехника ва радио-электроника инженерлари институти), IEEE 802.х стандартларининг тузилиши, канал сатҳи, канал сатҳининг иккита сатҳ ости сатҳларига бўлиниши, LLC ва MAC сатҳ ости сатҳлари, канал сатҳи сатҳ ости сатҳларининг асосий вазифалари, 802 комитетнинг таркибидаги бўлимлар.
- Бу стандартларга асосан локал компьютер тармоқларининг канал сатҳи иккита сатҳ ости сатҳларига бўлинади:
- 1. LLC (Logical Link Control) -
- маълумотларни узатишни мантиқий
- бошқариш сатҳ ости сатҳи.
- 2. MAC (Media Access Control) -
- маълумотларни узатиш мухитига
- боғланишни бошқариш сатҳ ости сатҳи.
-
- LLC сатҳи – компьютерлар ўртасида маълумотларни ҳар-хил даражадаги ишончлилик билан узатишни амалга ошириш учун жавоб беради, ҳамда тармоқ сатҳи билан уланувчи интерфейс вазифасини бажаради.
- Тармоқ сатҳи, LLC сатҳи орқали, канал сатҳидан ўзига керак бўлган маълумотларни узатиш амалиётини, яъни транспорт ҳизматини унга керак бўлган сифатда бажариб беришни сўрайди.
-
-
- MAC сатҳи эса – компьютерлар биргаликда фойдаланадиган умумий шина ёки ҳалқа топологияли мухит вақтини маълум бир алгоритм асосида тақсимлаб, тармоқни тўғри ишлашини таъминлаб беради.
- MAC сатҳи ёрдамида узатиш муҳитига мурожаат қилишга рухсат олингандан сўнг, LLC сатҳи томонидан маълумот-ларни мантиқий бирликларини, ахборот кадрларини, ҳар-хил даражадаги сифат билан узатиш, яъни транспорт ҳизмати амалга оширилади.
802 комитет таркибига қуйидаги бўлимлар киради: - 802.1 - Internetworking – тармоқларни
- бирлаштириш, яъни бир-нечта тармоқ-
- ларни биргаликда ишлашини таъмин-
- ловчи стандартларни ишлаб чиқиш
- бўлими;
- 802.2 - Logical Link Control (LLC) – маълумотларни
- узатишни мантиқий бошқариш стандарт-
- ларини ишлаб чиқиш бўлими;
- 802.3 - Ethernet, маълумотларни узатиш муҳитига
- мурожаат қилишнинг CSMA/CD усули
- бўйича ишлайдиган ЛКТ;
- 802.4 - Token Bus LAN - маълумотларни узатиш
- муҳитига мурожаат қилишнинг Token Bus
- усули бўйича ишлайдиган ЛКТ;
- 802.5 - Token Ring LAN - маълумотларни узатиш
- муҳитига мурожаат қилишнинг Token Ring
- усули бўйича ишлайдиган ЛКТ;
- 802.6 - Metropolitan Area Network (MAN) –
- мегаполислар тармоғи ёки шаҳар тармоғи;
- 802.7 - Broadband Technical Advisory Group – кенг
- полосали узатиш воситалари стандартлари
- гуруҳи;
- 802.8 - Fiber Optic Technical Advisory Group – оптик
- толали тармоқлар бўйича техник маслаҳат
- гуруҳи;
- 802.9 - Integrated Voice and data Networks – товуш
- ва маълумотларни узатувчи интеграциялан-
- ган тармоқлар;
- 802.10 - Network Security – тармоқ хавфсизлиги;
- 802.11 - Wireless Networks – ўтказгичларсиз
- тармоқлар;
- 802.12 - Demand Priority Access LAN, l00VG-AnyLAN –
- аҳамиятга эгалик даражаси асосида талаб
- қилиш усули бўйича ишлайдиган ЛКТ.
- Назорат саволлари
- 1. IEEE 802.х стандартларининг тузилиши
- деганда нимани тушунасиз?
- 2. Канал сатҳи сатҳ ости сатҳлари ва
- уларнинг вазифаларини айтиб беринг.
- 3. 802 комитет таркибига кирган
- бўлимларнинг номларини айтиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |