Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Иссиқ суюқликлардан куйишда
- 3. Чўғланган жисмлардан куйишда: Термик фактор шаклли чуқур куйиш кузатилади. 4. Нефть махсулотларидан куйишда
1. Алангада куйишда:
Кийимлар қуйиши, ёниши булиши, Куйган тери қуруқ, қаттиқ, қўнғир рангли бўлиши, Оғиз, бурун бўшлиғида, нафас йўлларида, қизилунгач, ошқозонда қурум топилиши, Сочлар, туклар, нафас йўлларининг куйиши. 2. Иссиқ суюқликлардан куйишда: Чуқур куйишлар чақирмайди, чунки унинг ҳарорати +100оС дан ошмайди, Жабрланувчи вертикал ҳолатда бўлганда тананинг пастки қисмларининг куйиши, Жабрланувчи кийимида ҳар хил суюқликлар (шурва, кофе, чой) қолдиқларини мавжудлиги. 3. Чўғланган жисмлардан куйишда: Термик фактор шаклли чуқур куйиш кузатилади. 4. Нефть махсулотларидан куйишда Чуқур куйишлар келиб чиқади, ёпишқоқлиги учун уларни теридан ажратиш қийин бўлади. Турли иссиқлик манбаларининг таъсир хусусиятлари. Термик куйишнинг хусусиятларига бўйича юқори ҳарорат манбаини аниқласа бўлади. Хусусан, иссиқ суюқликдан куйганда соч, кийим-бош шикастланмайди, термик куйиш юзаки бўлиб, жароҳатлар оқмалар шаклида бўлади. Бунда тананинг кийим, пойафзал билан ёпиқ соҳалари ҳам суюқликнинг оқиб кириши ҳисобига куйиши мумкин. Алангадан куйишда соч, кийим-бош шикастланиб, куйиш яралари тилсимон шаклда бўлади. Бу ҳолат учун чуқур куйишларнинг вуждудга келиши хосдир. Бундан ташқари, аланга таъсиридан вужудга келган куйиш куйиш ярасида қурум излари топилади. Қиздирилган жисмдан одатда чуқур, юзаси чекланган термик куйишлар ҳосил бўлади. Жароҳатнинг шакли, ўлчамлари кўпинча қиздирилган жисм контакт юзасининг шакли, ўлчамларига мос бўлади. Нафас йўлларининг куйиши фақат буғ ва иссиқ газларнинг таъсири учун хос жароҳатдир. Мурданинг куйиши (оловда). Юқори ҳарорат манбаининг маҳаллий таъсири натижасида тери ва унинг остидаги тўқималарда ҳароратнинг 45-500С дан ошиши термик куйишларга олиб келади. Термик куйишнинг хусусиятлари юқори ҳарорат манбаининг тури, унинг ҳарорати ва таъсир давомийлиги ҳамда шикастланаётган соҳага боғлиқ. Хусусан, бир хил таъсирда тананинг тери юпқа бўлган соҳаларида термик куйиш чуқурроқ бўлади. Термик куйишлар аланга, қайноқ ёки ёнаётган қуюшқоқ моддалар (смола, напалм, битум), иссиқ (600С дан баланд) ёки қайнаётган сув, қайноқ буғ, газлар, қиздирилган жисм таъсирида вужудга келиши мумкин. Характери ва шикастланиш чуқурлигига биноан термик куйишнинг тўрт даражаси фарқланади: I даражали куйишда тери эритемаси вужудга келиб, бу соҳада қизариш, енгил шиш ва маҳаллий оғриқ кузатилади. Куйиш 3-4 кундан кейин изсиз ўтиб кетади. Мурдада бу даражали куйиш кўпинча аниқланмайди, баъзан куйиш соҳаси сарғимтир, қуруқ бўлиб, бироз қабариб туради. II даражали куйишда терида ўткир экссудатив яллиғланиш натижасида эпидермис кўчиб, тиниқ сероз суюқлик сақлаган пуфаклар пайдо бўлади. Кейинчалик оқсилнинг ивиши ҳисобига суюқлик хиралашади, қуюлади. Одатда 10-20 кун ичида эпителизация ҳисобига чандиқ қолдирмасдан тузалади. Мурдада ёрилган пуфаклар қурийди, уларнинг туби қўнғир тусда, зич, шилинмага ўхшаш бўлади. Пуфаклар туби кесиб кўрилганда қон чиқмайди. III даражали куйишда терида экссудатив яллиғланиш билан бир қаторда некроз содир бўлади. III А даражали куйишда некроз эпидермис ва дерманинг юзаки қаватида кузатилса, III В даражали куйишда эпидермис ва дерманинг тўлиқ некрози рўй беради. Куйиш юзаси сарғимтир ёки қўнғир-жигар ранг струп кўринишида бўлади, баъзан девори қалин геморрагик суюқлик сақлаган пуфаклар пайдо бўлади. 2-3 ҳафтада куйиш соҳасида грануляцион тўқима шаклланади ва кейинчалик шикастланган соҳада чандиқ қолади. IV даражали куйишда тери ва чуқур жойлашган тўқималарнинг (мушаклар, бойламлар, суяклар) некрози содир бўлади. Аксарият ҳолатларда жабрланганларда жароҳат соҳасида бир вақтнинг ўзида турли даражали куйиш (масалан, I-II, II-III, I-II-III, III–IV) аниқланади. Iва II даражали куйишлар юзаки, III ва IV даражали куйишлар чуқур куйишлар ҳисобланади.Агар I,II, III даражали куйишлар юқори ҳароратнинг барча манбаиларининг таъсиридан вужудга келса, IV даражали куйиш фақат аланга таъсирида содир бўлади. Аланганинг ҳаётий таъсри белгилари. Ёнғин ҳолатларида юқори ҳароратнинг таъсири белгилари бўлган мурдалар топилганда ушбу таъсирнинг ҳаётийлиги ёки ўлимдан кейин бўлганлигини аниқлаш зарурати туғилади. Бинобарин, ёнғин ҳолатларида жабрланганларнинг ўлими ис газидан заҳарланишдан содир бўлиб, ўлимдан сўнг мурда аланга таъсирида кўмирланади. Нафас йўлларида, қизилўнгач, ошқозонда қурумнинг бўлиши ҳаёт пайтида аланга таъсир қилганлигидан далолат беради (расм 7.4.). Бу ҳолатда қурум пешона ва асос суякларининг бўшлиқларида, қон томирларда, лейкоцитларнинг цитоплазмасида, жигардаги купфер ҳужайраларида ҳам аниқланиши мумкин. Аланганинг ҳаётий таъсирини кўрсатувчи белгилардан бири қонда карбоксигемоглобин, мушакларда карбоксимиоглобиннинг аниқланишидир. Бинобарин, аланганинг ўлимдан кейинги таъсирида ҳам юза жойлашган томирлардаги қонда карбоксигемоглобин аниқланиши мумкин, лекин унинг концентрацияси 20% дан ошмайди. Аланганинг ҳаётий таъсирида эса карбоксигемоглобиннинг концентрацияси 60% гача бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда текширув учун қон юрак камералари ва чуқур жойлашган қон томирлардан олинади. Худди шу аснода карбоксимиоглобинни аниқлаш учун лаборатория текширувига чуқур жойлашган мушаклардан намуна олинади. Аланганинг ҳаётий таъсирида одатда кўз олмалари шикастланмайди. Қовоқларнинг терисида бурмаларнинг юқори соҳасига мос қисмида куйиш, қурум билан қопланиш кузатилади, бурмаларнинг тубига тўғри келадиган соҳасида эса терида куйиш, қурум билан қопланиш бўлмайди. Натижада қовоқларнинг териси ёйилганда шикастланган ва шикастланмаган соҳалар кетма–кетлиги аниқланади (“ғоз панжаси” белгиси). Булардан ташқари нафас йўлларининг куйиши, юрак ва томирларда кўп миқдорда ивиган қоннинг бўлиши, шикастланган соҳаларда қон томирларда артериал тромбларнинг топилиши, ўпка томирларининг ёғ эмболияси аланга таъсири тирикликда бўлганлигини кўрсатади. Ҳаётий куйиш пуфакларида ўлимдан сўнг ҳосил бўлганларга нисбатан оқсилнинг миқдори икки баробар кўп бўлади. Айрим ҳолатларда ёнғиндан кейин топилган мурдаларда эпидурал гематомалар аниқланиши мумкин. Травма натижасида вужудга келган эпидурал гематома урчуқсимон шаклда бўлиб, миянинг қаттиқ пардасига бириккан бўлади. Ўлимдан сўнг аланганинг бошга таъсири натижасида вужудга келган эпидурал гематома ўроқсимон шаклда бўлиб, миянинг қаттиқ пардасига бирикмаган бўлади. Термик таъсирнинг ҳаётийлигини аниқлашда ташқи жароҳатлар ва ички аъзоларнинг гистологик текшируви натижалари муҳим ўрин тутади. Шу сабабли термик таъсир билан боғлиқ ўлим ҳолатларида, айниқса ёнғиндан кейин топилган мурдаларнинг суд–тиббий экспертизаси жараёнида тери, юмшоқ тўқималар, ички аъзоларнинг микроскопик текширувлари ўтказилиши зарур. Аланганинг таъсирида мурдада намликнинг буғланиши, оқсилларнинг ивиш мушакларларнинг зичлашиб, калталашишига олиб келади. Натижада мурданинг қўл– оёқлари букилиб, “боксер позаси” вужудга келади (расм 7.5.). Аланга таъсирида тери қопламлари ҳам зичлашади. Тананинг турли соҳаларига ҳар хил маромда таъсир бўлганда, терида дарз, ёриқлар ҳосил бўлиши мумкин (расм 7.6.). Гўдакларнинг мурдаси 2–3 соат ичида ёниб, кулга айланади. Катта ёшдагиларнинг мурдаси учун эса ушбу муддат 20 соатга яқинни ташкил этади. Зеро, крематорий шароитида табиий газда катта ёшдагиларнинг мурдасини ёқиш учун бир соатдан кам вақт керак бўлади. Баъзан тур мансубликни, жинсни, ёшни ҳамда бошқа айрим масалаларни ҳал этиш мақсадида ёнган мурдадан қолган кулни суд–тиббий текшириш зарурати туғилади. Паст ҳароратнинг умумий таъсири. Маълум бир вақт давомида организмга атроф–муҳитнинг паст ҳароратининг таъсири терморегуляция механизмларининг бузилиши ва тана ҳароратининг пасайишига олиб келади. Атроф–муҳитдаги юқори намлик, кучли шамол, иқлимга мос бўлмаган кийим–бош, ҳаракатсизлик, чарчоқ, мастлик ҳолати совуқ қотишнинг вужудга келишига мойиллик яратади. Организмнинг совуқ қотиши учун ҳавонинг манфий ҳарорати хос бўлса–да, баъзан ҳаво ҳарорати + 100С гача бўлган шароитда ҳам узоқ вақт давомида қолиб кетганда организмнинг совуқ қотиши ривожланиши мумкин. Кичик ёшдаги болалар, айниқса янги туғилган гўдаклар терморегуляция механизмларнинг тўлиқ шаклланмаганлиги ҳамда тана нисбий юзасининг (массага нисбатан) катталиги сабабли паст ҳароратнинг таъсирига ўта сезгир бўлади. Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тери қон томирларининг кенгайишига олиб келади ва натижада иссиқликни ажратиш янада кучаяди. Мастлик ҳолатида вужудга келган вазият тўғри баҳоланмайди ва совуқ қотишдан ҳимояланиш чоралари кўрилмайди. Кўп миқдорда қабул қилинган алкоголь терморегуляция марказларининг фаолиятининг бузилишига олиб келади. Агар одатда тананинг совуқ қотишидан ўлим паст ҳароратнинг бир неча соат, баъзан ундан кўпроқ вақт давомидаги таъсиридан кейин содир бўлса, совуқ сувда бу муддат анча қисқа (1–1,5 соат) бўлади. Совуқ сувга тўсатдан тушганда, тананинг чуқур гипотермияси ривожлангунга қадар ўлим қон томир коллапси ёки совуқ ҳарорат шокидан содир бўлиши мумкин. Паст ҳароратнинг таъсирида дастлабки босқичда организм ўзининг компенсатор–мослашув механизмларини ишга солиб тана ҳароратини нормал кўрсаткичларда ушлаб туришга ҳаракат қилади. Бунда организмнинг барча тизимларининг функцияси жадаллашади. Иссиқлиқни кўпроқ ишлаб чиқариш учун модда алмашинуви кескин кучайиб, жигар ва мушаклардаги гликогеннинг миқдори камаяди, тўқималарда кислородни сарфлаш ортади. Тери қон томирларининг торайиши ҳисобига иссиқлик ажратиш камайди. Компенсатор имкониятлар ишлатилиб бўлгач, декомпенсация содир бўлади. Тана ҳарорати пасая бошлайди ва бу ҳолат аввваламбор МНТ фаолиятининг бузилишига олиб келади. Тана ҳарорати +300C – +280C гача пасайганда бош мия пўстлоғининг функциялари бузилади. Периферик қон томирлар кенгаяди, нафас олиш ва пульс секинлашади, юрак уриши сусаяди, артериал босим пасаяди. Қонда кислород етарли бўлган ҳолатда тўқималарда гипоксия ривожланиб, модда алмашинуви пасаяди. Тана ҳароратининг 10С га пасайиши тўқималарда биокимёвий жараёнларнинг жадаллигини тахминан икки баробар сустлаштиради. Ўта ҳолсизлик, апатия, адинамия, уйқучанлик, алаҳсираш, ҳушнинг бузилиши кузатилади. Якуний босқисда тана ҳарорати янада (+250C – +220C гача) пасайиб, ўлим кўпинча нафас олишнинг бирламчи тўхташидан, айрим ҳолатларда қон томирлар коллапси ёки юрак қоринчаларининг фибрилляциясидан рўй беради. Совуқ қотишдан ўлим ҳолатларининг диагностикаси. Совуқ қотишдан ўлим ҳолатларининг ўзига хос белгилари бўлиб, суд–тиббий диагностика айни шу белгиларга асосланади. Ўлим содир бўлган жойда мурда паст ҳароратнинг ҳаётий таъсиридан далолат берувчи позада – “совуқ қотган одам позасида”бўлади. Бунда тана иссиқлигини сақлаб қолиш учун жабрланганнинг қўллари кўкракка, оёқлари қоринга букилган ҳолда тортилган бўлади. Ушбу позада тананинг иссиқлик ажратувчи юзаси анча камаяди. Кучли мастлик ҳолатида бўлганларда тананинг мазкур позаси бўлмаслиги мумкин. Паст ҳароратнинг узоқ вақт давомидаги ҳаётий таъсирида тананинг очиқ соҳалари кўкимтир, бироз шишинқираган бўлади. Оғиз, бурун тешиклари атрофида муз сумалаклари, қош ва киприкларда қиров аниқланади (М.И.Райский белгилари). Айрим ҳолатларда тери қопламлари сочларни кўтарувчи мушакларнинг қисқариши ҳисобига “ғоз териси” кўринишини олади. Баъзан эркакларда мояқ қисқарган, ёрғоқлар эса тепага – чов каналига тортилган бўлади (К.В.Пупарев белгиси). Жабрланган қорда ётганда тана иссиқлиги ҳисобига унинг таги ҳамда бевосита яқинидаги қор эриб, кейинчалик совуқнинг таъсирида муз қатлами пайдо бўлади. Бу белги паст ҳароратнинг таъсири учун специфик бўлмай, бошқа сабаблардан ўлим ҳолатларида совуб улгурмаган мурда қорга қўйилганда ҳам кузатилади. Қонда кислород кўп бўлганлиги сабабли тери қопламлари ва мурда доғлари пушти–қизғиш рангда бўлади. Бинобарин, тананинг совуқ қотиши мусбат ҳароратли шароитда ( + 100С гача) рўй берганда, мия ўлимидан сўнг ҳам тўқималар кислородни утилизация қилишга улгуради ва натижада мурда доғлари кўкимтир–бинафша рангда бўлади. Манфий ҳароратли шароитда эса бу ҳолат кузатилмайди ва мурда доғлари пушти–қизғиш рангда бўлади. Табиийки, паст ҳароратли муҳитда мурданинг совуши тезроқ кечади, мурда қотиши эса кечроқ ривожланиб, суст бўлади. Тананинг совуқ қотишидан ўлимда мурдада маҳаллий совуқ уриш белгилари кузатилмайди. Фақат ҳаётликда исинишга ҳаракат бўлган ҳоллардагина мурдада асосан I, баъзан II даражали совуқ уриш аломатлари аниқланиши мумкин. Мурданинг ички текширувида аъзоларнинг тўлақонлиги, барча тўқималарда пушти–қизғиш тус аниқланади. Жадаллиги бўйича секин ўлим содир бўлганлиги сабабли юракнинг чап камераларида, аортада, йирик артерияларда лахталар билан қип–қизил қон топилади. Ошқозон бўш, ўлчамлари анча кичик бўлади (В.И.Пухнаревич белгиси). Қон томирлари деворларнинг ўтказувчанлиги ошганлиги натижасида ички аъзоларда диапедез қон қуйилишлар аниқланади. Хусусан, буйрак жомлари шиллиқ қаватида майда қон қуйилишлар кузатилади (П.А.Фабрикантов белгиси). Иннервациянинг бузилиши туфайли силлиқ мушакларнинг фалажланиши натижасида сийдик қопи сийдикка тўла бўлади. Совуқ қотишда ўлим ҳолатларида муҳим диагностик аҳамиятга эга бўлган белгилардан бири – ошқозон шиллиқ қавати, баъзан эса ўн икки бармоқли ичак шиллиқ қаватига ҳам майда қон қуйилишлар (С.М.Вишневский доғлари). Мазкур қон қуйилишлар совуқ қотишдан ўлим ҳолатларининг 80–90%ида кузатилади ва ўлимдан 6–9 ойдан кейин ҳам аниқланиши мумкин. Улар шиллиқ қават бурмаларининг тепа соҳасида жойлашади, диаметри 0,5 см.гача бўлади ва пичоқнинг орқа томони ёки сув оқими билан осон олинади. С.М.Вишневский доғларининг вужудга келиши паст ҳарорат таъсирида вегетатив нерв тизими, хусусан қуёш чигалининг трофик функциясининг бузилиши оқибатида вазомотор ўзгаришлар, шиллиқ қават қон томирлари деворлари ўтказувчанлигининг ошиши, эритроцитларнинг диапедези билан боғлиқ. Қон қуйилишлар соҳасида шиллиқ қаватнинг некрози аниқланиб, улар қон томирларнинг спазми оқибатида вужудга келган геморрагик инфаркт ҳисобланади. Қон қуйилишлар қизил, қўнғир–қизғиш, жигар рангли бўлиши мумкин. Қуйилган қондаги гемоглобинга ошқозон сокидаги хлорид кислотанинг таъсири натижасида нордон гематин ҳосил бўлиб, қон қуйилиш қўнғир, жигар ранг тус олади. Бу ҳолат айниқса ошқозоннинг кириш қисми (бу қисмда хлорид кислота ишлаб чиқарадиган ҳужайралар кўп бўлади) шиллиқ қаватидаги қон қуйилишларда кузатилади. Паст ҳароратнинг таъсиридан ўлим тез содир бўлганда С.М.Вишневский доғлари жуда кам ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Айни шу сабабли кичик ёшдаги болаларда бу белги кўпинча кузатилмайди. Аксинча, паст ҳароратнинг таъсиридан кейин ўлим бир неча соат ёки кўпроқ муддатдан сўнг содир бўлганда шиллиқ қаватда кўплаб қон қуйилишлар аниқланади. Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ қаватидаги қон қуйилишлар маълум бир вақтдан сўнг кучиб, уларнинг ўрнида эрозиялар, кейинчалик яралар вужудга келиши ва улар билан боғлиқ турли асоратлар (перфорация, қон кетиш) ривожланиши мумкин. Микроскопик теширувда микроциркулятор тизимда спазм, ички аъзолар стромасида шишиш ва майда қон қуйилишлар, бронхоспазм, шиллиқ модданинг қадаҳсимон ҳужайраларда тўпланиб қолиши кузатилади. Совуқ қотишдан ўлим ҳолатларида буйрак тўғри найчалари эпителийсининг пролиферацияси ва некробиотик ўзгаришлари аниқланади (М.И.Касьянов белгиси). Гистокимёвий текширувда жигар, ошқозон ости бези, юрак, бош мияда гликогеннинг, буйрак усти бези пўстлоғи ҳужайралари липоидларнинг йўқолиши аниқланади. Шу билан бирга, совуқ қотишдан ўлим қисқа вақт ичида содир бўлганда (масалан, муздек сув, совуқ ҳаво ва кучли шамолнинг биргаликдаги таъсирида) қонда қанднинг миқдори анча камайиши ёки тўлиқ йўқолиши билан бир қаторда, ички аъзоларда, жумладан жигарда гликоген сақланиб қолиши мумкин. Кучли мастлик ҳолатида паст ҳароратнинг таъсирида қонда алкоголнинг концентрацияси паст, сийдикда эса, аксинча, баланд бўлиши мумкин. Бу ҳолат ушбу шароитда алкоголнинг организм томонидан кучли утилизация қилиниши билан тушунтирилади. Ўлимдан сўнг, ўлимнинг сабабидан қатъий назар, паст – минус ҳароратнинг таъсирида мурда музлаши мумкин. Бу жараёнда турли жароҳатлар вужудга келиб, уларнинг ҳаётий шикастланишлардан фарқлаш зарур бўлади. Микроскопик текширувда қон, тўқима суюқликларининг музлаши натижасида вужудга келган юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларда кўплаб майда ёриқлар, эпидермиснинг дермадан ажралиши аниқланиши мумкин. Музлаганда бош мия ва паренхиматоз ички аъзоларнинг ҳажми катталашади. Кўкрак ва қорин бўшлиқларида бу ҳолат жиддий ўзгаришларга олиб келмайди. Лекин калла бўшлиғида бош миянинг музлаши калла суякларининг синиши, суяклараро чокларнинг ажралишига, калла юмшоқ тўқималарининг ичкаридан ёрилишига сабаб бўлади. Бу ўзгаришлар бўйин ва бошнинг музлаши бир вақтда эмас, балки бўйин бошдан аввалроқ музлаганда кузатилади. Одатда музлаган мурдалар хона ҳароратида эритилиб, кейин суд–тиббий текширилади. Мурдани эритиш жараёни бир неча кунни олиши мумкин. Бу муддатни қисқартириш учун мурдани эритишда илиқ ҳаво ёки иссиқ сувдан (+500Сгача) фойдаланиш мумкин. Мурдани эритишда эритроцитларнинг гемолизи содир бўлиб, эритиш қанчалик тез амалга оширилса, қоннинг гемолизи ва тўқималарнинг ўлимдан кейинги имбибицияси шунчалик кучли бўлади. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling