Сунъий тафаккур нимани ўрганади? Билимларни тасвирлаш моделлари


Download 112.35 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi112.35 Kb.
#1560976
Bog'liq
суний

Интеллектуал тизимларнинг моделлари ва алгоритмлари

Фикрлаш жараёни

Маълумки, инсон ташқи дунёдан маълумотларни бешта сезги органлари орқали қабул қилади ва уни таҳлил учун қисқа муддатли хотирага жойлашти­ради. Хотиранинг бошқа қисмида эса (узоқ муддатли) белгилар ва улар орасидаги боғланиш жойлашган бўлиб, улар қисқа муддатли хо­тирада янги қабул қилинган маълумотни тушуниб олиш учун хизмат қилади. Узоқ муддатли хотирада маълумотларга мурожаат қилиш жуда қисқа вақтда амалга оширилади.

Қисқа муддатли хотирадан битта образни узоқ муддатли хотира­га ёзиш тахминан 7 с вақтда амалга ошар экан. Қисқа муддатли хо­тирадаги барча маълумотларни узоқ муддатли хотирага кўчириш учун 15-20 минут вақт керак бўлади.

Инсон учун маълумотларни қайта ишлаш тизими

Инсон хотирасида маълумотларни сақлаш

Ин­сон хотирасида маълумотларни сақлаш худди ЭҲМ да берилганларни тўр турида сақлашга ўхшаб кетади. Берилганлар элементлари тўплам ости, тўплам ва моделларга тегишли бўлади. Бирорта конкрет модель бир ёки бир нечта тўпламлар, тўплам ости ва берилганлар элементи­дан иборат бўлади.

Инсон хотирасида маълумотларни сақлаш моделининг тузилиши

Сунъий интеллект

  • Сунъий интеллект - информатиканинг бўлими бўлиб, унинг доирасида анъанавий равишда интеллектуал (ижодий) деб ҳисобланувчи инсон фаолият турини аппартат ва дастурий моделлаштириш масаласи қўйилади ва ечилади.
  • Интеллектуал тизимлар ва технологиялар касбий тажрибани нусхалаб тарқатиш ва мураккаб илмий, ишлаб-чиқариш ва иқтисодий масалаларни ечишда қўлланилади.

Сунъий интеллект ривожланиш йўналишлари

  • Билимларни тасвирлаш ва билимларга асосланган тизимларни яратиш.
    • Билимларни тасвирлаш моделларини ишлаб чиқиш, эксперт тизимлари ядроси ҳисобланувчи билимлар базасини яратиш билан боғлиқ, Билимларни ажратиб олиш ва структуралаш моделлари ва усулларини ўз ичига олади, билимлар инженерияси билан қўшилиб кетади.
  • Ўйинлар ва ижод.
    • Шахмат, шашка, го ва шунга ўхшаш интеллектуал масалаларни ўз ичига олади.

Сунъий интеллект ривожланиш йўналишлари

  • Табиий тилда мулоқатни амалга ошириш ва машина таржимаси.
    • Тил хабарларини таҳлил қилиш ва синтез моделлари ишлатилади.
    • Образларни англаш
    • Ҳар бир объектга аломатлар матрицаси мос қўйиладики, у бўйича уни ангаш амалга оширилади.
  • Компьютернинг янги архитектураси
    • Белгили ва мантиқий берилганларни қайта ишлашга йўналтирилган янги аппарат ва архитектура ечимларини топиш. Пролог ва ЛИсп машиналари, V ва VI авлод компьютерлари яратилади.

Сунъий интеллект ривожланиш йўналишлари

  • Интеллектуал роботлар.
  • Махсус дастурий таъминот.
    • Сонли ҳисоблашга хос бўлмаган масалаларни ечишга мўлжалланган махсус тилларни яратилади (маълумотни белгили қайта ишлаш): Lisp, Prolog, Smalltalk, Refal бошқалар.
  • Ўрганиш ва мустақил ўрганиш.
    • Берилганларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришга асосланган автоматик равишда билимларни жамлашга йўналтирилган моделлар, усуллар ва алгоритмларни ўз ичига олади. Мисоллар асосида ўрганиш (индуктив) ва анъанавий образларни англаш усуллари киради.

Интеллектуал ахборот тизимларининг синфланиши

Синфланиш аломатлари:

  • коммуникатив қобилиятини ривожлантириш -> интеллектуал интерфейс;
  • Мураккаб, қийин формаллашувчи масалаларни ечиш -> эксперт тизимлари;
  • Ривожланиш ва мустақил ўрганиш қобилияти -> мустақил ўрганувчи тизимлар.

Download 112.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling