Сурхондарё вилоят ҳокими У. Б. Қосимовга
|
Ҳурматли Улуғбек Бердиқобилович
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги 981-сонли қарорига асосан вилоятдаги сув хщжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда соҳил бўйи минтақасини ўрнатиш амалга оширилиб борилмоыда.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларига сув хўжалиги объектларида ер ижара шартномалари асосида маблағ тушириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиб ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли топшириқлар берилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сув хўжалиги ташкилоти ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида сув объектларининг муҳофаза ҳудуди ва сувдан бўшаган майдонларида йиллик ер ижара шартномалари асосида аҳоли ва тадбиркорларга бериш бўйича 2024 йил учун вилоят ҳокимининг тегишли қарорини тасдиқланишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |