Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман Молия бошкармасида утказилган амалиёт хисоботи Режа
Бюджет давлат даромадларининг асосий кисмини узида жамлайди ва давлатнинг ижтимоий иктисодий, сиёсий вазифаларини амалга ошириш учун зарурий пул маблаглари хисобланади
Download 311 Kb.
|
ХИСОБОТ Shoxruz бойсун
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДАРОМАДЛАР
- ХАРАЖАТЛАР
Бюджет давлат даромадларининг асосий кисмини узида жамлайди ва давлатнинг ижтимоий иктисодий, сиёсий вазифаларини амалга ошириш учун зарурий пул маблаглари хисобланади.Шунинг учун хам, бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси хисобланади. Бозор муносабатларига утилиши ва давлат бошкарилувининг демократик принципларини шакллантиришнинг асосларидан бири булган иктисодиётни эркинлаштиришнинг хозирги шароитида макро ва микро даражадаги молиявий ресурслар окимларининг баркарор механизмларини шакллантириш долзарб ахамият касб этади. Молиявий ресурслар окимларини мукаммаллаштириш иктисодиётни ривожланишининг узаро нисбийлигини ва тенглигини таъминлайди, иктисодиёнинг турли секторлари ва сохаларини ривожланиши ва самарали ишлашини таъминлайди хамда бюджет даромадлари ва харажатларининг тенглигини таъминлайди. Бюджетнинг мохияти хам давлатнинг кулида марказлаштирилган пул жамгармаларининг ташкил этилиши ва давлатнинг ижтимоий иктисодий сиёсатини амалга ошириш билан боглик харажатларни молиялаштириш учун кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чикариш натижасида яратилган кушилган кийматни бир кисми хисобига марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш билан боглик пул муносабатларини билдиради. Бюджет муносабатлари – бу жамият иктисодий тизимининг ажралмас кисмидир; уни амал килиши давлат томонидан унига тегишли функцияларни бажариши учун зарурий моддий-молиявий базани шакллантириш билан объектив равишда аникланади. Давлат бюджети оркали жамиятда яратилган ялпи ички махсулот кайта таксимланади. Ялпи ички махсулотнинг кайта таксимланиши жамиятдаги умумий эхтиёжлар: маориф, согликни саклаш, мамлакатдаги иктисодий ва сиёсий баркарорлик, ахоли таркибида ижтимоий химояга мухтож катламни моддий жихатдан куллаб-кувватлаш, тинчлик, чегаралар дахлсизлигини саклаш ва фавкклодда холатлар учун сакланадиган давлат захираларининг мавжуд булиши зарурати туфайли келиб чикади. Шунингдек, давлат бюджет оркали жамиятнинг ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнига таъсир килишнинг молиявий дастакларига эга булади. Давлат бюджети давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида давлат хокимиятининг иктисодий имкониятларини молиявий асосларини яратади. Демак, бир томондан бюджетнинг пайдо булиши давлатларнинг пайдо булиши билан бевосита боглик булиб, иккинчидан, айнан бозор иктисодиёти шароитида жамиятнинг ижтимоий, иктисодий сохаларидаги давлат ислохотларини амалга оширишнинг асосий инструменти сифатидаги бюджетнинг сифат белгиларига аниклик киритилади. Бюджет- мураккаб иктисодий категория хисобланади. Чунки, унинг моддий асосини кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёни ташкил килади. Демак, бюджет иктисодий категория сифатида иктисодиётни давлат томонидан тартибга солиш тизимида марказий бугинда иштирок этиши билан ахолининг маълум катламини манфаатларини узида акс эттиради. Бу тушунчада бюджет муносабатлари узида иктисодий ривожланишнинг аник фалсафаси ва идеологиясини акс эттиради. Бюджет муносабатлари объектив характер касб этади. Чунки бюджет давлат ва унга тегишли функцияларни амалга ошириш учун зарурий моддий- молиявий база шакллантирилиши учун объектив зарурдир. Шу билан биргаликда бюджет муносабатлари базис элементи хисобланади. Такрор ишлаб чикариш жараёнида бюджет муносабатлари уларга мувофик келувчи моддий шаклни олади. Бюджет муносабатлари- жамият иктисодий тизимининг элементидир. Иктисодий категория сифатида бюджет муносабатлари моливий муносабатларнинг таркиби кисми хисобланади. Бюджетнинг молияга хос сифат белгилари биринчидан, ижтимоий махсулот кийматининг таксимланиш жараёнида аникроги кайта таксимланиши жараёнида вужудга келиб, пул муносабатларининг узига хос шакли хисобланади. Иккинчидан, бюджет давлат эхтиёжлари учун зарурий марказлаштирилган молиявий ресурсларни шакллантириш, таксимлаш ва ундан фойдаланиш билан боглик пул муносабатлари хисобланади. Бюджет муносабатларининг узига хос хусусиятлари куйидагилардан иборатдир: -бюджет давлат кулида миллий даромадни бир кисмини жамлаш ва ижтимоий эхтиёжлар ва алохида давлат-худудий тузилмалар учун ундан фойдаланиш билан боглик кайта таксимлаш муносабатларининг алохида иктисодий шакли хисобланади; -бюджет ёрдамида миллий даромаднинг бир кисми ва айрим холатларда миллий бойлик халк хужалигининг тарморклари, мамлакат худудлари, ижтимоий фаолият сохалари уртасида кайта таксимланади; -кийматни бюджет оркали кайта таксимлаш нисбати молиянинг бошка бугинларига нисбатан йирик микдорни ташкил килади ва кенгайтирилган такрор ишлаб чикариш эхтиёжлари ва жамият ривожланишининг хар кайси тарихий боскичларида уни ривожланиши олдида турган вазифалари оркали аникланади; Демак, бюджет иктисодий мохияти нуктаи назаридан мустакил иктисодий категория сифатида куриб утиладиган булса, давлатнинг молиявий асосини, конуний урнатилиши нуктаи назаридан эса бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида куриб утилади. Давлат бюджети- давлат пул маблагларининг (шу жумладан давлат максадли жамгармалари маблагларининг) марказлаштирилган жамгармаси булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек, молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратиладиган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади. Хукукий категория сифатида бюджет тегишли худуд доирасида марказлаштирилган пул маблагларини шакллантириш, таксимлаш, фойдаланишга каратилган ва тегишли давлат ёки махаллий хокимият идораси томонидан тасдикланган асосий молиявий режа, юридик меъёрлардан иборатдир. Тайинлаш сертифікати 5 сонли шаклдаги сертификати бюджет маблагларини олувчиларнинг бюджет маблаглари буйича талаб килиб олинувчи депозит хисобваракка бюджет хисобидан капитал куйилмалар ва бошка тадбирларни молиялаш,хамда куйи ва юкори бюджетларга утказиш керак булган маблагларни утказишда махаллий бюджет маблаглари буйича хисобвараклардан маблагларни утказиш учун молия органининг бухгалтерия топширигини ёзилишига асос булиб хизмат килади. Тайинлаш сертификати Молия органининг тармок булими ёки бюджет инспекцияси ходими томонидан бюджет маблагларини олувчиларнинг бюджет буйича талаб килиб олинадиган депозит хисобвараклари буйича,бюджет даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси ва бюджетни ижро этиш жараёнида унга киритилган узгаришларни хисобга олган холда бюджет ташкилотларининг тармоги,штати ва контингентининг холати буйича тузиадигандаврий хисоб ишлари ва тармок булимининг ваколатли ходими ва бюджет булимининг бошлиги томонидан икки нусхада имзоланади. Биринчи нусха бухгалтериясига берилади,икинчи нусхаси бюджет булимида колдирилади. Молия органининг бухгалтериясига белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва имзоланмаган тайинлаш сертификатисиз махаллий бюджетнинг маблаглари хисобварагидан маблаг утказиш ман этилади. Молия орагнининг нормал ишлашини таъминлаш учун имзоланган тайинлаш сертификати олдиндан,одатда навбатдаги молия кунидан олдинги кунини охирида берлиши керак. Тулов топширкномаларини тузишда уз вактида такдим килинмаган тайинлаш сертификатига боглик булган хатоларга йул куймасли максадида молия органининг бош бухгалтерияси,молия оргаининг бухгалтерияси ишини нормал ташкил килишни таъминловчи муддатларда тайинлаш сертификати такдим килишни талаб килиши хукуки берилади. ДАРОМАДЛАР«Бюджет даромадлари» номли 040- сонли хисобваракда махаллий бюжетларнинг барча дароамдлари махаллий бюджетларнинг банк муассасаларидаги хисобваракларига тушган суммалар вактинчалик махаллий бюджет даромадларига утказилган суммалар,хамда бюджет даромадларига ортикча тушган суммаларни кайтариш кабилар хисобга олинади. Бундан ташкари даромадларда молиялашнинг максадли схемалари буйича тушган даромадлар суммаси ва амалдаги конунчиликка ассан тушган бошка тушумлар акс эттирилади. Махаллий бюджетлар даромадларининг хисоби молия органининг бухгалтерияси томонидан бюджет таснифининг барча булимлари бйича олиб борилади. «Аникланган тушумлар» номли 041 сонли хисобваракда Узб. Рес Марказий банкининг муассасалари томонидан махаллий бюджет маблагларинин хисобварагига мазкур бджет даромадига утказиш ёки 040 сонли шаклдаги бюджет тансифининг тегишли булимларига утказишга асос йк булган суммалар утказилади. ХАРАЖАТЛАР«Бюджет харажатлари» номли 020-сонли хисобваракда махаллий бюжетарининг бюджет маблаглари ажратмаларининг бош таксимловчиларнинг харажатлар сметаларининг ижро этилиши Узбекистон Республикасининг Марказий банкининг тижорат банклариниг тегишли муассаалари ва худудий бошкарамларининг капитал куйилмалар ва бошка тадбирларни молиялаш буйича хисоботлари,хамда бевосита махаллий бюжетлар маблаглариниг хисобваракларидан хужалик ташкилотлари ва бирлашмаларни маблаг билан таъминлаш буйича харажатларни тулаш буйича молия органларининг тулов топширикномалари асосида касса харажатлари хсобга олинади. Бюджет таснифининг кичик булимлари буйича бюджетнинг касса харажатлари буйича маълумотлари,бюджет ажратмаларининг бош таксимловчиларининг хисоботларидан капитал куйилмаларни молиялаш буйича Узбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари муассасаларининг жавобгарилигидан хамда 3 ф сонли шаклдаги Молия органлари томонидан бевосита махаллий бюджетларнинг хисобвараклари хисобидаги амалга ошириладиган харажатлар кисмидан олинади Download 311 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling