Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Вилоят халқ таълими бошқармаси
Download 220.16 Kb.
|
2 5247149038578437457
- Bu sahifa navigatsiya:
- Термиз давлат у ниверситети Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бошқармасининг
- 17 та очиқ 8 та ёпиқ) кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили
Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бошқармасининг ҚЎШМА ҚАРОРИ Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан ўтказиладиган фан олимпиадасини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги PQ-4306 сонли, 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4805-сонли ҳамда 2020 йил 7 майдаги “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4708-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси математика фанлари бўйича таълим сифатини яхшилаш, илмий тадқиқотларнинг натижадорлиги ва амалий аҳамиятини оширишнинг мақсадли дастури” 6-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бошқармаси қарор қилади: 1. Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг биринчи босқичи 2021 йил 20 май кунигача туман (шаҳар)ларда ўтказилиб, туман (шаҳар) босқичидан ғолиб ўқувчиларни tersu.uz/maktab платформаси орқали 2021 йил 20 майдан 22 майгача бўлган муддатда онлайн рўйхатдан ўтаказиладилар. Олимпиаданинг иккинчи босқичига туман (шаҳар)дан ғолиб бўлган ўқувчилар tersu.uz/maktab платформаси орқали рўйхатдан ўтганлар жорий йилнинг 29-30 май кунлари Термиз давлат университетида ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин. фан олимпиадаси икки кун муддатда ўтказилади; фан олимпиадасини биринчи куни 25 та саволдан иборат (17 та очиқ 8 та ёпиқ) кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан тест саволари олиниб ушбу тест саволаридан 35 балдан юқори тўплаган ўқувчилар иккинчи шарт ёзма ишга қанташиши белгилансин. фан олимпиадасини иккинчи кун муддатда кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан 35 балдан юқори тўплаган барча ўқувчилар 5та саволдан иборат ёзма иш ёзишадилар; 2. Қуйидагилар: Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан ўтказиладиган фан олимпиадаси Низоми 1-иловага мувофиқ; олимпиадани ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 2-иловага мувофиқ; олимпиадада фанлардан баҳолаш мезони 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3.Термиз шаҳар ва барча туман халқ таълими бўлими мудирлари ва ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати директорларига: олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида 9-10-11-синф ўқувчилари тўплаган натижалари бўйича кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан 15 нафардан ғолиб ўқувчилар рўйхатини шакллантириб, ушбу ғолиб ўқувчиларни транспортларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаб, ўқувчилар жамоасига масъулиятли ходимларни бириктирган ҳолда Термиз шаҳрига келиб-кетишини таъминлаш; олимпиаданинг иккинчи вилоят босқичига ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда, шунингдек ўқувчиларнинг туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси билан қатнашишини таъминлаш вазифаси юклатилсин. 4. Ташкилий қўмитага: Олимпиаданинг ҳакамлар ҳайъати таркиби ва апелляция комиссияси таркибини тасдиқлаш; фанлар бўйича тест ва ёзма иш топшириқларини шакллантириш; олимпиаданинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш вазифалари топширилсин. 5. Термиз давлат университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Р.Тўраев ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Кенжаевга: олимпиадани меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида тўғри ташкил этилиши ва ўтказилишини назоратга олиш; ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси, аудитория раҳбарлари, назоратчилар таркибига муносиб номзодларни танлаш, ҳакамлар ҳайъати таркибига тажрибали профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш; олимпиадани ташкил этиш ва уни ўтказишга оид тегишли ҳужжатлар (қайднома, ҳисоботлар)нинг ҳакамлар ҳайъати азолари томонидан тўғри, сифатли расмийлаштиришни ва натижалар бўйича таҳлилий маълумотномани ташкилий қўмитага тақдим этишини таъминлаш; олимпиада ғолиблари учун эсдалик совғаларини тайёрлаш вазифалари топширилсин олимпиада иштирок этган барча ўқувчиларга қанташганлик тўғрсида сертификат ва китоблар жамланмаси бўйича совғаларини тайёрлаш вазифалари топширилсин.. олимпиада иштирок этган барча ўқувчиларга махсус лаготип туширилган футболка тайёрлаш. .6 Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизматлари олимпиада жараёнларини оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борсин. 7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Р.Тўраев ва вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Кенжаев зиммасига юклатилсин. Download 220.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling