Surhondaryo viloyati
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан
Download 78.52 Kb.
|
Тилхат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 134563- сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди
Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Еробод туман ИИБда 2022 йил 20 июль ҳолатида ўтган даврда содир этилган жиноятларни ҳисобга олганида, 28 та фош этилмаган жиноят бўлиб, шундан 28 та жиноятга ТИЙЖ юритилган. Ангор тумани “Гиламбоб” махалласида яшовчи Ғуччиев Тўлқин Қиличевич Шерабод туман ИИБга мурожаат қилиб, мурожаатида 2021-йил 07 августь куни Шеробод тумани дехқон бозори худудида ўзига нотаниш аёл киши алдаб ундан3.000.000 сўм пул ва Редми 9 русумли телефон аппаратини олиб кетиб қолганлигини билдириб уларга нисбатдан қонуний чора кўришликни сўраган. Ҳолат юзасидан Шерабод туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан 11.12.2021 йилда Ўз.Рес ЖКнинг 168-модда 1-қ. билан 222231/2021-81-сонли жиноят иши қўзғатилган. 20.12.2021 йилда 134563-сонли ТИЙЖ ўрганилганида қўйидагилар аниқланди: 2022 йилга мўлжалланган иш режа ишлаб чиқилган бўлиб режа бандлари шаблон тарзида тузилган. - 2022 йилнинг 6 ойи давомида ушбу жиноят иши юзасидан вилоятимизнинг барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига, 9-сонли ТХга, 41-сонли Манзил калонниясига ва туман ИИБ сохавий хизматларига сўров хатлар юборилмаган. - ТИЙЖнинг махсус қисмига жамланган ҳужжатлар ички муомала рўйхатига олинмаганлиги аниқланиб, ушбу камчиллик жойнинг ўзида бартараф этилди. - Шерабод туман прокуратураси томонидан тезкор излов йиғма жилдларида йўл қўйилган хато камчиликлар бўйича ўрганилиб, 05.04.2022 йилда 16/22-сонли ёзма кўрсатма юборилган бўлиб, ушбу ёзма кўрсатма бандлари ижроси тўлиқ бажарилмасдан, қилинган ишлар маълумотномаси йиғма жилдга тикилган. - ТИЙЖга тикилган хужжатларнинг ички рўйхатлари тўлиқ ёзилмаган. - жиноятларни содир этишга мойил ва гумондор шахсларнинг рўйхатлари шакллантирилмаган. - Жиноят иши бўйича жабрланувчининг кўрсатмасига асосан ушбу жиноятни содир қилган аёл жинсига мансуб шахснинг фотороботи чизилмаган. - гумонланувчи бўлган Бўронова Муножаат Холматовнанинг воқеа содир бўлган вақтда қаерда бўлганлигига аниқлик киритилмаган ва у билан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмаган. - Жиноят иши бўйича жабрланувчига гумонланувчи бўлган Бўронова Муножаат Холматовнанинг фотосурати кўрсатилиб, таниб олиш тергов ҳаракати ўтказилганида фуқаро Т.Ғўччиев гумонланувчи Бўронова Муножаатни таниб ололмаган, шахснинг табиий кўриниши ва фотосурати ўртасида айрим ўзгаришлар бўлишини инобатга олган ҳолда, ушбу шахсни терговга таъминлаш чоралари кўрилмаган. - Жиноят иши бўйича жабрланувчига тегишли бўлган редми 9 русумли телефон аппаратини ҳозирда ким ишлатаётганлигини аниқлаш мақсадида вилоят ИИБ ТҚҲБга юборган сўров хатлари ТИЙЖга тикилмаган. - туман ҳудудида муқаддам жиноят содир этиб судланган фуқаролар, жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар ҳамда спиртли ичимликка ружу қўйган фуқаролар билан тезкор суриштирув ишларини тўлиқ амалга оширилмаган. Шунингдек, 134508, 134517, 134521, 134522, 134525, 134526, 134529, 134530, 134531, 134535, 134540, 134541, 134544, 134546, 134548, 134549, 134550, 134551, 134553, 134554, 134559, 134560, 134561, 134562, 134569-сонли тезкор излов йиғма жилдларида ҳам юқорида келтирилган камчиликлар борлиги аниқланиб, камчиликлар бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди. Download 78.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling