Surhondaryo viloyati
Банк пластик карталар билан боғлиқ жиноятлар шаҳар-туман кесимидаги таҳлили
Download 78.52 Kb.
|
Тилхат
Банк пластик карталар билан боғлиқ жиноятлар шаҳар-туман кесимидаги таҳлили:
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек келгусида мазкур тоифадаги жиноятларни олдини олиш мақсадида ТАЛАБҚИЛАМАН: Барча шаҳар туман ИИБ бошлиқлари ва уларнинг барча ўринбосарлари: 1.Жорий йилнинг 20 август кунига қадар-ҳар куни, - маъмурий ҳудудингизда жойлашган барча бюджет ташкилотлари (мактаб, шифохона, лицей,корхона ва бошқа ташкилотлар, нафақа тарқатувчилар, боларар нафақаси тарақтилувчи жойлар ва бошқалар)мутасаддилари билан келишиб, маълум вақтини белгилаб, мазкур ташкилотлар ходимларини йиғган ҳолда банк пластик карталари билан боғлиқ фирибгарлик жиноятлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилсин. 1.1.Тушунтириш ишлари бориш жараёнида банк пластик карталари билдан боғлиқ фирибгарлик жиноятларининг содир этиш усули ва турлари (банк платсик картаси рақамлари, амал қилиш муддати, унга уланган телефон рақами пластки к) ҳақида атрофлича йўриқномалар берилсин. 1.2.Тушунтириш ишлари олиб борилган ҳар бир муассаса ва ташкилот раҳбарлари ва мутасаддиларидан ўз ходимларинг банк пластик карталари билан боғлиқ фирибгарлик жиноятлари уларнинг мазкур жиноятлар жабрланувчисига айланмасликлари тўғрисида огоҳлантирилганликлари ҳақида тилхатлар (Намунага мувофиқ) олинсин. 1.3.Шаҳар-туманларда фаолият олиб борувчи барча банк ташкилотларида фуқароларга пластик карталарини тарқатувчи ходимлар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб бориб, фуқароларга пластик карталарини бериш жараёнида “Пластик карталари рақамлари ва кодларини бегона шахсларга бермаслиги, расмга тушириб ташламаслиги, ҳатто ўзларини “Клик” ёки “Банк ходими” деб таништириб қўнғироқ қилишганда ёки СМС хабар келганда ҳамда мазкур кодлларни бермасликлари ҳақида” батафсил тушунча берилиши механизми йўлга қўйилсин. 2.Шаҳар ва туманлар марказларида фуқаролар гавжум бўлган жойлар - бозорлар, мачитлар, савдо мажмуалари, маҳалла ва қишлоқлар марказлари, мол бозорлари ва ҳафтанинг белгилган кунларида фаолият юритувчи бозорларда ўғирлик ва киссавурлик жиноятларини олдини олиш бўйича мунтазам равишда мамалга ошириладиган тарғибот ва ташвиқот ишлари билан бир қаторда “Банк пластик картлари кодини сўраш билан боғлиқ ҳар қандай қўнғироқ ва смс хабарларга, ижтимоий тармоқлар орқали мазкур кодлар сўралганда кодларни бермаслик” ҳақидаги баннер ва плакатлар (2,3 иловалар) илиниб, видеороликлар намойиш этилиши йўлга қўйилсин. 2.1.Бозорлар, савдо мажмуалари, маҳалла ва қишлоқлар марказлари, мол бозорлари ва ҳафтанинг белгилган кунларида фаолият юритувчи бозорларда“Банк пластик картлари кодини сўраш билан боғлиқ ҳар қандай қўнғироқ ва смс хабарларга, ижтимоий тармоқлар орқали мазкур кодлар сўралганда кодларни бермаслик”ҳақида микрафонлар орқали эълон қилиниши йўлга қўйилсин. 3.Ҳар профилактика инспектори томонидан ҳар бир маҳалла идораларида ижтимоий нафақа (болалар пули, ногиронлик нафақаси ва бошқа) пулларини олувчи фуқаролар йиғилиб, улар орасида тарғибот ишлари олиб борилсин. 3.1.Мазкур кўрсатма юборилгандан сўнг, юқорида келтирилган тоифадаги фуқарлар банк пластик картаси билан боғлиқ фирибгарлик жинояти қурбони бўлганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган тақдирда, мазкур кўрсатма ижросини таъминламаган ходимларга қаттиқ интизомий чоралар кўрилиши ҳақида ўқтирилсин. Вилоят ИИБ ЖҚБ бошлиғи А.Ю.Пардаев ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари. 4.Мазкур кўрсатма ижроси бўйича қилинган ишлар, амлага оширилган ишлар ҳаркуни соат 16:00га қадар,вилоят ИИБ ЖҚБ томонидан “Telegram”ижтимоий тармоғида тузилган ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан мунтазам равишда назорат қилиниб бориладиган “ПЛАСТИК” деб номланувчи гуруҳда ёритиб борилсин. 5. Амалга оширилган ишлар, юқорида келтирилган ташкилот ходимлари банк пластик картаси билан боғлиқ фирибгарлик жиноятлари қурбони бўлмаслиги, мазкур ташкилотлар тўлиқ огоҳлантирилганлиги тўғрисида тилхат ҳамда қилинган ишлар юзасидан жорий йилнинг 20-август куни соат 10:00га қадар шахсан менгаёзма равишда ахборот берилсин. Бошқарма бошлиғи полковник А.С.Исмоилов Сурхондарё вилояти ИИБнинг 04.07.2022 йилдаги “Термиз шаҳар ва Денов тумани ички ишлар бошқармалари, шунингдек барча туман ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги тергов идоралари томонидан тўхтатилган жиноят ишлари ва улар бўйича юритилган йиғма жилдларни ўрганиш, амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш бўйича текширув ўтказиш тўғрисида”ги 57/8-сонли Қўшма Фармойишига асосан барча шаҳар-туман ИИБларида фош этилмаган жиноятни фош этиш юзасидан юритилган жами 635 таТИЙЖ ва ТИЙК ўрганилганида, 21 та(Термиз шаҳар-9, Денов тумани-2, Қумқўрғон тумани-2, Сариосиё тумани-2, Ангор тумани-1, Бойсун тумани-1, Термиз туман-1, Узун туман-1, Олтинсой туман-1, Шўрчи туман-1)фош этилмаган жиноятларни фош этиш бўйича юритилган ТИЙЖ тергов органлари томонидан жавобгарлик муддатлари ўтганлиги муносабати билан тугатилган ва фош этилган бўлсада,вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар бўлими тегишли ҳисобларидан рўйхатдан чиқарилмаганлиги аниқланган ҳамда мазкур камчиликлар ишчи гуруҳ томонидан бартараф этилган. Бундан ташқари ишчи гуруҳ томонидан фош этилмаган 11 та(Термиз шаҳар-10 та, Бойсун туман 1 та) жиноят ишлари юзасидан ТИЙЖ ва ТИЙКлари юритилмаганлиги аниқланган. Қидирувдаги бўлган 363 нафар шахсларга юритилган қидирув йиғма жилдлари ва фош этилмаган жиноятларга юритилган 635 та ТИЙЖ ва ТИЙК ўрганилиб, аниқланган камчиликлар борлиги аниқланиб камчиликлар бартараф этиш бўйича муайян ишлар олиб борилган ва кўрсатмалар бериган. Аниқланган камчиликлар шаҳар-туман ички ишлар идоралари кесимида таҳлил қилинганида қўйидаги камчиликлар аниқланди. Download 78.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling