Surhondaryo viloyati


Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан


Download 78.52 Kb.
bet22/33
Sana08.02.2023
Hajmi78.52 Kb.
#1176268
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
Тилхат

Ўрганилган тезкор излов йиғма жилдлари юзасидан:
Қумқўрғон туман ИИБда 2022 йил 20 июль ҳолатига ўтган даврда содир этилган жиноятлар билан бирга жами 30 та фош этилмаган жиноят мавжуд бўлиб, барча жиноят ишларини фош этиш бўйича тезкор излов йиғма жилдлари юритилган.
Ўрганиш кунига қадар, 2 та фош этилмаган жиноят ишлари тергов органлари томонидан жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги сабабли тугатилган бўлсада, бироқ туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан мазкур жиноятларни фош этиш юзасидан юритилган ТИЙЖлар ҳозирги кунга қадар вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар бўлими ҳисобидан чиқарилмаганлиги аниқланди.
2021 йил27август куни Қумқурғон тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Шомуродова Дилбар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида 2021 йилнинг 27-август куни Қумқурғон тумани “Дўстлик” маҳалласи А.Қодирий кўчаси 26-уй 14-хонадонда ўзига тегишли бўлган аёллар ҳамёни (кошелок) ичида ўзига тегишли бўлган 1.275.000 сўм пулларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.Мазкур ҳолат юзасидан 17.08.2021 йилда ЎзР ЖКнинг 169-м. 2-қ. “г” банди билан 222141-2021-97-сонли жиноят иши қўзғатилган бўлиб, 24.09.2021 йилда ушбу жиноят иши доирасида 141537-сонли ТИЙЖ ўрганилганида, мазкур ТИЙЖнинг умумий қисмида қуйидаги камчиликлар аниқланди:
-24.09.2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси тузилган бўлиб, ушбу режа бошқа йиғма жилдларда мавжуд бўлган “шаблон режалар” билан бир хил шаклда тузилган ва ушбу режада мазкур жиноятни фош этишга қаратилган жиноят ишининг алохида тафсилотлари ёритилмасдан, режа бандлари умумий холда ёндашилган.
- Режанинг 1-бандида воқеа содир бўлган ҳудуддаги қиморвозлар ва спиртли ичимликка ружу қўйганлар рўйхати шакллантирилиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилиш белгиланган бўлсада, текширув кунига қадар ижроси тўлиқ бажарилмаган;
-Режанинг 2-бандида, туман ҳудудида муқаддам жиноят содир этиб судланган фуқаролар, жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар билан суриштирув олиб борилиши белгиланган бўлсада, суриштирув ишлари тўлиқ амалга оширилмаган;
- ТИЙЖ ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича қилинган ёзма кўрсатма чиқим рақамисиз ТИЙЖга тикиб қўйилган;
-ТИЙЖда ходимлар томонидан берилган билдиргиларга раҳбар муносабати билдирилмаган ва номига ТИЙЖга бириктириш билан чекланган ҳамда биронта журналдан қайд қилинмаган;
- 9-сон Тергов хибсхонасига, 41-сонли ЖИЭКга ва барча шаҳар- туман ИИБ бошлиқларига хабарномалар юборилган бўлсада, жавоб хатлари олинмаган, жавоб олинмаганлиги бўйича такрорий эслатма хатлар юборилмаган;
-Ушбу жиноятларни содир этишга мойил ва гумондор шахсларнинг телефон рақамларининг кириш-чиқиш қўнғироқлари олинмаган ва текширилмаган;
-Йиғма жилднинг ички рўйхатлари тўлиқ тузилмаган ва варақлари рақамланмаган ҳамда тегишли китобларда рўйхатга олинмаган.
Шунингдек, 141525, 141526 141520, 28621, 28622, 28630, 28647, 28687, 111517, 111530, 111531, 111555, 111560, 141522, 141524, 141527, 141528, 141529, 141531, 141538, 141539, 141541, 141543, 141544, 141545, 141547, 141548, 141549, 141552-сонли тезкор излов йиғма жилдларида ҳам юқорида келтирилган камчиликлар борлиги аниқланиб камчиликлар бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.



Download 78.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling