Surhondaryo viloyati


Ўрганилган қидирув йиғма жилдлари юзасидан


Download 78.52 Kb.
bet16/33
Sana08.02.2023
Hajmi78.52 Kb.
#1176268
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
Тилхат

Ўрганилган қидирув йиғма жилдлари юзасидан:
2022 йил6 ой давомида тумани ИИБ томонидан 11нафар қидирувдаги шахсларга ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 10 нафари ушланиб, қолдиқда 1 нафари қидирувдаги шахс ҳисобланади.
Ўз.Рес. ЖКнинг 169-м. 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб номаълум томонга яшириганлиги сабабли Бандихон тумани ИИБ Пробация гуруҳи томонидан кидирув эълон килинган 24.02.1974 йилда туғилган, Ўз.Рес. фуқароси Ибрагимов Умбар Абдуллаевичга нисбатан 17.11.2020 йилда юритилган 15-20/1-сонли ҚЙЖ назорат тартибида ўрганилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
- Қидирувдаги У.Ибрагимовга излаб топиш мақсадида туман ИИБ бошлиғи ҳамда туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари томонидан ўтказилиши лозим бўлган йиғилиш баённомаси 2022 йил мобайнида ўтказилмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимовни яшаш хонадони охирги марта 14.04.2022 йилда ўрганилиб кўздан кечирилган шундан сўнг яшаш хонадони кўздан кечирилиб суриштирув ишлари олиб борилмаган.
- ҚЙЖда профилактика инспекторлари томонидан 2022 йилда тақдим этилган билдиргилар сони 2 тани ташкил этиб, сўнги маротаба билдиргилар 11.05.2022 йилда тақдим этилган бўлиб шундан сўнг профилактика инспекторлари ва бошқа сохавий хизматлар томонидан билдирги ҳамда маълумотлар тақдим қилинмаган.
- Қидирувдаги У.Ибрагимовнинг қаерда эканлигини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув ишлари етарли даражада ташкиллаштирилмаган ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тезкор-қидирув чора-тадбирлари тўлиқ амалга оширилмаган;
- Тезкор қидирув тадбирларини амалга ошириш учун қидирилаётган шахснинг фотосурати хар чоракда У.Ибрагимовнинг яшаш манзили ҳамда туманнинг аҳоли гавжум жойларига илинмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимов ва унинг яқин қариндошларининг яшаш манзиллари ВИЛОЯТ ИИБ М ва ФРБ ММБ орқали текширилиб кўрилмаган, олинган маълумотномалар ҚЙЖга бириктирилмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимовнинг ижтимоий тармоқдаги профиллари текширилмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимов ва унинг яқин қариндошларининг номида нечта кўчмас мулк, нечта яшаш хонадон, нечта транспорт воситаси бор ёки йўқлиги текширилиб кўрилмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимовнинг интернет ижтимоий тармоқлари орқали у билан илгаридан яқин бўлган танишлари ижтимоий тармоқлар орқали алоқалари бор ёки йўқлиги бўйича текшириш ишлари олиб борилмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимовнинг яқин алоқалари ва жиноий алоқалари схемаси тузилиб ҚЙЖга тўлиқ бириктирилмаган;
- Қидирувдаги У.Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганлигига аниқлик киритиш мақсадида Узоқ муддат базаси маьлумотлари олиниб текширилмаганлиги аниқланиб ушбу камчилик узоқ муддат базадан текширилиб жойида бартараф қилинди;
- Қидирувдаги У.Ибрагимов наркалогия ва руҳий асаб касаликлари шифохонасидан текширилмаганлиги аниқланиб камчилик жойларга сўров хати юбориш орқали бартараф қилинди;
- Қидирувдаги У.Ибрагимовнинг яқин қариндошларидан тушунтириш хатлари олинган бўлсада, тушунтириш хатларида қидирувдаги шахсни ушлашга қаратилган аниқ саволлар берилмаган.

Download 78.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling