Вилоят ҳокимининг
биринчи ўринбосари Р.Пардаев
Баж.: С.Жўраев
“____” ___________________ yil№________________
Термиз шаҳри А.Жомий МФЙ “Муножот” кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Абдулазизов Содиққа
2020 йил 5 июндаги
64309-хq/20-мурожаатга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига Халқ қабулхонаси орқали “Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилганлиги тўғрисида” қилган мурожаатингиз тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида сифат менежменти тизимини жорий қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, корхона тугатилганлиги сабабли сиз билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 1 январдан иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилинган.
Бироқ, сизга нисбатан Меҳнат кодексининг 67-моддасида назарда тутилган моддий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмасдан, жами 11 069 533 сўм миқдорида маблағ ўз вақтида тўлаб берилмаган.
Шунга кўра, сизнинг фойдангизга вилоят Бандлик бошқармаси томонидан ушбу 11 069 533 сўм миқдорида моддий қўллаб-қувватлаш маблағларини ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига даъво аризаси киритилганлигини маълум қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |