Сув ресурсларини и=тисодий бащолаш


Сув ресурсларини баҳолашда ўрнини тўлдириш (компенсация) усулидан фойдаланишнинг мохияти


Download 60.5 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1592817
1   2
3.Сув ресурсларини баҳолашда ўрнини тўлдириш (компенсация) усулидан фойдаланишнинг мохияти. Сув ресурсларини баҳолашда урнини тулдириш (компенсация) усули кенг кулланилади. Масалан, Оролденгизи ҳавзасида кўп миқдорда кайтган сувлар берк ботикларга юборилади, уларда сув бугланиш ва грунтга сизилиб утишга сарф бўлади. Масалан, Сариккамиш ботигига йилига ўртача 3-4 км куб кайтган сувлар куйилиб келмокда. Шунча сувнинг бошқа жойда (сугориш тизимида) урнини тулдириш мақсадида сугориш тизималарини таъмирлаш ва каналларнинг фойдали иш коэффициентини оширишга тури келади ёки бошқача айтганда, шунча миқдордаги сувни излаб топиш зарур бўлади. Сув хужалиги ташкилотларининг маълумотига кура, бир куб км сувни тежаб колиш учун 1200 млн. рубл (80-йиллар нархи бўйича) сарфлаш лозим. Агар Сариккамиш ботигига куйилаётган зовур сувларини бу кўрсаткичга кўпайтирилса, ҳар йили 3,5-4,0 млрд. рубл зарар курилаётгани маълум бўлади. Агар бутун Орол ҳавзасида вужудга келаётган коллек­тор-зовур сувлари эътиборга олинса, катта ракам вужудга келади, унинг 30-35%и берк ботикларга юборилмокда.
1988 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида тажриба тарикасида сугорма деҳқончиликда сувдан фойдаланганлик учун хак тулаш механизми амалга оширилди. Тажриба якуни куйидагича бўлди: ишни бошлашдан аввал ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, сув манбаларидан бошланадиган канал, арикларга махсус сув улчагичлар (УЗР-В моделидаги «Акустрон»,ПДС-80 ва б.) урнатилди ва улардан вақти-вақти билан ҳисоб олиб туриш ишлари йулга куйилди. Экинларнинг сугориш меъёрлари белгиланди (пахта учун ҳар га. майдонга 6,6 минг м3). Далаларнинг мелиоратив ҳолати ва уларни сув билан таъминлаш ишларини туманнинг таъмирлаш, фойдаланиш, ишлаб чиқариш бирлашмаси бажаради (кейинги уринларда ИБ шаклида кулланилади) Туманда 47,6 мингга сугор­ма ер мавжуд бўлиб, у 13 хўжаликка таксимланган. Хўжаликларнинг 1 таси шоличиликка, колганлари пахтачиликка ихтисослашган. Уларнинг рентабиллиги салбий миқдордан 56% гача ўзгаради. Шоличиликка ихтисослашган хўжалик йилни зарар билан тугаллаган. Туман хўжаликлари ҳар йили ўртача 10 млн. сум фойда олган. Сувни далада ҳисобга олиш икки нархда бел­гиланди. Ҳар бир га майдонга сарф қилинган сувга 22,9 рубл (уша вақтнинг пули ҳисобига) туланди. Бу нарх (таъриф) бўйича маблағни ИБнинг далалар мелиоратив ҳолатини мунтазам яхшилаб туриш, коллектор-зовур тармоқлари иш функциясини юқори даражада таъминлаш, йул, электр тармоқлари ишини кузатиб туриш ва бошқа техник вазифаларни бажаришга сарф­лаш кузда тутилган. Иккинчи нарх бўйича ҳар бир м3 сувга 0,21 тийин таъриф белгиланди. Бунда ҳар бир хўжаликка сув манбаидан олинган сув ҳисоб-китоб қилинди. Ортикча олинган (белгиланган миқдордан) сув миқдори учун хўжаликлар белгиланган нархнинг икки баробари миқдорида жарима тулашлари келишиб олинган.
1988 йил туман хўжаликлари олинган сув ресурси учун ИБга жами 2181,3 минг рубл тулашлари маълум бўлди. Аммо шартномага мувофиқ туман хўжаликлари бу миқдордаги пулни кишлок хужалиги маҳсулотларининг давлат томонидан сотиб олинадиган нархини ошириш ҳисобига туладилар. Масалан, 1 т пахта хосилини 11,49 рубл, шолини —21,57, полиз маҳсулотларини- 1,97 рубл в б. Демак, хўжаликлар канчалик кўп маҳсулот етказиб беришган бўлса, шунча кўп пул даромади олишган ва унинг бир дисмини ҳисоб бўйича сув ресурси учун банкка утказишган (Шульгин, 1988).
Амалга оширилган тажриба сувга ресурс сифатида хак, тулаш ижобий аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Одатда, хўжаликлар сугориш суви, коллектор-зовур тармоқлари (хўжалик ичидаги зовурдан ташкари), электрэнергия тармоқлари ва магистрал йулларини таъмирлаш, тик зовурлар, насос станциялари ва боша гидромелиоратив иншоотлар ҳамда техник жиҳозлар учун хак туламайдилар. Уларнинг хаки давлат ҳисобидан копланади. Аслида бу юмушлар учун ҳам хўжаликлар ҳисобидан хак олишга) аста-секин утиш мақсадга мувофиқ. Сугориш суви учун ундан табиий ресурс сифатида хўжаликлар томонидан фойдаланилганда маълум нархда хак тулаш вақти келди. Чунки, сув катъий нархда сотилган такдирда ундан оқилона фойдаланиш аломатлари сезила бошлайди, аввало хўжаликда сув керакли миқдорда ишлатилади, ортикча сув исрофгарчилигига йул куйилмайди. Кейин, сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хак туланиши гидромелиоратив иншоотларни таъмирловчи ташкилотларнинг уз ишига сидкидилдан ёндашишларига таъсир этади, бу ташкилотнинг хўжалик ҳисобига утишини тезлаштиради ёки у хўжалик ҳисобида бўлган такдирда хўжаликлар билан аниқ ҳисоб-китобда ишлашини мустахкамлайди.
Сувга хак кишлок хужалиги ташкилотларининг сотиб олиш нархини ошириш ҳисобига эмас, балки хўжаликларнинг олаётган даромадлари асосида туланиши лозим. Чунки бунда хўжаликларда хак тулашда хеч қандай кизикиш бўлмайди, бошқача айтганда, улар зарар курмайдилар. Хўжалик качонки ҳар м3 сув учун уз ҳисобидан хак туласа, унда у сугоришнинг замонавий усулларини куллашга мажбур бўлади. Бунинг натижасида ерларнинг мелиоратив ҳолати ҳам яхшиланиб боради, грунт сувлари сатхи пасаниш йўналишига утади, бинобарин, барқарор мелиоратив ахвол таркиб топа бошлайди. Сув нархи туманда бир хил сифатга эга бўлган такдирда у бир кўрсаткичдаги миқдорда белгиланиши керак.

Адабиётлар





  1. И.А.Каримов. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. -Т.: “Узбекистон”, 1997.

2.. Т.А..Алимов, В.В.Хаснин. Экология: учеб.пособ. -М.,1998.
3. www.ziyonet.uz
Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling