Сув таъминоти ва канализация тизимлари ишини ташкил этиш


Расм.4. Т-100М ва Т-130 русумли бульдозернинг таъмираро даврлари графиги


Download 0.64 Mb.
bet14/17
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1562289
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari

Расм.4. Т-100М ва Т-130 русумли бульдозернинг таъмираро даврлари графиги, К-5760 с; ТО-1-60 с; ТО-2-240 с; Т-960 с.
Электр жихоз ва тармоқларнинг техник ҳолатини профилактик синовлари[17]Қоидалари асосида чилангар-электриклар томонидан амалга оширилади.Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш соҳасида капитал таъмирлаш ишлари тоифасига ейилган конструкция, тугун ва унсурларни бутунлай алмаштириш, асосий иншоот ва тармоқларни тиклаш ишларига киради. Капитал таъмирлаш ишларни амортизацион маблағлари ҳисобига бажарилади.
Капитал таъмирлаш ишлари даврида фойдаланиш шароитларини яхшилайдиган, иншоотлар унумдорлигини оширишига олиб келадиган модернизациялаш ишларини олиб бориш ҳам зарур. Айрим пайтларда эскирган қурилмаларни капитал таъмирлаш ўрнига янги, юқори самарага эга қурилмалар билан алмаштириш мақсадга мувофиқдир.
Асбоб-ускуна, агрегат ва тугунларни муддатидан олдин алмаштириш ёки иншоотларни қайта қуриш билан боғлиқ модернизациялаш ишлари капитал таъмирлаш маблағлар ҳисобига бажарилади. Шунингдек, капитал таъмирлаш маблағлари ҳисобига сув, газ, чўкма сарфларни ўлчов асбобларини созлаш, ишлаб чиқаришни масофавий бошқариш ва автоматлаштириш, технологик жараёнларни жадаллаштириш ва мақбуллаштириш ишларини ҳам бажариш мумкин. Агар иншоот ёки иншоотлар мажмуасини капитал таъмирлаш ишларининг иқтисодий самарасизлиги аниқ бўлса, маълум муддатгача уларнинг ишчи ҳолатини сақлаш бўйича ишлар бажарилиб, улар тўлиқ алмаштирилиши лозим.

Расм.5. Режавий-огоҳлантирувчи таъмирлаш тизимининг тузилмаси


Капитал таъмирлаш учун объект ўтказилган кўриклар натижасида тузилган нуқсон кайдномалари, махсус комиссиянинг хулосалари, созлаш ташкилотларининг текшируви ва модернизациялаш лойиҳалари асосида танланади. Таъмирлаш учун тавсия қилинган объект учун таъмирлаш ва созлаш ишларини бажариш учун кўриклар жараёнида тузилган, батафсил техник таърифлари мавжуд бўлиши керак.
Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш хўжаликлари объектлари бўйича квартал ва йиллик капитал таъмир режалари шаҳар хокимиятлари ва юқори ташкилот томонидан тасдиқланиши керак. Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш корхоналарида РОТ ва РДК ишларига раҳбарлик қилиш бош мухандисга, жойларда бажарилиши эса бевосита цех бошлиқлари зиммасига юклатилади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling