Suvli eritmalar


Қийин эрийдиган дори моддалари билан эритмалар тайёрлаш


Download 82.66 Kb.
bet3/4
Sana10.02.2023
Hajmi82.66 Kb.
#1184369
1   2   3   4
Bog'liq
6-mavzu

Қийин эрийдиган дори моддалари билан эритмалар тайёрлаш

Совуқ сувда қийин эрийдиган моддаларга ҳароратга чидамли қуйидагилар киради: борат кислота, натрий тетраборат, аччиқ тош, кофеин, кальций глюконат, мис сульфат, этакридин лактат, фурациллин ва б.

Rp: Solutionis Аcidi borici 2%-200ml

Rp: Solutionis Аcidi borici 2%-200ml

D.S. оғизни чайиш учун.

  • Технология: ўлчов цилиндр ёрдамида 200мл иссиқ сув ўлчанади, ёрдамчи идишга солинади, унда аралаштириб турган ҳолда 4г борат кислота эритилади. Эритма совуганидан сўнг беморга бериладиган идишга сузиб ўтказилади.

Rp: Solutionis Cupri sulfatis 3%-200ml

Rp: Solutionis Cupri sulfatis 3%-200ml

D.S. чайиш учун.

Технология: ўлчов цилиндр ёрдамида 200мл сув ўлчанади, ҳовончага 6 г тортиб олинган мис сульфат солинади ва озгина сув билан майдалаб эритилади, сўнг қолган сув қўшилади. Беморга бериладиган идишга сузиб ўтказилади. Жиҳозланади.

Rp: Solutionis Furacilini (1:5000) 250ml

Rp: Solutionis Furacilini (1:5000) 250ml

D.S. чайиш учун.

Технология: иссиқликга чидамли колбага 250 мл тозаланган сув ўлчанади, унга 2.25г натрий хлорид ва 0.05г фурациллин солинади. Хаммаси фурацилин тўлиқ эригунча иситилади ва сўнг беморга бериладиган идишга сузиб ўтказилади.

Кучли оксидловчи моддалар билан эритмалар тайёрлаш

Rp: Solutionis Kalii permanganatis 0.1%- 300ml

D.S. яраларни ювиш учун.

Технология: Беморга бериладиган қўнғир рангли идишга 300мл янги ҳайдалган ва фильтрланган тозаланган сув ўлчанади, унда 0.3 г пергамент қоғозда ўлчанган калий перманганат солинади ва тўлиқ эритилади. Қадоқланади. Жиҳозланади.

Rp: Solutionis Argenti nitratis 0.6%-200ml

Rp: Solutionis Argenti nitratis 0.6%-200ml

Da in vitro nigro

S. 1 ош қош. кунига 3 мах овқатдан олдин.

Технология: Беморга бериладиган қўнғир рангли идишга 200мл янги хайдалган ва фильтрланган тозаланган сув ўлчанади, унда 0.12 г кумуш нитрат эритилади. Зарурият бўлса эритма шиша фильтр орқали сузилади. Шиша фильтр бўлмаса иссиқ сув билан чайилган пахта орқали ўтказиш мумкин. Кумуш нитрат эритмалари сургучланган холда беморга берилади. “Эхтиёт бўлинг” ёрлиғи билан жихозланади.


Download 82.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling