Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichlari Eritmalar va ularning ahamiyati
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 393.82 Kb.
|
suv va gaz analizi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8. Мавзу: Кимёвий сенсорларнинг газ анализида ишлатилиши. газ анализида ишлатиладиган асбоблар.
1. Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Газ аралашмалари таркибини назорат қилиш усуллари ва асбоблари. 2.Термокондуктометрик усул, унинг қўлайлик ва камчиликлари 3.Газлар анализида ишлатиладиган оптик усуллар ва анализаторлар. Оптик анализаторларнинг тузилиши қўлайлик ва камчиликлари 4. Термокондуктометрик усулнинг назарий асослари ва унда қўлланиладиган асбоблар 5. Газохроматографик усул, унинг қўлайлик ва камчиликлари, назарий асослари ва унда қўлланиладиган асбоблар 6. Газлар таркибини назорат қилишнинг физик-кимёвий усуллари 7.Термомагнит усул унинг қўлайлик ва камчиликлари термомагнит усулнинг қўлланилиш соҳаси. 8. Газлар таркибини назорат қилишнинг физикавий усуллари 9. Газлар анализида қўлланиладиган кимёвий усуллар нимага асосланган 8. Мавзу: Кимёвий сенсорларнинг газ анализида ишлатилиши. газ анализида ишлатиладиган асбоблар. Газ таҳлилидан биринчи ва иккинчи мавзуларда турли таҳлил объектларида аниқланадиган газларнинг турларига қараб қўлланиладиган кимёвий, термокимёвий электрокимёвий ва оптикавий усулларга асосланган газ анализаторларининг баъзилари билан танишиб ўтилди. Ушбу мавзуда газлар таҳлилида қўлланиладиган баъзи ўлчов воситалари (приборлар), анализаторлар билан биргаликда таҳлил жараёнида фойдаланиладиган қўшимча ўлчов воситалари ва қурилмалари билан танишиб чиқамиз. Жумраклар. Газларнинг бир идишдан иккинчисига ўтказиш газлар таҳлилидаги асосий жараёнлардан биридир. Шунинг учун газларни бир идишдан иккинчисига ўтказишда жуда эҳтиёткорлик билан ёндошиб ўзига хос мосламалар ва қурилмаларни қўллашни талаб этади. Газни бир идишдан иккинчисига ўтказшда қўлланиладиган аппаратларнинг муҳим қисмларидан бири газ жумракларидир. Айрим пайтларда газ жумраклари ўрнига резина ёки каучук шлангларини ушлаб турадиган металл қисгичлардан фойдаланилади. Бу ҳолларнинг барчасида газ намунаси дастлаб сақланиб турган, жумраги ёпиқ ёки каучук шланги қисгич билан маҳкамланиб қўйилган идишдан сиқиб чиқарилади ёки ундан ҳайдаб чиқарилади. Бунинг учун қисгич очилади. Бу вактда газлар ташқарига чиқиб кетмаслиги учун жумрак ва каучук мосламалар гермитик бўлиши керак 3-9 расмларда газлар таҳлилида қўлланиладиган 1, 2, 3 ва 4 йўлли юқори вакуумли мураккаб тузилишли юқори газ босимли қурилмаларда ишлатиладиган симоб сўрилмали мембранали металл газ жумракларининг чизмалари келтирилган: 3 расм. Газ жумраги 4 расм. Юқори вакуум жумраклари. 5 расм. 3 ва 4 йўлли жумраклар. 6 расм. Мураккаб жумраклар. 7 расм. Юқори газ босимида ишлайдиган асбоблар учун жумраклар. 8 расм. Ёғланмайдиган симоб сурмали жумраклар. 9 расм. Мембранали металл газ жумраклари. Оддий 2 йўлли газ жумраклари ўз тузилиши жиҳатидан таҳлилий кимёда қўлланиладиган оддий жумраклардан фарқ қилмайди, лекин газ жумракларида анча юқори даражада герметик бўлиши зарур. Шунинг учун улар биринчидан оддий жумракларга нисбатан яхши ишлайди иккинчидан краннинг герметиклигини ошириш учун муфта ва тиқини оддий жумракларга нисбатан узунроқ ва кенгроқ қилиб тайёрланади. Муфта деб, ташқи яъни ҳаракатсиз қисмга тиқим деб айтилувчи қисмга айтилади. Жумракларда яхши герметикликка эришиш учун вакуум сурков ёғларидан фойдаланилади. Асбоб ичидаги газ босими атмосфера босимига яқин бўлади, герметиклик катта аҳамиятга эга эмас. Бундай ҳолларда сурков ёғи сифатида вазелин, ҳатто глицерин ҳам ишлатиш мумкин. Аммо асбобда унинг ишлаш босқичларидан бирида босим ташқи босимдан пастга тушадиган бўлса, у ҳолда атмосфера ҳавосини асбоб ичига тушиш хавфи ошади, шунинг учун фойдаланиладиган жумракларни вакуум сурков ёғлари билан ёғлаш. Ёғлашдан олдин жумракни яхшилаб ювиш ва қуритиш керак. Тиқим ва муфтадаги ёғ қолдиқларини йуқотиши ва уларни бензин ёки тоза спирт билан ювиш керак. Жумрак яхшилаб ювилгандан ва қуритилгандан кейин тиқинга оз микдорда ёғ суртилади ва қандайдир йуналишда ёғ излари йуқотилиб, шлиф тиқим бўлиб қолгунча айлантирилади. Download 393.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling