Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
Илмий услубнинг липгвистик хусусиятлари
Илмий матнда лингвистик воситаларнинг танланиши, сараланиши бевосита экстралингвистик омилларга боғлиқ бўлади. Юқорида санаб ўтганимиз аниқлик, мантиқий изчиллик, объективлик ва бошқа омиллар тил сатҳларидаги элементларнинг мазкур услубда қўлланиш меъёри ва даражасини белгилайди. Илмий услубнинг фонетик жиҳатлари. ИУ аслида нутқнинг китобий типига тегишли бўлса-да, маълум вазиятларда оғзаки тарзда намоён бўлиши туфайли бу услубда шаклланадиган матнларни ҳам худди РУдаги сингари ёзма ва огзаки кўринишларга ажратиш тўғри бўлади. Турли характердаги илмий анжуманларда қилинадиган маърузалар ёзма матндан ажралмаган ҳолда баъзан оғзаки тарзда баён қилиниши мумкин. Баён эса маърузачининг индивидуал услубига ва нотиқлик маҳоратига боғлиқ тарзда амалга оширилади. Бинобарин, маъруза жараёнида сўзловчи ўз гапириш манерасига мос тарзда оҳангни ўзгартириб - пасайтириб ёки кўтариб туриши, энг муҳим ҳисобланган нуқталарни алоҳида таъкид оҳангида талаффуз этиши мумкин. Аслида илмий нутққа монотонлик, стандартлик хос бўлиб, маъруза жиддий ва хотиржам тепмда қилиниши лозим, унда кўтаринки оҳанг маъқул саналмайди. Адабий талаффуз меъёрларига қапшй амал қилиш талаб этилади. Шуиинг учун ҳам ИУни фонетик жиҳатдан бошқа услублардан (|трқланиб турувчи ёрқин белгиларга эга деб бўлмайди. Илмий услубнинг лексик хусусиятлари. Фаннинг маълум бир йўналишига хос бўлган соҳавий атамаларнинг фаоллиги ИУнинг муҳим лексик хусусияти ҳисобланади. Шу маънода «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида упи бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» асарини бугунги иқтисодиёт соҳасидаги терминология акс этган ўзига хос ойна дейиш мумкин. Мустақиллик даврида ўзбек тилининг лугат бойлигида бпжхона, кимошди савдоси, жамгарма, бозор иқтисодиёти, кафолатланмоқ, макон, сармоя, прогноз каби сўз ва иборалар янгича шароитда, янгича мазмунда ва халқаро андозалар талаблари даражасида қўлланила бошланди. Чунки шу пайтга қадар божхона хизмати, кимошди савдоси каби фаолият турлари йўқ эди. Сармоя сўзи истеъмолдан чиқиб кетган эди. Уларнинг барчаси тилимизда янгича тарзда ўзининг иккинчи умрини яшай бошлади. Масалан: Кўпгина халқаро эксперт ва мутахассислар бу ипқирознинг сабаблари ва янада авж олиши билан боглиқ нрогнозларида жавоблардан кўра кўпроқ саволларга дуч келишмоқда. Янги фаолият турларини, янги муомала ва муносабатларини ифодаловчи молия-валюта, молия-банк, олтин- валюта, пул-кредит сингари элементлар юзага келди. Шунингдек, янгича ижтимоий-иқтисодий, илмий- техникавий алоқаларнинг натижаси ўлароқ тилимизда бир қатор тургун сўз бирикмалари калькалашди, луғат фондимиздан мустаҳкам жой олди. Масалан, ахборот коммуникация технологиялари, аҳоли бандлиги, банк активлари, бозор конъюктураси, бошқарувнинг бозор тизими, глобал иқтисодий макон, даромад солиги ставкалари, жаҳон молиявий инқирози, жаҳон иқтисодий инқирози, ер майдонларини оптималлаштириш, ижобий сальдо ҳажми, ижтимоий инфратузилма, инвестициявий фаоллик, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, иишаб чиқаришни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник янгилаш, иииюб чиқаришни диверсификация қилиш, инновацион технологияларни жорий этиш, инқирозга қаргии чоралар дастури, ислоҳот ва модернизация модели, ипотекали кредитлаш тизими, иқтисодиётни диверсификация қилиш, кичик безнис, кичик бизнес субъектлари, корпоратив манфаатлар, ликвидлик қобилияти, маъмурий-буйруқбозлик тизими, миллий кредит институтлари, спекулятив кредит, хусусий тадбиркорлик, хўжалик юритувчи субъект, эркин бозор иқтисодиёти, ялпи ички маҳсулот кабилар шулар жумласидандир. Мана бу номлар эса мустақилликнинг меваси сифатида тилимизда пайдо бўлган атамалар саналади: Асакабанк, Микрокредитбанк, Пахтабанк, Ташқи иқтисодий фаолият банки, Ўзсаноатқурилишбанк, Ғаллабанк, Ҳамкорбанк, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт фонди ва бошқалар. Бу каби жараёнларни, улардаги лингвистик ўзгаришларнинг озлиги ёки кўплигидан қатъий назар, фаннинг бошқа соҳа ва йўналишларида ҳам кузатиш мумкин. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling