Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Япги уй қурмасдап туриб, эскисини бузманг»
ўзгартиришни талаб этади. Инқирозга қарши чоралар
дастурининг мазмун-моҳияти ва асосий вазифаларига баҳо бериш асносида, гоят муҳим, принципиал аҳамиятга молик бир масалага диққатни қаратиш ўринлидир. Асно сўзини унинг синоними бўлган ва матнда 6 марта қўлланган пайт сўзи билан қиёсласак, унинг эмоционаллик оттенкаси яна ҳам ёрқин намоён бўлади: Шуни ҳам қайд этишни истардимки, қарзни ўз вақтида қайтара олишга қатъий ишончимиз ва кафолатимиз бўлмаган пайтларда муайян лойиҳаларни кредитлаш бўйича айрим таклифлардан воз кечган ҳолатларимиз ҳам бўлди. Асар матнидаги -гина ва -оқ юкламалари, -(а)р сифатдошининг поэтик -ур шакли ҳам субъектив муносабатни кучайтирувчи воситалар саналади: биргина, кўпгина, орқалигина, каттагина каби: ...биз иқтисодиётимиз ва мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги рацобатдошлигини айнан ана шуўтамуҳим, ўшк вазифани бажариш орқалигина таъминлай оламиз; Впшқача айтганда, биз ҳозирдапоқ тарацқиётимизнинг ннқироздан кейинги даври ҳақида чуқур ўйлашимиз, бу борада узоқ муддатга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш ҳақида бош қотиришимиз керак. Масалани бундай тушуниш ўта соддалик, чйтиш мумкинки, кечириб бўлмас хато бўлур эди каби. Ҳатто матннинг маълум қисмининг ёзувда тўқ бўёқларда берилишини ҳам тасвирийликнинг бир воситаси сифатида қарашга тўлиқ асос бор ва у ҳам индивидуалликнинг бир белгисидир. Масалан: Маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш жараёнида тадрижий ёндашувни, «Япги уй қурмасдап туриб, эскисини бузманг», деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танладик каби. Лйрим гап бўлакларининг тагига чизилиб ажратилиши, қўштирноқ ичига олиниши, уюшган ёки такрорланган ҳолда қўлланилиши ҳам тавсирийликка хизмат қилувчи воситалардир. Мустақиллик шароитида мамлакатимизда еиёсий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг тубдан ўзгарганлиги ўзбек тили ИУни ўрганишга алоҳида эътибор берилишини тақозо қилмоқда. Жаҳонда содир бўлаётган глобаллашув ва илмий- техника инқилоби, ахборот технологияларининг ривожланиши ва уларнинг ҳаётимизга шиддат билан кириб келиши, мустақиллик шароитида илм-фанга муносабат, талаб ва эҳтиёжнинг ортганлиги шуни кўрсатмоқда. ПУБЛИЦИСТИК УСЛУБ Замонавий долзарб мавзулардаги ижтимоий-сиёсий адабиётларни қамраб оладиган «публицистиканинг вазифаси ижтимоий фикр уйғотиш ва уни шакллантириш, маълум мақсадга йўналтириш, ҳужжатли факт-маълумотлар асосида воқелик манзарасини яратишдан иборат»32 экан, ижтимоий фаолиятининг бу соҳасида хизмат қилувчи махсус воситалар ва уларнинг тилдан фойдаланишдаги махсус услуби юзага келадики, бу услуб ўзбек тили ФУлари тизимида публицистик услуб (ПУ) номи билан юритилади. Узбек тили ПУнинг шаклланишига асос бўладиган лингвистик ва экстралингвистик омиллар мавжуд. Қуйида уларни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling