Суюн каримов ўзбек тили функционал стилистикаси
Download 452.46 Kb.
|
O\'zbek tili funksional stilistikasi. 2010. S.Karimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Публицистик услубнинг алоҳиди белгилари.
- ТИрчда намоён
- ТПЪсир
64
эди. Газетанинг бош мақола, корреспонденция, репортаж, хабар, фельетон, халқаро обзор ва спорт шарҳи каби жанрлари борки, уларда айнан газета тили учун хос бўлган услубни кузатамиз. Уларни Л.Г.Барлас мазкур жанрнинг конструктив аломатлари сифатида қараган.48 Тил элементларини янги маъноларда қўллашга интилиш газетизмларни вужудга келтиради. Бу санаб ўтилган ахборот воситалари ва услуб кўринишларининг ҳар бири тилдан фойдаланишда яна ўз услубий хусусиятларига эга. Масалан, умуман тилдан фойдаланиш маъносида ёки публицистик моҳияти билан газета, журнал, ахбортнома, бюллетенлар умумий маҳражга бирлашса-да, уларнинг ҳар бирининг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларидан, жанр хусусиятларидан келиб чиқиб, ўз услуби мавжуд. Мазкур фикрлар радио, телевидение ёки электрон ахборот тизимига ҳам тегишли. Шундан келиб чиқиб уларнинг ҳар бирини тили ва услубини илмий таҳлил этиш ўзбек тилшунослиги илмининг тадқиқот объекти бўлиши зарур. Афсуски, шу пайтга қадар газетадан бошқа жанрлар лингвостилистик жиҳатдан таҳлил этилмаган. Публицистик услубнинг алоҳиди белгилари. Ўзбек гили ФУларининг барчасида бўлгани каби ПУда ҳам фақат унинг ўзигагина хос бўлган ва матнда алоҳида бўртиб турадиган хусусиятлар мавжуд. Хўш, бу ўзига хосликлар нималардан иборат? Бу хусусиятлар ОАВларининг ижтимоий вазифасига боғлиқ ТИрчда намоён бўлади. Ахборот бериш баробарида ҳам тарғибот шнларини олиб бориш, ҳам тингловчи, томошабин ва ўқувчига ТПЪсир ўтказиш уларнинг асосий вазифаси саналар экан, тил моснталари ҳам ана шунга мос равишда танланади. ОАВларининг информация бериш, маърифийлик, пшрбиявийлик, ташкилотчилик, гедонистик (кўнгилочар), сафарбарлик, декларатив-шиор, оддийлик, ҳамма учун (мраварлик каби асосий хусусиятлари танланиш ўлчовлари бўлиб ҳпсобланади. Журналистнинг материални тайёрлаш ва узатиш жмрабнидаги фикрни ривожлантириб бориш санъати, баёндаги дипамизм, фикрий ва ҳиссий уйғунликни мувозанатда сақлаши, ҳужумкорлиги ва умуминсоний этик меъёрларни сақлаши каби ҳолатлар ҳам тил воситаларини танлаш жараёнини бошқариб туради. Эркинлик, объективлик, образлилик, таъсирчанлик, равонлик, ихчамлик, конкретлик, ҳаққонийлик, дабдабали, Паландпарвоз услубдан воз кечиш, эмоционал-экспрессивлик кабилар тилдан фойдаланишнинг ОАВларига хос бўлган жиҳатлари ҳисобланади. Буларни умумий ҳолат сифатида баҳоласак, ҳар бир жанрга хос бўлган хусусий ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, конкретлик, аниқлик, оперативлик, умумлаштириш, ихчамлик кабилар ПУнинг ахборот кўринишига, шунингдек, фактнинг тўғрилиги, нейтраллик сингарилар хабар; бирон бир янгиликдан хабардор қилиш, унда фактларга таяниш, тезкорлик, таъсирчанлик, ҳаққонийлик, тантанаворлик, эмоционал-экспрессив бўёқли сўзларнинг кўплиги репортаж; долзарблик, жонли суҳбат, ҳозиржавоблик, равонлик, ихчамлик, 1-аъсирчанлик интервью жанрларига хос бўлса, таҳлилийлик, умумлаштириш, ҳаққонийлик, хулосалаш кабилар мазкур услубнинг таҳлилий кўринишларига тегишлидир. Шунингдек, қолиплилик, андозалилик ва нейтраллик корреспонденцияларга; далил, исбот, таҳлил, умумлаштириш, объективлик кабилар мақола жанрларига хос хусусиятлар саналади. Бу хусусиятлар ОАВларининг барчасига тегишли бўлса, газета ва журналлар имконияти уларда бериладиган бош мақола, бош муҳаррир минбари сингари рубрикалар ҳисобига яна ҳам кенгаяди. Улар дастурий, сафарбарлик, йўл кўрсатувчилик, тарғибот ва ташкилотчилик, умумлаштирувчилик, публицистик ва ишчанлик характери билан публицистиканинг махсус жанрлари сифатида намоён бўлади. Субъектив баҳонинг мафкуравийлиги, баён услубининг юқорилиги, ижтимоий-сиёсий лексиканинг фаоллиги, синтактик қурилиши нисбатан мураккаблиги билан бу мақолалар алоҳида мавқеда туради. ПУ тадқиқотчилари унга хос бўлган ва бир-биридан ажратиб бўлмайдиган асосий принциплар сифатида информативликни ва таъсир характерини инобатга олиб, экспрессивликни қайд этишади. Ушбу принциплар услубнинг муҳим хусусиятларини - стандартлик ва тасвирийлик хусусиятларини келтириб чиқаради. Бу бир-бирига қарама-қарши тенденциядаги ҳодисалар бир-бирини тақозо ҳам қилади ва яхлитликда олиб қаралади.49 Шунингдек, стандарт ва бўёкдорлик, информативлик ва эмоционаллик оппозицияси ҳам ПУнинг конструктив белгилари саналади ва улар турли жанрларда турлича намоён бўлади. А.Абдусаидов «Газета жанрларининг тил хусусиятлари» мавзусида ҳимоя қилган докторлик диссертациясида стандарт- антиэкспрессивлик, экспрессивлик-антистандарт формуласи ҳақида гапирганда ана шу белгиларни назарда тутган.50 ПУнинг ҳозиржавоблик, таргибот-ташвиқот характери унинг барча жанрларига хос материалларнинг қисқа вақт ичида оммага етказилишини тақозо этади. Бир неча жанрларга оид ва турли ФУларга тегишли материаллар кўп сонли журналистлар, ўз ва жамоатчи мухбирлар томонидан гайёрланади. Бу жараёндаги вақт тиғизлиги баёнда экспрессивликка интилиш журналистни аввалдан ишлатилиб келинаётган образли сўз ва ибораларга мурожаат қилишга мажбур қилади. Шу тарзда ПУга хос бўлган бахтимиз қомуси, муносиб ҳиссаларини қўишоқ, фахрланиих туйгуси билан, зўр қониқиш билан, алоҳида мамнуният билан сингари нутқий стандартлар, клишелар, ФБларнинг тайёр арсенали юзага келади ва улар барча ОАВлари тилида қўлланиши мумкин бўлган муҳим лингвистик омиллар саналади. Нутқий стандартларнинг афзаллик томони шундаки, улар материалнинг тайёрланиши ва узатилишини ҳам, омма томонидан тушунилишини ҳам осонлаштиради. Стандартлик информатив жанрларда фаол бўлади. Лдресатга фаол таъсир кўрсатиш истагидан шаклланган стандарт бирликлар тасвирийликка ҳам хизмат қилаверади. Бу тасвирий воситалар ОАВ тилида ўз қобиғига ўралган ҳолда яшамайди. Масалан, XX асрнинг II ярмида публицистикада совуқ уруш, зарбдорчасига меҳиат қилиш, социалистик мусобаца голиблари, рациопализаторлик ҳаракати, стахановчилик ҳаракати, оқ олтипни олтин қўллар яратади сингари жумлалар фаол қўлланган бўлса, ҳозирда улар ишлатилмай қўйди. Бугун давр талаби билан янги сўз ва иборалар қўлланила бошлади: баркамол авлод орзуси, домино эффекти, ижобий маьнодаги портлаш эффекти, маънавий жасорат, оила бекати, соглом турмуш тарзи, Ўзбекистон - келажаги буюк давлат каби. Президентимиз И.А.Каримов ўз чиқишлари ва асарларида мустақиллик сўзи билан боғлиқ бўлган қуйидаги жумлаларни қўллаган: «Мустақиллик» ордени, мустақиллик - масъулият, мустақиллик - муқаддас неъмат, мустақиллик асри, Мустақиллик байрами, мустақиллик дарахти, мустақиллик декларацияси, мустақиллик идеаллари, мустақиллик иморати, мустақиллик иншоатлари, мустақиллик истиқболи, мустақиллик йўли, мустақиллик карвони, Мустақиллик кубоги, Мустақиллик куни, Мустақшшик майдони, мустақиллик мафкураси, мустақиллик маънавияти, мустақиллик музейи, мустақилликни мустаҳкамлаш, мустақиллик неъматлари, мустақиллик объектлари, мустақиллик одимлари, мустақиллик паради, мустақиллик руҳи, мустақиллик самарсшари, мустақиллик сарчашмалари, мустақиллик тафаккури, мустақиллик шабадаси, мустйқиллик шарофати, мустақиллик гоялари, мустақиллик ҳавоси, мустақиллик ҳимоячшшри, мустақиллик - ҳуқуқ, миллий мустақиллик, сиёсий мустақиллик сингари. Демак, даврлар ўзгариши, жамият тараққиёти, бинобарин, одамлар дунёқарашининг ўзгариши тасвирий воситаларнинг доимо янгиланиб туришини тақозо қилади ва у билан боғлиқ тарзда ПУ тасвир воситаларининг сифати ҳам ўзгариб боради. Тил қурилиши принциплари эса ўзгармасдан қолади. Журналистнинг стилистик маҳорати ҳам ана шу жараён билан, замон талабларидан келиб чиқиб тасвирий воситаларни қўллаш билан боғлиқ. Тасвирийлик ва экспрессивлик публицистик матнларда бажарадиган вазифасига кўра бир-бирига жуда яқинлашса ҳам, мазмунан бир-биридан фарқланади. Тасвирийлик публицистик матнларнинг жозибали ва таъсирчан бўлиши билан боғлиқ бўлса, экспрессивлик тарғибот ва баҳо муносабатига бориб тақалади ва улар матннинг мазмун-моҳиятига кўра лексик-гарамматик ва стилистик воситаларнинг қўлланишини талаб этади. ОАВлари материалларининг даврийлиги ва қисқа муддатгалиги, миллионлаб тингловчилар, томошабинлар ва ўқувчилар оммасига қаратилганлиги бир лаҳзада қабул қилинадиган, ёрқин кўзга ташланадиган тасвирий ва экспрессив воситаларни талаб қилади. Айтилганлардан ПУ асосида тил воситаларидан фойдаланишдаги баҳолаш принципи ётиши; публицистика тилида логик ва образли ибтидонинг органик уйгунлиги, мулоҳазаларнинг умумлашганлиги, илмий баённинг исботлаш хусусияти, бадиий тасвирнинг образлилиги уйгунлашиши маълумбўлади. Хуллас, публицистика тили хабар узатиш хусусияти, мантиқийлиги ва эмоционаллиги билан ФУ доирасида алоҳида тизимни ташкил этади. Download 452.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling