Гидростатиканинг асосий тенгламаси. Тинч турган идишдаги суюқликни қўрамиз. Бу суюқликка оғирлик кучи таъсир этади. координата ўқларини оz ўқи вертикал юқорига йўналадиган қилиб йўналтирамиз.
Кўрилаётган идиш ичида бирор хОу текислигидан z масофада, эркин сиртда эса Н масофада жойлашган бирор А нуқтани оламиз. У ҳолда бирлик масса кучларнинг бу координата тизимсидаги проекциялари қуйидагича бўлади:
X=0; Y=0; Z= -g
Гидростатиканинг асосий тенгламасига доир чизма.
Гидростатик босим р, суюқликнинг эркин сиртидаги босим р0 бўлсин, эркин сирт хОу текислигидан эса z0 масофада жойлашган бўлсин. Бу ҳолда гидростатиканинг асосий тенгламаси қуйидагича ёзилади:
Биринчи ва иккинчи тенгламалардан босимнинг х ва у координаталарга боғлиқ эмас эканлиги келиб чиқади. У ҳолда учинчи тенгламадан қуйидагини оламиз:
dр= - рgdz
(Бу тенгламани (2.3) дан ҳам олиш мумкин.) Бу эса юқорида айтилгандек тинч турган идишлардаги суюқлик босими горизонтал сиртлар бўйича ўзгармас деган фикрни тасдиқлайди. Охирги тенгламани эркин сиртдан z нуқтагача бўлган оралиқ учун интеграллаймиз ва қуйидаги тенгламани чиқарамиз:
р-р0=-рg(z-z0)
z-z0 нинг қиймати h га тенг бўлгани учун сўнгги тенгламани қуйидагича ёзилади:
р=р0+рgh
ёки
р=р0+h
Бу гидростатиканинг асосий тенгламаси деб аталади ва суюқликнинг ихтиёрий нуқтасидаги босимни, суюқлик тури ва олинган нуқтанинг эркин сиртдан қандай масофада эканлигига қараб аниқлайди. Гидростатиканинг асосий тенгламаси қуйидаги қонуниятни ифодалайди: суюқлик ичидаги ихтиёрий нуқтадаги босим суюқлик эркин сиртидаги босим р0 ва шу нуқтадаги суюқлик устунинг босими (h) йиғиндисига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |