3. Қайд этилган валюта курси шароитида пул-кредит ва фискал сиёсат Марказий Банк тўлов балансининг иқтисодиётдаги пул таклифига таъсирини валюта резервлари ўзгаришини стериллаш орқали нейтраллаштириши мумкин. Масалан, (тўлов баланси тақчиллигини ёки алмашинув курси пасайишини бартараф қилиш мақсадларида фойдаланилиши натижасида) резервлар қисқарганида Марказий Банк ички активларни пул таклифи ҳажми ўзгармаслигини таъминлайдиган даражада кўпайтириши мумкин. Яъни : M=↓Res +↑DS Бунда у очиқ бозордаги операциялар ёки пул-кредит сиёсатининг бошқа воситаларидан фойдаланади. 3. Қайд этилган валюта курси шароитида пул-кредит ва фискал сиёсат Аммо стериллаш имкониятлари чекланган. Агар тўлов балансининг тақчиллиги узоқ вақт сақланиб қолса, уни бартараф қилишга интилиш валюта резервларини тугаб қолишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда, мамлакат, алмашинув курсининг пасайиш тенденциясини бартараф қилиш ҳамда пулнинг хорижга оқиб кетишини тугатиш учун ёки қайд этилган курсдан воз кечиши, ёки пул массасининг қисқаришига йўл қўйиб беришга мажбур бўлади. Демак, стериллаш ҳам пул масссасини тўлов баланси таъсиридан ҳимоя қила олмайди. Бу эса пул-кредит сиёсатининг ички балансга таъсирини кескин чеклаб қўяди. 3. Қайд этилган валюта курси шароитида пул-кредит ва фискал сиёсат Қайд қилинган валюта курси шароитида бюджет-солиқ сиёсатининг самарадорлиги капиталнинг мобиллигига тўғридан-тўғри боғлиқ. Давлат харажатларининг кўпайиши фоиз ставкасининг ўсишини келтириб чиқаради ( фонд бозорида қарзга маблағ олиб, давлат хусусий сектор фойдаланадиган пул массасини камайтиради). Бу эса ўз навбатида хориждан капитал оқиб келишини рағбатлантирапди. Капиталнинг юқори мобиллиги шароитида давлат харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ савдо баланси тақчиллиги капитал ҳаракати счётининг мусбат (ижобий) қолдиғи билан амалда қопланади. Марказий Банк эса юзага келган алмашинув курсининг ўсиш тенденциясини бартараф қилиш учун хорижий валютани сотиб олиш ва муомалага миллий валютани кўп миқдорда чиқаришга, бу билан эса пул таклифини оширишга мажбур бўлади. Бу тадбир (давлат харажатларининг ўсиши билан биргалдикда) даромадларнинг кенгайиши учун қўшимча рағбат яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |