Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари вазифалари (Пункт 7 ЙҲҚ)


Download 0.83 Mb.
Sana13.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1193951
Bog'liq
chorrahalarda harakatlanish tartibi


Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари вазифалари (Пункт 7 ЙҲҚ).
8.1. Светофорларда яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёруғлик ишоралари қўлланилади.
Светофор ишоралари вазифасига боғлиқ равишда доирасимон, йўналтиргич, пиёда тасвири туширилган ва Х-симон кўринишда бўлиши мумкин.
Доира шаклидаги ишорали светофорларда яшил доирали ишоралар билан бир сатҳда жойлашган яшил йўналтиргич кўринишдаги ишорали битта ёки иккита қўшимча тармоқ бўлиши мумкин.

Транспорт воситаларининг чорраҳа бўйлаб навбатма-навбат ҳаракатланиб ўтишларини тартибга солувчи светофор икки ёки уч навбатли бўлиши мумкин. Серқатнов йўлларнинг чорраҳаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиб ўтишлари уч навбатга бўлинган бўлса, учинчи навбатдаги ҳаракатланиш қўшимча тармоқ орқали тартибга солинади (амалга оширилади).
Қўшимча тармоқдаги ишора ўчирилган бўлса, шу тармоқ тартибга соладиган йўналишда ҳаракатланиш тақиқланганлигини билдиради.
8.2.Светофорнингдоиралиишоралариқуйидагимаъноларни билдиради:
- тик светофорнинг энг ппастида. Ётиқ светофорнинг ўнг чеккасида жойлашган яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради; милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишгарухсат бериб, бу белгиланган рухсат вақти тугаётгани ва тез орада (3-4 сониядан сўнг) тақиқловчи ёритгич ёниши ҳақида ахборот беради.

- яшил ёритгич ўчишга қанча сония қолганлигини ҳайдовчиларга етказиш учун рақамли табло қўлланилиши мумкин. Табло 10 сониядан (10, 9, 8...3, 2, 1) кам қолган вақтларни кўрсатади.
Светофорнинг қизил чироғидан кейин ёнган сариқ чироқда чорраҳага кириб келиш тақиқланади, (сариқ чироқ ҳаракатни тақиқлайди), лейкин светофорнинг яшил (ҳаракатга рухсат берувчи) ёритгичи ёниб турганида чорраҳага (тўхташ чизиғига) жуда яқин келиб қолиб, сариқ чироқ ёнганид кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган транспорт воситаси ҳайдовчиларига ҳаракатни давом эттиришга рухсат этилади.
- милтилловчи сариқ ишора ҳаракатланишга рухсат беради. У транспорт оқими сийрак бўлиб, уларни навбат билан ҳаракатланиб ўтишларини тартибга солишга ҳожат бўлмаган, лекин баъзи бир сабабларга кўра хавфли бўлган чорраҳаларда қўлланилади.

- устма-уст жойлашиб, навбат билан милтилловчи иккита сариқ ёритгич ҳааракати доимий бўлмаган, вақти-вақти билан пайдо бўладиган пиёдаларнинг ҳаракати тартибга солинмаган ўтиш жойлари борлиги ҳақида огоҳлантиради.



- навбатма-навбат милтилловчи иккита қизил ишорали светофор темир йўл кесишмалари ва сол кечуви олдида ўрнатилиб, ҳаракатланишни тақиқлайди. Бу светофорларнинг навбат билан ёниши ҳайдовчининг диққатини ўзига жалб қилиб тезроқ чора қабул қилиши учун мўлжалланган.
Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling