Symbiosis of renewable and nuclear energy resources the future of the world energy k. R. Allaev


Download 102.18 Kb.
bet1/5
Sana03.12.2023
Hajmi102.18 Kb.
#1801829
  1   2   3   4   5
Bog'liq
0 Наъмуна К.Р. Аллаев (2)


ЭЛЕКТРОЭНЕРГЕТИКА



УДК 620.9

SYMBIOSIS OF RENEWABLE AND NUCLEAR ENERGY RESOURCES - THE FUTURE OF THE WORLD ENERGY




K.R. Allaev


Мақолада 2030-2050 йилларгача жаҳон ва Ўзбекистон энергетикасида бўладиган ўзгаришлар тўғрисида фикр юритилган. Белгиланган даврда жахон миқёсида индустриал жамиятдан юқори технологияларга эга бўлган билим жамиятига ўтилиши кўрсатилган. Шуни айтиш лозимки, индустриал жамият энергияни кўп истемол қилувчи бўлса, билимга асосланган жамият чуқур ва самарадорли технологияларга асосланиб, иқтисодий-ижтиомий, маънавий ривожланади ва энергияни оптимал истеъмол қилиш базасида ривожланади. Шу билан бирга жахон бўйича, энергия истеъмоли йилдан йилга ошиб боради, чунки аҳоли сонининг ошиб бориши ва яшаш фаровонлиги ривожланишда давом этади. Албатта, энергия истеъмолининг ошиб бориши янги, самарадор технологияларга асосланиши зарур ва бу ўсиш экологик талабларга жавоб бериши, анъанавий ёқилғиларни ёқмасдан, кам углеродли ёқилги манбаларидан фойланилган холдагина амалга оширилиши зарурлиги кўрсатилган. Булар қаторига қайта тикланувчи энергия ва атом энергиялари киради. Чунки улар кам углеродли ҳимобланади. Бугунги этизимдаги янги даврга ўтиш жарёнида энергия самарадорлиги ва энергия сарфини камайтириш технологияларидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Натижада, экологик вазият яхшиланади, Париж Келишув талабларининг бажарилиши таъминланади. Жахон энергетикаси шиддат билан ўзгармоқда. Анъанавий энергетика, яьни бир-қанча катта қувватли станцияларга, юқори кучланишли ҳаво электр узатиш линияларига эга бўлган, марказлашган тақсимловчи энерготизималар ўз ахамиятини борган сари йўқотмоқда ва уларнинг ўрнини тарқатилган, ихчам энергия манбалари эгалламоқда. Ваҳоланки бу ахвол, яъни экологик маънога эга бўлган энерготизим – ҳудуд бўйича кўплаб тарқалган қайта тикланувчи энергия манбалари ва атом электр станциялари асосида ташкил қилинган энергетик тизим, бутунлай янги қонун-қоидалар ва принциплар асосида бошқаралиши шарт. Мақолада жахон ва Ўзбекистон энергетикасининг қайта тикланувчи ва атом энергия ресурслари асосида ривожланиш истиқболлари, инвестиция масалалари ва бу энергия манбалари иштирокида яратиладиган энергетик тизим сарфлари кўрсатилган. Жахон ва Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи ва атом энергияси асосида узоқ муддатли истиқболли ривожланиши асосида, XXI асрнинг ўрталари ва кейинчалик углерод-нейтрал энергетика асослари ташкил қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.

Download 102.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling