Сўз боши 1 Ўқитиш мақсади ва вазифалари
Download 192.11 Kb.
|
1 2
Bog'liqview
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2 Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар.
- 1.3 Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
- 1.4 Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар.
Сўз боши 1.1 Ўқитиш мақсади ва вазифалари Фаннинг вазифаси-талабага замонавий операцион тизимлар имкониятлари, вазифалари хақида маълумот бериш уларда операцион тизим мухитини ўрнатиш, юклаш, созлаш, операцион тизим мухитида бошқа дастурий иловаларни ва офис дастурларини ишлатиш, тармоқда ресурслардан биргаликда фойдаланиш ва операцион тизим мухитида турли амалий дастурларни яратишни ўргатишдир. 1.2 Фан бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар. «Операцион тизимлар» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: - компьютерда ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак; - компьютернинг барча аппарат компоненталари ва уларнинг вазифалари хақида маълумотларни билиши ва уларни созлаш кўникмаларига эга бўлиши керак; - компьютернинг дастурий таъминотини асосий тушунчалари ва компоненталари хақида, тизимли дастурлар, асос дастурлар, амалий дастурлар тушунчаларини билиши керак; - компьютерни стандарт дастурлари ва амалий дастурларни ўрнатиш, юклаш, созлаш кўникмаларига эга бўлиши керак; - оффис иловалари дастурлари ва имкониятлари хақида билимларга ва улар ёрдамида амалий дастурлар яратиш кўникмасига эга бўлиши керак. 1.3 Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги «Операцион тизимлар» фани асосий ихтисослик фани хисобланиб, 5-семестрда ўқилади. Дастурни амалга ошириш, ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (математика), умумкасбий (информатика, компьютер графикаси, ахборот технологиялари ва х.к.) ва ихтисослик (маълумотлар структураси ва алгоритмлари, маълумотлар базалари, тизимли дастурий таъминот в х.к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади .1.4 Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар. Талабаларнинг Тизимли дастурий таъминот фанинин ўзлаштиришлари учун, ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, замонавий ахборот ва янги педагогик технологияларни қўллаш хамда уларни тадбиқ қилиш фанни ўргатишда мухим ахамият касб этади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон маърузалар, электрон қўлланмалар, видео қўлланмалардан фойдаланилади. Маъруза дарслари интерактив доска ва компьютерли синфлардан фойдаланган холда, амалий ва тажриба ишлари махсус жихозланган, локал тармоқли, интернетга уланган компьютер хоналарида олиб борилади. Download 192.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling