Сўз боши болалар хирургияси дарслиги ўзбек тилида биринчи марта ёзилган бўлиб, тиббиёт институтларининг кўп сонли талабалари учун мўлжалланган


Download 20.69 Kb.
Sana13.05.2023
Hajmi20.69 Kb.
#1456741
Bog'liq
СЎЗ БОШИ Болалар хирургияси дарслиги ўзбек тилида биринчи марта ёзилган бўлиб


СЎЗ БОШИ Болалар хирургияси дарслиги ўзбек тилида биринчи марта ёзилган бўлиб, тиббиёт институтларининг кўп сонли талабалари учун мўлжалланган. Дарслик ёзилишида собиқ иттифоқ даврида асосий кўлланма ^исобланган «Детская хирургия» дарслиги асос қилиб олинган ва Урта Осиё шароитида кўплаб учраб турадиган болалар хирургик касалликлари билан тўлдирилган ва тажрибавий далиллар билан бойитилган. Дарслик болалар хирургиясига оид бўлган бакалавриат, умумий амалиёт шифокори ва қисман магистрлик ихтисослигини олаётган талабалар учун мўлжалланган барча туғма ва орттирилган болалар хирургик касалликларини ўзида мужассамлаштиради. Шу билан бирга дарслик анестезиология ва реаниматология, травматология ва ортопедия, нейрохирургия ва қисман кардиохирургияга оид ўқув мавзуларини ўз ичига олади. Сўнгги пайтларда болалар хирургиясининг сертармоқли ривожланиши, шу жумладан, чақалоқлар хирургияси, торакал, абдоминал хирургия, проктология, урология ва кардиохирургия шаклланиши кузатилмоқда. Бу эса талабаларга кенг кўламда хирургик касалликлар клиникаси, диагностикасини ўргатишга, болаларда ташхисни эрта қўйишни билишга, ўз вақтида даволашни ва соғлом авлодни вужудга келтиришга қаратилган. Дарсликда шунингдек Республикамиздаги энг кўзга кўринган болалар хирургия кафедралари профессор-ўқитувчилари томонидан киритилган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олиб, айрим боблар кенгайтирилди ва янги маълумотлар билан бойитилди. Ушбу дарслик тиббиёт институтлари талабаларига янги дастур асосида ёзилган бўлиб, болааар хирурглари, хирурглар, педиатрларга ўқув қўлланмаси бўлиб хизмат қилади, деб умид қиламиз. Китоб ҳақидаги барча танқидий фикр-мулоҳазаларни муаллифлар жамоаси бажонидил қабул қиладилар.
X IX асрнинг иккинчи ярмигача Россияда ихтисослашган болалар жарроҳлиги бўлими бўлмаган, шунинг учун касал болаларга катталарга мўлжалланган шифохоналарда ёрдам кўрсатилган. Лекин ўша пайтларда ҳам Н. И. Пирогов, A. А. Бобров, П. И. Дьяконов, М. С. Субботин, Н. В. Склифосовский каби олимлар ўзларининг қатор ишларини болалар жаррох,дигинингтурли муаммоларига бағишлаганлар. 1869 йилда Петербургда К. А. Раухфус ташаббуси билан Ольденбург номидаги шифохонада биринчи ихтисослашган болалар хирургияси бўлими очилган (ҳозирда бу шифохона К. А. Раухфус номи билан аталади). Кейинги йиллар ичида Петербургда яна бир нечта болалар хирургияси бўлимлари очилди. Бу бўлимларни Э. К. Вааль, А. И. Шмит ва бошқа олимлар бошқарганлар. Москвада эса биринчи болалар хирургияси бўлими 1876 йили Владимир шифохонасида очилди. (Ҳозирда бу шифохона И. В. Русаков номи билан аталади). Бу бўлим раҳбарлигига болалар жарроҳи Дерпт университети хирургия клиникаси ассистенти В. В. Иршик таклиф этилган. 1887 йили Ольгинская шифохонасида болалар хирургия бўлими очилди (ҳозирда болалар туберкулез шифохонаси). Бу бўлимни Москва университети профессори ўз даврининг йирик болалар жарроқи Jl. П. Александров бошқарган. 1897 йили Софийский шифохонасида (хрзирда Филатов номидаги болалар шифохонаси) болалар хирургияси бўлими очилди. 1903 йили эса Морозов шифохонаси (ҳозирги 1-сонли болалар клиник шифохонаси) очилди. Софийский шифохонасида бўлим бошлиғи тиббиёт доктори таникди болалар хирургияси курсидан лекциялар ўқиган Д. Е. Горохов, болалар хирургияси монофафиясининг биринчи муаллифи бўлган. Морозовскдаги шифохонада таниқли хирург академик Т. П. Краснобаев бўлим бошлиғи бўлган. Кейинчалик 1887 йили Кишиневда, 1888 йили Ригада, 1898 йили Иркутскда, 1897 йили Харьковда, 1904 йили Киевда ва 1913 йили Тбилисида болалар хирургияси бўлимлари очилди. 1922 йили Петрограддаги Раухфус номли шифохона асосидаги клиник институт қошида врачлар малакасини ошириш учун бола лар хирургияси кафедраси очилди. Кафедрани профессор Ф. К. Вебер, кейинчалик эса профессор Н. В. Шварц бошқарди. Москвада Т. П. Краснобаев бошчилигида 1-сонли болалар клиник шифохонаси болалар хирургиясининг маркази бўлиб қолди. Т. П. Краснобаевнинг асосий илмий йўналиши суяк-бўғим силини ўрганиш муаммоси эди. У 1947 йили ўзининг «Болаларда суякбўғим туберкулёзи касаллиги» асари учун биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланди. У С. Д. Терновский, A. Н. Рябинкин ва бошқа ходимлари билан болалар жаррох,лигининг ташкилий масалаларида, остеомиелит, плевра эмпиемаси, аппендицитни даволаш ва пульмонологиянинг ривожланишига катга ҳисса қўшди. Бу борада мамлакатда болалар хирургиясининг ривожланишида 10 та тиббиёт институтида болалар хирургияси кафедраларининг очилиши муҳим одим бўлди. 1931 йили II Москва тиббиёт институтида болалар хирургияси кафедраси очилди ва биринчи бўлиб унга юқори тоифали хирург проф. Н. Д. Есипов бошчилик қилди. Кейин эса кафедрани хирургия соҳасида таниқпи арбоб проф. В. П. Вознесенский бошқарди. У кўпгина операцияларнинг муаллифи бўлган. Кейинчалик 1943 йили бу кафедрани проф. С. Д. Терновский бошқарди. 1932 йилдан Ленинградда она ва бола соғлиғини самаш марказида илмий амалий болалар хирургияси ўқитшта бошланди. Кейинчалик бу марказ тиббиёт педиатрия институтининг хирургия кафедраси бўлиб қолди. С. Д. Терновский раҳбарлигида Н. И. Пирогов номидаги II Москва давлат тиббиёт институти болалар хирургияси кафедраси мамлакатда болалар хирургиясининг илмий-назарий, амалий ва ташкилий маркази бўлиб қолди. С. Д. Терновский ординаторликдан, профессор, Россия фаилар академиясининг мухбир-аъзоси, Россияда хизмат кўрсатган фан арбобигача шарафли йўлни босиб ўтди. A. В. Мартинов, Т. П. Краснобаев, Т. Н. Сперанский унинг ўқитувчилари эдилар. Буюк клиник олим С. Д. Терновский болаларда туғма нуқсонларни даволашга, кўкрак бўшлиғи аъзолари жаррох,лиги, янги туғилган чақалоқлар жарроҳлигининг ривожига катта ҳисса қўшган. У юқори лаб ва танглай тиртиқлигини, бош мия чуррасини даволашда фанга ўзининг энг кўзга кўринадиган жаррох,лик муолажаларини киритди. У болалар ортопедияси, травматологияси, анестезиологиянинг ривожланишига кагта эътибор берди. С. Д. Терновский ҳам болалар хирургиясининг ривожига катга ҳисса қўшган олимлардан. У кўп асарлар, жумладан «Болаларда баъзи жаррохлик касалликлари диагностикаси», «Болаларда юқори лаб тиртиқлиги», «Болаларда қизилўнгач касалликлари» монографиялари, шунинг билан бирга «Болалар хирургияси» дарслигини ёзган. Бу дарслик уч марта қайта чоп этилди ва кўплаб тилларга таржима қилинди. С. Д. Терновский шифокорлик ва олимликни катга ташкилотчилик билан бирга олиб борди. Кўп йиллар давомида у Иккинчи Москва давлат медицина институти педиатрия факультети декани, Москва жаррохдари жамиятининг болалар жарроҳлиги секцияси аъзоси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг травматизм бўйича комиссияси аъзоси бўлиб ишлади. С. Д. Терновский нафақат мамлакатимизда эмас, чет элларда ҳам таниқли ва машҳур олим бўлиб танилган. 1959 йилдан бошлаб Ленинград Педиатрия медицина институтининг болалар жарро\лиги кафедрасига медицина фанлар академиясининг мухбир-аъзоси проф. Г. А. Баиров 1992 йилгача бошчилик қилди. У чақалок^ар хирургиясининг ривожланишига катга қисса қўшди ва Ўрта Осиё болалар хирургияси соҳасида 20 дан ошиқ фан номзодлари ва 5 та медицина фанлари доктори тайёрлади. Унинг болалар хирургияси бўйича 20 дан ошиқ монографияси чоп этилган. Шу жумладан Иккинчи Москва давлат медицина институти болалар жарроҳлик кафедраси мудири академик Ю. Ф. Исаков, проф. Э. А. Степанов ва Тиббиёт Фанлар Академиясига қарашли Педиатрия илмий-текшириш институти болалар жарроушги бўлими раҳбари, хизмат кўрсатган фан арбоби, проф. А. И. Лёнюшкин болалар жаррох^игининг долзарб муаммолари мавзусида Ўзбекистонда бир неча фан номзодлари ва докторларини тайёрлади. Улар ҳрзирги кунда болалар жарроҳлигини ривожлантиришда жонбозлик кўрсатмокдалар.
Download 20.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling