Сўз экиб, умид ўстирмоқ, Озодлик тилида дарс бермоқ


Download 12.74 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi12.74 Kb.
#1604915
Bog'liq
Энахон Сиддиқова



ШОИРЛИК
Шоирлик –
Сўз экиб, умид ўстирмоқ,
Озодлик тилида дарс бермоқ.
Жонин ёқиб ўтган
қора ўчоққа
Онамдек ҳаётни ўчирмай ўтмоқ!
Шеърларим
Эпкиндан ўчса шам каби,
Ҳақир овозим ўчгани яхшироқ!
Элим, деб кўп ёздим.
Аритмадим-ку!
Қайси дардин олдим елкамга бироқ?!
Онамнинг шодлигин кўклатса эди,
Отамга чой тутса
меҳридай қайноқ!
Буғдой нонинг едим,
Воя, қарзим кўп!
Буғдой сўз айтишга нўноқман,
Нўноқ!
Ў гўзал сатрлар,
Уйдирма шеърлар –
Ўзимдек орсиз-у, ўзимдек қашшоқ!
Жуда уётлиман халқим олдида –
Сўзларнинг
кўзига қарайман қандоқ?!
Қиёмат кунида не деб очгум лаб,
Ношуд шоирларга
Тортилса сиртмоқ!
Кечирманг тўмтоқ, ғўр сатрларимни,
Ахир кўп ғудрандим,
Яшадим узоқ.
Шоирми?!
Жавобни эшитгим келмас!
Менинг шоирлигим аччиқ бир сўроқ!
Бир сатрим қоларми
халқим ёдида –
Юраги сувкўрак, қалби уччаноқ!
Бу сўзни айтишга ҳаққим борми, йўқ,
Шоирлик
Зулмга қарши яшамоқ!
Буюк йўлга чиқдинг!
Олис бир йўлга
Бўлсайди шеърларим оддий йўлчироқ!

Энахон Сиддиқова
Download 12.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling